Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гурух тактикаси.
Тўпни олиб қўйиш. Тўпни олиб қўйишда тезкорликнинг, масофани хис етиш ва вақтни мулжаллашнинг, шунингдек бутун ўйин вазиятини бахолай билишнинг аҳамияти каттадир.
Футболда бир хилда такрорланадиган холат ва вазиятлар булмайди, шунинг учун ҳужум қилаётган ўйинчига тўп бермаслик учун қачон ва қаерда булишни ҳимоячининг ўзи аниқлаши керак. Базан ўйинчига жуда яқин келиб, унинг кетидан колмаслиқ, баъзида еса уз жойидан кетмаслик керак бўлади. Аммо хар кандай холда хам ҳужум қилувчига бемалол тўп олиш имконини бермаслик лозим. Ҳимоячи ҳужум қилаётган ўйинчи харакатларни кузатаётиб, унга дархол ҳужум қилиш керакми ёки озироқ кутиш - ўзи хал қилади. Рақиб рўпарасида еканида у айланиб ўта бошлашни ёки тўпни олиб юра бошлашни кутган мақул. Рақиб айланиб ўтишга тайёрланиб, ҳимоячига яқин келганида, ҳимоячи тўпни олиб қўйиш ёки тепиб чиқариб юбориш пайтини топа билиши керак. Ўйин шароити ва оқибат қандай чиқишига қараб ҳимоячи рақибдан тўп олиб қўйишнинг маълум бир усулини танлайди. Бунда сирпаниш, тўпни тепиб юбориш, елкада туртиш ва шу каби усуллардан фойдаланса бўлади . Гурух тактикаси. Бутун футбол ўйини бошдан оёқ комбинациялар асосига қурилган бўлиб, ўйиннинг мазмуни хам аслида шу комбинациялардан иборат. Ўйин вақтида қайта такрорланмайдиган холатлар кўп учрайди. Бу холлар хар бирининг ўз асоси бор. Бундай асосларни хар бир ўйинчи, енг аввало ҳимоячилар билиши ва тушуниши лозим. СҲунда тактик планда ҳужумчиларга қарши харакат қилиш ва зарур приёмлар қўллаш осон бўлади. Мудофаадага гурух ўйиннинг асосий мазмуни ҳимоя ўйинчиларнинг ҳужум қлаётган рақибларига қарши уюшган харакатлари ҳисобланади. Мудофаадагилар ўзининг рақиб билан яккама якка курашаётган хар бир шеригага ёрдам беради ёки ёрдам беришга тайёр туради. СҲундай қилиб шеригига бевосита ва керакли ёрдам беришдан ташқари, страховка қилиш хам уюштирилади. Мохирлик билан жой танлаш еса аниқ хамкорлик қилишга ёрдам беради. Ҳимоядага гурух тактикаси дарвозага хавф солаётганлар қандай рақибга қарши гурух бўлиб харакат қилишни назарда тутади ва шерикларига ёрдам беришга қаратилган бўлади. Страховка шунингдек «деаор» ва «кесишув» комбинацияларига қарши харакатлар ҳимояда икки ўйинчининг хамкорлик қилиш усулларига киради. Махсус уюштирилган қарши харакатлар, чунончи, «девор» ясаш, суний «ўйиндан ташқари» холат хосил қилиш ва дарвозабон иштирокидага харакатлар уч ва ундан ортиқ ўйинчининг хамкорлик қилиш усулларига киради. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling