Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар.
- Фойдаланилган адабиётлар.
- Мавзу: Ҳимоя ва ҳужум тизимининг асосий таснифи. Режа
- Тез ҳужумга қарши ҳимоя.
Таянч тушунчалар.
Хужум тактикаси, зарба бериш, мўлжаллаш, тўп узатиш, жамоа тактикаси, тез хужум, химоя тактикаси, тўпни олиб қўйиш, гурух тактикаси, қарши хужум. Назорат учун саволлар. Хужум ва химоя тактикаси деганда нима тушунилади? Тўп билан бажариладиган қандай харакатлар бор? Тўпи бор ўйинчига қарши, қандай харкатлар қўлланилади ? Тез хужумга қарши қандай химояланиш мумкин? Фойдаланилган адабиётлар. П.Н.Казаков. Футбол.Тошкент .Ўқитувчи 1981. Хюс. Футбол: тактические действия команди.М., ФиС 1979. Сарсания.С.К., Селуян.В.Н. Физическая подгатовка в спортивних играх. М., 1991. Мавзу: Ҳимоя ва ҳужум тизимининг асосий таснифи. Режа: 1. Тез ҳужумга қарши ҳимоя. 2. Тадрижий ҳужумга қарши ҳимояга бўлган асосий талаблар. 3. Мудофаада ўйнашнинг асосий принциплари. Тез ҳужумга қарши ҳимоя. Агар рақиб томондан ҳужумга ўтаётганда тактик восита сифатида марказ бўйлаб ёки қанот бўйлаб тўп узатиб беришдан фойдаланиб, асосан тез атакага зўр берадиган бўлса, ҳимояланаётган жамоа ўйинчилари мудофаанинг биринчи босқичида тўп бошқараётган рақибни актив ҳужум қилиб, бунда қуйидагиларга интилишлари керак. А) ҳужумнинг муваффақиятли ёки муваффақияциз чиқишини белгилайдиган биринчи узатишга тўсқинлик қилиш. Б) рақибни хато қилишга, енг яқин турган шерикларига кераксиз узатишлар қилишга мажбур еташ; В) хар ким ўзи қўриқлаётган ўйинчисини жуда яқиндан тўсиб олади, чунки тўпи бор ўйинчи олди тўсиқ шеригига тўп узатмайди, узоқ позициядаги ўйин-чига тўп узатишга уриниш еса ҳимоячилларнинг тўп учун курашини осон-лаштиради. Рақиб актив манёвр қилаётгандаги мудофаанинг иккинчи босқичи қаттиқ персонал қўриқлашни ёки (зона системасидаги мудофаада) айрим зоналарда пайдо бўлиб турган рақибларни синчиклаб кузатиб, уларнинг ҳужумни ривож топтиришга уринишларини барбод қилишни назарда тутади. Агар рақиблар майдон бўйлаб ўйинаётган бўлса, ҳимоя қатори ўйинчилари марказий зонани мустахкамлаш ва ҳужум қилиш бурчакларини кичрайтириш учун жарима майдони районига зичроқ тўпланиб оладилар. Борди-ю қанот бўлиб ҳужум қилинаётган бўлса, унда ҳимоя қатори ўйинчилари хужум йўналиши томонга яқинлаша бориб, ишончлироқ страховка қилиш мақсадида қарши томондан қанотни кўпинча кимсасиз қолдирадилар. Биринчи холатда, яни рқиблар марказдан ҳужум қилаётганда, страховка орқага қараган бурчак шаклида бўлиб, бунда ортки марказий ҳимоячи бош рол ўйнайди иккинчи холда еса ўйинчи билан актив курашадан озод дарвоза томонга яқин диаганал бўйлаб орқада турган қанот ҳимоячиси хам страховка учун ортдаги марказий ҳимоячи баб-баравар жавобгар бўлади. Мудофаанинг учинчи босқичида тўп ва ўйин жойи учун бевосита кураш назарда тутилади. 3-ортки марказий ҳимоячи очилиб чиққан 9-ўйинчига йўналтирилган тўпни олиб қолган 3-ҳимоячи тўпни олиб қўйганига қарамай, 9-ўйинчи 7-ўйинчининг ва қисман 6-ўйинчининг ёрдамида тўп учун курашни давом еттиради. Тез ҳужумга қарши ҳимояга бўлган асосий талаблар: 1. Тўпни яна қўлга киритиш ёки рақибнинг узоққа биринчи тўп узатишига халақит бериш учун, албатта тўп учун курашга киришиш. 2. Рақибларнинг тезкор манёвр қилиши олдини олиш билан бир вақтда майдоннинг ҳал қилувчи қисмларида ўйинчилар группаларини кўпайтириш ҳисобига дарвоза томон ўтадиган ҳамма йўлларни ёпиб қўйиш учун иккинчи ва учинчи босқичларда ўйинчилар аниқ ҳаракат қилишлари. 3. Узоқдан тўп биринчи марта кимга узатиб берилса, ўшани нейтраллаш. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling