Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet129/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   164
ЎЙИНCҲИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Рақибга қарши курашаётган команда Ҳаракатларидаги уюшқоқликка алоҳида футболчилар ўртасида вазифаларни аниқ тақ-симлаш билан еришилади. Ҳозирги вақтда ўйинчиларни вазифаларига (ўйиндаги ихтисосига) кўра бўлиш улар тайёргарлигидаги универсалликка асосланган бўлади. Бу ҳамма ишни барча бирдек бажара олади, деган сўз емас, албатта. Аммо ҳар бир футболчи ўйиннинг ҳамма техник приёмларини егаллаган бўлиши, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам билиб ҳаракат қилиши керак. Уйиндаги айрим вазифаларни еса ўйинчи айниқса яхши ижро етадиган бўлиши лозим.
Футболчилар вазифаларига кўра дарвозабонларга, қанот ҳимоячилари, марказий ҳимоячилар, ўрта қатор ўйинчилари, қанот ҳужумчилари ва марказий ҳужумчиларга бўлинади.
Ҳар қайси ихтисос ўйинчиларига бўлган талаблар ва уларнинг асосий вазифаларини қисқача кўриб чиқамиз.


ДАРВОЗАБОН
Ҳозирги вақтда дарвозабоннинг ўйини турли-туман ва мураккабдир. Дарвозабоннинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлиги, унинг психикаси мустаҳкамлигига юксак талаб қўйилаётганлиги ҳам ана шундан.
Одатда, дарвозабон — баланд бўйли (175 см ва ундан ҳам дарез), аъло даражада жисмоний тайёргарлик кўрган, реакцияси жуда тез, старт тезлиги юқори ўйинчи бўлади. У довюрак ва журъатли, сакровчан, епчил ва ҳозиржавоб бўлиши; ҳаракатларни яхши мувофиқлаштира оладиган, яхши мўлжал оладиган ва режалай биладиган бўлиши; тўпнинг еҳтимол бўлган учиш ,йўналиши, тезлиги ва траекториясини дарҳол аниқлай оладиган бўлиши; ҳимоя қаторларини моҳирона идора қилиши, яъни унга изчиллик ва уюшқоқлик киритиши керак.
Дарвозабон жойда турганда ҳам, ҳаракат ва сакраб ўйнаганда ҳам техник приёмларнинг ҳаммасини аъло даражада бил.иши зарур. Дарвозабоннинг маҳорат даражаси ана шу приёмларнинг нечоғлик тўғри, аниқ ваишончли бажарилишига, боғлиқ.Дарвоза олдидаги ўйин билан, дарвозадан чиқиб ҳаракат қилишни муваффақиятли қўшиб олиб бориш ҳамда ўз дарвозасини ҳимоя қилиш ва ҳужум уюштиришда шериклар билан баҳамжиҳат моҳирона ҳаракат қилиш ҳам дарвозабоннинг юксак маҳоратини кўрсатади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling