Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тез ҳужумга қарши ҳимоя.
Жамоа тактикаси. Ҳимояда ўйинашнинг умумий тактик принцплари бор еканига қарамай, ҳимоячилар харакатида қатор хусусиятлар мавжудки, булар айрим ўйинчиларнинг ёки бир гурух ўйинчиларининг асосий вазифа ва мажбурятларидан келиб чиқади. Ана шу хусусиятларни ҳужум ендигина юзага келаётган пайтда ва ҳужумнинг бошида ҳимоялнаётган жамоа ўйинчларнинг харакатларида куриш мумкин. СҲундан кейин, ҳужум ривожланаётганда ва якунланаётганда еса жамоалар бир хил принцпларга риоя қиладилар. Бироқ ҳимояда ўйинашнинг принцп ва индивидуал усулларини бир-бирига боғламай қараш нотўғри бўлур еди.Уларни бу хилда ажратиш шартли характерда бўлиши мумкин, холос. Мана, масалан, ҳимояда зона усулида ўйнаётган жамоада айрим ўйинчи ёки бир неча ўйинчи зона принципи доирасидан чиқадиган индавидуал вазифаларни бажариши мумкин.
Тез ҳужумга қарши ҳимоя. Агар рақиб томондан ҳужумга ўтаётганда тактик восита сифатида марказ бўйлаб ёки қанот бўйлаб тўп узатиб беришдан фойдаланиб, асосан тез атакага зўр берадиган бўлса, ҳимояланаётган жамоа ўйинчилари мудофаанинг биринчи босқичида тўп бошқараётган рақибни актив ҳужум қилиб, бунда қуйидагиларга интилишлари керак. А) ҳужумнинг муваффақиятли ёки муваффақияциз чиқишини белгилайдиган биринчи узатишга тўсқинлик қилиш. Б) рақибни хато қилишга, енг яқин турган шерикларига кераксиз узатишлар қилишга мажбур еташ; В) хар ким ўзи қўриқлаётган ўйинчисини жуда яқиндан тўсиб олади, чунки тўпи бор ўйинчи олди тўсиқ шеригига тўп узатмайди, узоқ позициядаги ўйин-чига тўп узатишга уриниш еса ҳимоячилларнинг тўп учун курашини осон-лаштиради. Рақиб актив маневр қилаётгандаги мудофаанинг иккинчи босқичи қаттиқ персонал қўриқлашни ёки (зона системасидаги мудофаада) айрим зоналарда пайдо бўлиб турган рақибларни синчиклаб кузатиб, уларнинг ҳужумни ривож топтиришга уринишларини барбод қилишни назарда тутади. Агар рақиблар майдон бўйлаб ўйинаётган бўлса, ҳимоя қатори ўйинчилари марказий зонани мустахкамлаш ва ҳужум қилиш бурчакларини кичрайтириш учун жарима майдони районига зичроқ тўпланиб оладилар. Борди-ю қанот бўлиб ҳужум қилинаётган бўлса, унда ҳимоя қатори ўйинчилари хужум йўналиши томонга яқинлаша бориб, ишончлироқ страховка қилиш мақсадида қарши томондан қанотни кўпинча кимсасиз қолдирадилар. Биринчи холатда, яни рқиблар марказдан ҳужум қилаётганда, страховка орқага қараган бурчак шаклида бўлиб, бунда ортки марказий ҳимоячи бош рол ўйнайди иккинчи холда еса ўйинчи билан актив курашадан озод дарвоза томонга яқин диаганал бўйлаб орқада турган қанот ҳимоячиси хам страховка учун ортдаги марказий ҳимоячи баб-баравар жавобгар бўлади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling