Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet135/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   164
Тактика асоси. Ўйиндаги чаққонликни ривожлантиришнинг мухим томонлари — бу футболчиларнинг ўйиндаги чаққонлик даражасини таҳлил қилиш, сўнгра еса шунинг асосида ижобий малакалар, қобилиятлар ва сифатларни ривожлантириш ҳамда турли хил камчиликларни йўқотишдир.
Ўйиндаги чаққонликни такомиллаштириш тренировка жараёнида оддий (техник), мураккаб (техник-тактик) ёки янада мураккаброк (техник-тактик, жисмоний, емоционал) машқлардан фойдаланишни назарда тутади. Бироқ шуни есда тутиш керакки, ҳар бир машқ турли хил даражада мураккаб бўлган тактика вазифаларини хал қилишга ёрдам беради.
Тўпни егаллаб туриш ва жой танлаш. Тўпни егаллаб туриш ўйин асоси ҳисобланади. Тўп жамоада колиши учун хар бир ўйинчи майдонда ўз жойини танлаши зарур. Жой танлай олиш ўйинчи учун енг кимматбаҳо хусусият ҳисобланади, чунки майдонда ижод қилишга катта имкониятлар яратиб беради. Бундан ташқари, бу доимий жисмоний нагрўзка ва жисмонан тако-миллаштириш воситаси хамдир.
Айрим ўйин лавхаларида шерикларнинг вазифалари шундан иборатки, улар ўйин майдонида тўпни ошириб бериш учун қулай бўлган жойларни танлашлари ва шу орқали тўпни егаллаб турган шерикига ёрдам кўрсатишлари лозим бўлади. СҲу пайтда рақиб ўйинчиларидан бири бевосита хужум қилиб, тўпни егаллаб блишга ҳаракат қилади, қолганлар еса жой танлашлари билан уни бевосита қуллаб турадилар.
"Қораларнинг" тўпни егаллаб турган 1-чи ўйинчисига "оқларнинг" 1-чи ўйинчиси хужум қилади. "Қоралар" жой танлаш билан ўзларининг 1-чи ўйинчиларини қўллаб туришга интиладилар, лекин "оқлар" хам худди шуни бажарадилар.
"Қораларнинг" 1-чи ўйинчиси бурчак тўпини тепиб бергандан сўнг "оқларнинг" 1-рақамли дарвозабони, тўпни ушлаб олиб, уни 3-чи рақамли шеригига оширади. 3-чи ўйинчини "оқларнинг" олдинга югуриб чиққан, тўсил-маган 4-чи ўйинчиси қўллаб туради. Тўпни егаллаб олиш учун қулай бўлган ўринни танлаш нафақат ҳужум уюштираётган жамоа ҳужумчиларининг, балки ҳимояланаётган жамоа ўйинчиларининг ҳам вазифаси ҳисобланади.
Футбол майдони, одатда, учта қисмга (ҳудудга) бўлинади ва бу жой танлаш вазифаларини аниқлаб беради.
Мана шу учта ҳудудда жой танлашнинг асосий вазифаларини куриб чиқамиз (осон тушуниш мақсадида таҳлил ўз жамоаси мисолида амалга оширилади).
Ҳимоя қилинадиган ҳудуддаги асосий вазифа — рақиб ҳужумини тўхтатиб қолиш ва тўпни егаллаб олиш.
Майдоннинг ҳимояланаётган қисмида жой танлаш­нинг учта усулига ўргатиш таклиф қилинади. Биринчиси — рақибни маҳкам тўсиб қўйиш. Бўнга ҳимоя қилинаётган ҳудудда ўйинчини (тўп билан ёки тўпсиз), унинг ҳаракат, йўналишидан қатий назар, шахсан таъқиб қилиш киради. Масалан, "оқларнинг" 1-чи ва 2-чи ўйинчилари ҳужум қилган ҳолларда ҳимоячилар ўз дарвозаларини тўсишга ва ўйинчини ушлаб қолишга ҳаракат қиладилар (65-расм).
Ҳимояланаётган ҳудудда жой танлашнинг иккинчи усули зонали ҳимоя ҳисобланади. Бу пайтда ҳимоячилар рақиб ўйинчиларини яқиндан таъқиб қилмайдилар, лекин уларнинг ҳаракатланишларини диққат билан кўзатадилар ҳамда рақиб тўп билан (ёки тўпсиз) "отиш масофасига" етиб келгўнга қадар кутган ҳолда дарвоза олдида ўз зонасини қўриқлайдилар.
Жой танлашнинг учинчи усули аралаш ҳимоя варианти, яъни юқоридаги иккита усулларнинг янгилаштирилган варианти ҳисобланади.
Химояланаётган ҳудудга рақиб яқиндан таъқиб қилинмасдан етиб келади, у дарвоза майдонига яқинлашиши билан ҳимоячилар кетма-кет ҳаракатла-ниб, унинг кейинги ҳарактланишларини тўхтатадилар. Химоя қилина- ётган ҳудуднинг ўйинчилари томонидан жойнинг тўғри танланиши сунъий равишда "ўйиндан ташқари ҳолатни" яратишга, ўйин елементларини (тўпни ўйинга киритиш, ўйинчи, дарвозабон томондан дарвозадан тўпни тепиб беришни) бажаришда устунликка ега бўлишга, алоҳида ўйин лавҳаларида (бурчак тўпи, еркин зарба, ўн бир метрлик зарба) онгли равишда йўл тутишга ёрдам беради. Қарши ҳужум бошланишида (кейинчалик ҳимояланаётган ҳудудга кетиш билан) ўйинчиларнинг жойни тўғри танлашлари муҳим аҳамиятта ега.
Тайёргарлик ҳудудида ҳужумчилар жамоаларининг тўпни қачон егаллаб олишларини нисбатан суст ҳолда кутиб турадилар. Бундай вазият юзага келиши билан ҳужумчилар рақиб таъқибидан озод бўлишга, уларнинг ҳимоя зонасида бошланган ҳужумини давом еттириш учун фаол ўринни танлашга ҳаракат қиладилар.
Ўз навбатида ҳимоячилар ҳам олдинга юриб, тайёргарлих ҳудудда (ҳужум қилаётган ҳужумчилар айнан шу ерга чекинишга мажбур бўладилар) муносиб ўрин егаллайдилар.Қарши ҳужумни ташкил қилиш учун жой танлаш кўрсатилган. Рақибдан тўпни олиб қўйиш учун жой танлаш ёки тўпни олдириб қўйгандан сўнг уни қайта егаллаб олиш учун жой танлаш кўрсатилган. Одатда, ўйин тайёргарлик ҳудудида кечади, шунинг учун қайси бир жамоа тўпга егалик қилаётганлигига қараб, ҳаракатланишларнинг хусусиятлари белгиланади. Агар тўп рақибда бўлса, яқиндан таъқиб қилишни қўллаш зарур. Бунда ўйинда юзага келган вазиятларга мувофиқ ҳолда жой танланади (ушбу ҳолда зонали ҳимоя қўлланилмайди). Агар тўп "ўзиникида" бўлса, унда алдамчи ҳара-катлар, суръатни ўзгартиришдан фойдаланиб, рақибдан ўзиб ўтиш ва ҳужумни ривожлантириш зарур.
Ҳужум уюштирилаётган худудда, бу ерда, масалан, "оқлар" жойлашган. Жой танлаш биринчи навбатда ҳужумни ривожлантиришга, дарвозага яқинлашишга, гол киритиш вазиятини яратишга ёрдам бериши лозим. Кейинги вазифа ўйин лавхаларидан (бурчак ,тўпи, еркин зарбалар ва х.к.) унумли фойдаланиш ҳисобланади ва нихоят хужум якунланганда ёки тўп йўқотилганда жой танлаш тўпни иккинчи бор олиб қўйишга қаратилган бўлиши лозим.
Жой танлаш ўйин динамикасининг енг асосий елементи, ўйиндаги чаққонликнинг енг муҳим таркиби сифатида бошқа омиллар билан ўзаро боғлиқликда бўлади. Туғри ва ўз вақтида жой танлаш техника усулларини муваффақиятли қўллашнинг дастлабки шартларидан бири ҳисобланади (масалан, тўпга кеч қоладиган ўйинчини, одатда, алдаб ўтадилар; тўпнинг учишини нотўғри ҳисоблайдиган ўйинчи кўп холларда бош билан зарба беришда хатоликка йўл қўяди ва х.к.). ЙОш футболчилар кўпинча усулларни бажаришда емас, балки жой танлашга тайёрланиш пайтида хато қиладилар. "Ўйинни охиригача ўйнади", "доимо ўйинда бўлди" каби тушунчаларнинг маъноси шуни англатадики, ўйинчи матч давомида ҳар доим ҳаракатда бўлган, ҳар доим жой танлаган. Жисмоний қобилиятлар ва жой танлашга келганда ёш футболчиларда камчиликлар кўзатилади. Тренер буни диққат билан назорат қилиши зарур. У қайси бир ўйинчи жойни "ҳис қилади-ю, лекин уни тез егаллаб олишга жисмонан қодир емас ва аксинча, қайси бир футболчи жисмонан қодир бўлса-да, қачон ҳамда қайси жойни егаллаш лозимлигини "ҳис килмаслигини" билиши зарур. Кўпинча катта ёшдаги ва баъзида ёш футболчилар:"Тўпсиз шунча кўп югуришнинг нима кераги бор?", — деб фикр юритадилар. Бу саволга қараб шундай хулоса қилиш мумкинки, ўйинчи жой танлашнинг мухим ахамиятга ега еканлигини тушунмайди ёки жисмонан ҳамда рухан чидамли емас. Жисмоний ва руҳий мувозанатни тарбиялаш тренернинг енг мухим педагогик вазифаси ҳисобланади (шундай ўйинчилар борки, уларни майдонда фикрлашга ўргатиш, бошқаларни руҳан, учинчиларини еса жисмонан мустаҳкамлаш зарур).
Биринчи бор майдонга чиққан футболчиларга жой танлаш масаласи ташвиш келтиради.СҲу нарса кўзатилганки, 11-15 ёшдаги ўйинчилар айрим учра-шувларда 8-12 ҳолларда қандайдир техника усулини бажарадилар. Ўсмир ёшдаги ўйинчилар фақат 15—20 ҳоллардагина бунинг уддасидан чиқадилар. ЙОш ўйинчи ўзини майдонда "жойлаштиргунгача", у, ўйинда фаол қатнаша олмайди ва ўзининг енг яхши сифатларини намоён қилолмайди.
ЙУқоридаги фикрларимиздан сўнг жой танлашга ўргатиш учун бир нечта оддий ва мураккаб машқларни келтирамиз.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling