Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet128/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   164
ЎЙИН ТАКТИКАСИ
Тактика деганда ўйинчиларнинг рақиб устидан ғалаба қозонишга қаратилган индивидуал ва коллектив ҳаракатларини ташкил қилишни, яъни жамоада футболчиларининг муайян режага биноан айнан шу, конкрет рақиб билан муваффақийтли кураш олкб боришга имкон берадиган биргаликдаги ҳаракатларини тушуниш керак.
Тактикадаги асосий вазйфа ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларининг мақсадга ериштира оладиган енг қулай восита, усул ва формаларини белгилашдан иборатдир.
Қандай тактикани танлаш ҳар бир алоҳида ҳолда команда олдида турган вазифаларга, кучлар нисбати ва ўйинчиларнинг ўзаро курашувчи группаларига, майдоннинг аҳволига, иқлим шароити ва ҳоказоларга боғлиқ. Футбол тактикасининг классификацияси берилган.
Футбол матчи кўп марталаб ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтишдан иборат бўлгани учун ҳам, табиийки, ҳар қайси команданинг ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари уюшган бўлиши керакг Тактика учрашув вақтида бутун ўйин фаолиятининг асосий мазмуниъҳисобланади. Конкрет рақибга қарши тўғри танланган кураш тактикаси муваффақият қозонишга ёрдам беради, нотўғританланган ёки учрашув мобайнида асқатмаган тактака еса одатда мағлубиятга олиб келади.
Рақибларни нейтраллаш вазифаларини тўғри ҳал қила билиш ва атакадаги ўз имкониятларидан муваффақиятли фойдалана олиш умуман команданинг ҳам, унинг алоҳида ўйинчиларининг ҳам тактик егуклигини кўрсатади. Ҳужум ва ҳимояда ҳамма футболчиларнинг ҳаракатлари яхши уюштирилган ҳамда, албатта, актив бўлгандагина команда муваффақиятга зриша олади. ,
Тренер матчнинг тахтик планини қандай қилиб тузган бўлмасин, бу план алоҳида футболчиларнинг ҳаракатлари билан амалга оширилади. Ана шунинг учун ҳам индивидуал тактик камолотга еришмай туриб, команданинг ўйинни чиройли ва рисоладагидек қиладиган аниқ тактик ҳаракатлар қилишини хаёлга ҳам келтириб бўлмайди.
Футбол ўйинида тактика билан техника бир-бирига чирмашиб кетган бўлади. Тўпни кимга ва қандай узатишни, рақибни доғда қолдириш учун айланиб ўтишни ишлатиш керакми ёки тўпни шерикка оширган маъқулми, дарвозага қайси пайтда зарба беришни ҳал қилаётган ўйинчи тактик тафаккурдан фойдаланади, аҳд қилган ҳаракатини амалга ошираётганда еса у техник маҳоратини намойиш қилади. Демак, техника ўйинчининг тактик режаларини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Техник тайёргарлик аъло даражада бўлсагина хилма-хил тактик ҳаракатларни бажариш мумкин.
Кучи тенг командалар учрашувидаги ғалабага кўпинча мағлуб бўлганларда ирода камлик қилгани ёки жисмоний ва техник тайёргарлик бўш бўлгани сабаб қилиб кўрсатилади. Бироқ футбол ўйинидаги ғалаба кўпинча тактик режалар кураши билан белгиланади. Тактика икки команданинг жисмоний, техник ва маънавий-иродавий тайёргарликдаги даражалари тенг бўлганда, улардан бирининг ғалаба қилишини таъминлаб берадиган муҳим омилдир. Йирик мусобақалардаги кўплаб мисоллар шундан далолат беради.
Усталик билан ишлатилган тактикагина муваффақият келтира олади. Баъзан командалар ҳар қандай рақибга қарши ўйнаганда ҳам бир хил тактика ишлата берадилар. Тактик жиҳатдан бундай қашшоқлик, бир хиллик маҳоратнинг ўса боришига тўсқинлик қилади. Ҳар бир команда, айниқса юқори разрядли команда хилма-хил тактик планда ўйнай билиши керак, бўлмаса у, айрим ютуқлари бўлишига қарамай, мусобақаларда катта ғалабага ериша олмайди.
Уқув-тренировка жараёнида тактик тайёргарликка жиддий еътибор берилади. Ҳар бир ўйинчи ва умуман команда ҳаракат-ларнинг хилма-хил вариантларини мукаммал егаллаган бўлиши керак.
Ҳужум ҳаракатлари билаи ҳимоя ҳаракатларининг доимий кураши натижасида ўйин тактикаси узлуксиз такомиллашиб боради. Худди ана шу кураш футбол тактикаси тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling