Мудофаада ўйнашнинг асосий принциплари.
1. Бутун жамоа билан мудофааланиш. Жамоанинг ҳамма ўйинчилари ўйин-нинг турли босқичларида мудофаада иштирок етадилар. Ҳужумчилар бериб қўйилган тўпни қайтариб олишга ёрдам берадиган актив мудофаа ҳаракатлари қилишлари керак.
2. Хавфли зонада ҳужум қилаётган жамоанинг ҳамма ўйинчилари йўлини тўсиб олиш. Агар ҳужум қилаётган жамоанинг ўйинчилари тўпни бош-қараётган шерикларидан қисқа ёки ўртача узатиш етиб борадиган масофада бўлса ва тўпни тўппа-тўғри улар оёғига тушириб бериши ёки очиқ жойга чиқа-риб бериши мумкин бўлса, бу ўйинчилар йўли персонал тўсилган бўлиши керак.
3. Страховка ва ўзаро страховка принципларига қатъиян риоя қилиш. Страховка қилаётган ўйинчи шеригининг хатосини вақтида тузата оладиган позицияда бўлиши керак. Бундай позиция қарийб ҳамма вақт страховка қил-инаётган шерикнинг ортида, ўз дарвозасига яқинроқ жойда бўлади.
4. Айтиб туришдан фойдаланиш. Одатда, ўз дарвозасига яқинроқ бўлган ўйинчи шерикларининг ҳаракатини бошқариб турадй. СҲу маънода дарвозабон-нинг ўрни алоҳидадир. Унинг позицияси рақиблар атакаси ривожланиши ва шерикларининг мудофаадаги ҳаракатларини еътибор билан кузатиш, ўйин вазиятини тўғрироқ баҳолаб, вақтида айтиб туриш билан шерикларининг хатосини олдини олиш ва уни тузатиш имконини беради.
5. Сунъий «ўйиндан ташқари» ҳолатдан фойдаланиш. Агар рақиблар мудофаани ёриб ўтишга жуда қаттиқ киришиб кетган, ҳужумчилар еса ўйинни кескин давом еттирадиган бўш жойга очилиб чиқишга зўр бераётган бўлсалар, сунъий «ўйиндан ташқари» ҳолатдан бемалол фойдаланса бўлади. Бу тактик приёмни қўлланганда дарвозага бошқалардан кўра яқинроқ турган майдон ўйин-чисига енг кўп ҳуқуқ берилади.
6. Рақиб зарба бераётган пайтда ўз дарвозаси томонга чиқиш. Рақиб қайтган тўпга зарба бериб, дарвозани забт етмаслиги учун рақиб тўпга зарба бераёт-ганда ундан олдин ўз дарвозаси томонга чиқиб олиш керак.
Таян тушунчалар.
Манёвр, тадрижий хужум,страховка, ўйиндан ташқари холат, позиция, персонал.
Назорат учун саволлар.
Химояланишнинг қандай қисмлари мавжуд?
Хужум ташкил қилишнинг усуллари қандай?
Мудофада ўйнашнинг асосий принциплари қандай?
Тадрижий хужумни ташкил қилиш усуллари?
Do'stlaringiz bilan baham: |