Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet119/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164
Таянч тушунчалар
Биринчилик ёки чемпионатлар, Кубок мусобақалари,Саралаш мусобақалари, даврали система, аралаш система, чикиб кетиш, мусобака сеткаси, айланма усул.


Назорат учун саволлар

  1. Мусобақа ўтказиш қоидалари ?

  2. Қуръа ташлаш усуллари қандай?

  3. Олимпия усули қандай усул?

  4. Айланма усул қандай усул?

  5. 10 та жамоа ўртасида чикиб кетиш усули?



Фойдаланилган адабиётлар

  1. Акрамов. Р. А. Умумий тахрири остида Футбол.(дарслик) Тошкент 2006

  2. Симаков. В. И. Футбол. Правила соривнаваний. М., РФС 1997

  3. Казаков. П.Н. умумий тахрири остида. Футбол. Тош Уқитувчи 1997.



Мавзу: Ўйин техникаси ва тактикасини
классификациялаш тахлили.


Режа:


1. Ўйин техникаси
2. Футбол техникасининг классификацияси.
3. Дарвозабоннинг ўйин техникаси.
4. Ўйин тактикаси.
5. Ўйинчиларнинг вазифалари.


1.Ўйин техникаси. Қўйилган мқсадга еришмоқ учун у ўйинда хилма-хил тарзда қўшиб туриб қўлланиладиган махсус усуллар тўплами футбол техникасини ташкил етади.
Техник прёмлар - бу футбол ўйнинг вужудга келтириш воситаси демак. ЙУксак спорт натижаларига еришиш кўп жиҳатдан футболчининг анашу хилма-хил воситаларни қанчалик тўлиқ билишига, рақиб жамоа ўйинчилари қаршилик кўрсатаётган, кўпинча еса чарчоқ орта бораётган шароитда ўйин фаолиятидаги турли холатларда уларни қанчалик моҳирлик билан самарали қўлланишга боғлиқ. Футбол техникасини яхши билиш футболчининг хар тамонлама тайёргарлик кўриши ва гармоник камол топишидаги ажралмас қисмидир.
Ўйин тараққиётининг 100 йилдан ортиқ тарихи мобайнида футбол техникасида муайян ўзгаришлар бўлади. Бу евалюциянинг асосий йўналишлари қуйдагилардан иборат: бошнинг чакка қисми ва орқаси билан зарба бериш, тўпни болдир билан тўхтатиш сингари норационал приём ва усулларни қўллаш анча камайиб кетди: оёқ юзи билан зарба беришдан, тўпни сон ва кўкракда тўхтатишдан, тўпни қўл билан ташлаш (дарвозабон техникаси)дан фойдаланиш коефиценти ошди, алдаш харакатлари (финтлар кўпайди) ҳозирги футболдаги техник приёмлар ўйин харакатлари тезлиги ва аниқлигини ошириш учун кучдан етарлича тежаб фойдаланиш имконини берадиган биомеханика нуқтаи назардан мақбул харакат системаси билан характерланади. Тез ва ишончли, содда ва самарали бўлсин. Футбол техникасини қўлланишга қўйиладиган ҳозирги кундаги талаб анашундан иборат.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling