Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Футбол техникасининг классификацияси
Download 1.64 Mb.
|
Футбол техникасининг классификацияси. Футбол техникасининг классификацияси техник приёмларни умумий спесцифик белгиларига қараб гурухларга бўлишдан иборат.
Ўйин фаолияти характерига қараб футбол техникасида иккита йирик бўлим ажратилади: майдон ўйинчиси техникаси ва дарвозабон техникаси. Хар қайси бўлим еса қуйдаги: харакатланиш техникаси ва тўпни бошқариш техникаси бўлимчаларига бўлинади. Кичик бўлимлар турли усулларда ижро етиладиган аниқ техник приёмлардан харакатланиш техникаси приёмлари ва усулларидан иборат. Булардан майдон ўйинчилари ва дарвозабон фойдаланади. Аммо айрим амал ва усуллар ўзининг муайян турларига ега. Усул ва турларда ҳаракатнинг асосий механизми умумий бўлиб, деталлардагина фарқ бўлади. Хар хил приём усул ва турларни ижро етиш шартлари футбол техникасини янада турли-туман қилади. Футбол техникасининг характеристикаси майдон ўйинчиси ва дарвозабон учун умумий кичик бўлим бўлган харакатланиш техникасидан бошланади. Харакатланиш техникаси – қуйидаги приёмлар гуруҳини ўз ичига олади: приёмлар хилма-хил тарзда қўшиб фойдаланилади. Мана, масалан футболчининг харакатланиши тезлиги ниҳоятда хилма-хил, секин юришдан бошлаб стартдаги тезланиши максимал тезликка қадар ўзгаради, югуришнинг мароми ва йўналиши қўққисдан ўзгариб туради. ЙУгурушнинг хилма-хил приёмларини сакраш, тўхташ,бурулиш билан бирга қўшиб олиб бориш футболчи харакатланишига хос хусусият хисобланади. Харакатланиш техникасининг приёмлари майдон ўйинчилари ва дарвозабоннинг тўпни бошқариш санъати билан чамбарчас боғлиқ. Харакатланиш техникаси приёларини керагича ҳамда комплекс тарзда қўлланиш кўп тактик вазифаларнинг самарали ҳал қилиш имконини беради. ЙУгуриш. Футболдаги асосий харакатланиш воситати югуришдир, тўпни бошқармаётган футболчилари югуриш ёрдамида майдонда турлича жойлашиб оладилар. Бундан ташқари югуриш таркибий қисм сифатида тўпни бошқариш техникасига ҳам киради. Футболда югуришнинг қуйидаги амаллари қўлланилади: оддий югуриш, тисарилиб югуриш, чалиштирма қадам ташлаб югуриш, жуфтлама қадам ташлаб югуриш. Оддий югуришдан асосан тўғрига бораётган ўйинчилар бўш жойга чиқиш, рақибни қувиш ва ҳоказоларда фойдаланилади. Тисарилиб югуришдан асосан тўпни олиб қўйида ва тўсиб олишда қатнашаётган ҳимоядаги ўйинчилар фойдаланадилар. ЙУгуришнинг бу тури ҳам циклик бўлади. Қисқа, лекин тез-тез қадам ташлаш ҳавода учиш фазасининг қарийб йўқлигини унга хос хусусиятидир. CҲилиштирма қадам ташлаб югуришдан харакат йўналишлари ўзгартириш учун турган жойдан ўнгга ёки чапга силтаниб югуриш пайтида бурилиб олгандан кейин фойдаланилади. У харакатланишнинг специфик фоситаси бўлиб, асосан бошқа югуриш турлари билан бирга қўшиб қўлланилади. СҲуфтлама қадам ташлаб югуришдан тактик жиҳатдан керакли ҳолатда ўтишда (мас, ўйинчи олдини тўсиб олишда) фойдаланилади. У дастлаб харакатланиш фазаси сифатида ижро етилади. Сакраш. Тўхташ ва бурилиш приёмларининг баъзиларини ижро етишда сакрашдан фойдаланилади. Сакраб зарба беришнинг айрим усуллари, тўпни оёқда, кўкракда, калла билан тўхтатиб қолиш ва баъзи финтлар техникасинингтаркибий қисмига киради. Ўйинда олдинга, ён томонларга, юқорига ҳамда шуларга яқин йўналишларда сакралади. Ўйиндаги вазият кўпинча максимал баланд ёки максимал узун сакрашни талаб қилмади. Бунда сакрашнинг самарадорлиги футболчининг координацион қобилияти билан белгиланиб футболчи турли дастлабки холатлардан фазо, вақт ва куч характеристикалари оптимал бўлган харакатлар қилиш керак бўлади. Сакрашнинг икки хил приёми бор: бир оёқда депсиниб сакраш ва икки оёқда депсиниб сакраш. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling