Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet145/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   164
Тадрижий ҳужумга қарши ҳимоя.Тадрижий ҳужумга қарши кураш жамоа мудофаа ҳаракатларини уюштиришнинг жуда кенг тарқалган тури ҳисобланади.
Мазкур ҳимояда жамоа ҳаракатларини амалга ошираётганда бундай ўйин рақиблар учун фойдалироқдай туюлиши мумкин. CҲунки ташаббус улар қўлида бўлади, вақтдан ҳам улар танқислик сезмайдилар. Бироқ, ҳимоядагилар бир-бирига мос ҳаракат қилиб, рақибни муҳим омил — дарвозага ўтадиган йўлдан маҳрум қилиб қўядилар.
Агар рақиб томон ҳужумга ўтаётганда тактик восита сифатида қисқа, ва ўртача узатишлардан фойдаланиб, асосан тадрижий ҳужумга зўр берадиган бўлса, ҳимояланаётган жамоа атаканинг биринчи босқичида актив кураш қилмай орқага чекинганни маъқул топади. Бунда рақиблар тўпни олға суриб боришни қийинлаштиришни мақсад қилиб қўйган бўладилар.
Тадрижий ҳужумнинг иккинчи босқичида мудофаа ўйинчилари атака йўналишида кўпайишади ёки жабҳа бўйлаб тарқалиб, жой ва тўп учун курашда қатнашадилар. Бунда страховка уюштирилиши шарт.
Атаканинг учинчи босқичида дарвозага яқинлашган сари рақибларнинг тўпи борлари ҳам, тўпи йўқлари ҳам ҳаракат тезлигини, айни чоғда ҳужумдаги ўйинчилар сонини ҳам ошира бораётган бир пайтда ҳимоячилар зич тўсиқ ҳосил қилишлари ва рақибларнинг зарба бериш позициясига чиқишларини қийинлаштириб қўйишлари керак.
Тадрижий ҳужумга қарши ҳимояга, бўлган асосий талаблар.
1. Ўйинчиларнинг орқага чекиниши. Бу манёвр қулай позиция ишғол қилиб, рақибларни кўндаланг узатишларга ўтишга мажбур қилиш мақсадида қўлланилади. Айни вақтда мудофаадаги ўйинчилар рақибларнинг ҳам, тўпнинг ҳам ҳаракатланишини еътибор билан кузатиб борадилар.
2. Ҳимоячиларнинг тўп ва жой учун бевосита курашда иштирок етиши. Одатда бундай кураш рақиблар майдонининг ҳимояланаётган жамоа томонига ўтиб, ҳаракат тезлиги ва ҳужумда қатнашаётган ўйинчилар сонини оширгандан кейин бошланади.
3. Страховка ва ўзаро алмашиниш вақтида мудофаа қаторлари батар-тиблигини сақлаб қолиш, шунингдек ўйинчиларнинг рақиблар ҳужуми йўналишида ҳаракатланиши булар тадрижий ҳужумга қарши ҳимояга қўйиладиган асосий чоралардир.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling