Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet140/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   164
Жамоа тактикаси. Жамоа тактикаси бу конкрет ўйинчи шароитида пайдо бўлган вазифаларни хал қилишда бутун жамоанинг коллектив харакатларини уюштиришдир. Бутун жамоанинг ҳужум ва мудофаа харакатлари аниқ уюштирилмаса, ўйин бетартиб, бемақсад бўлади, унда ўйинчилар ўртасида вазифа тақсимлашнинг иложи бўлмайди. Бундай холларда ўйинчилар қандай бўлмасин тўпни егаллаб олиб бир амаллаб дарвозага киритиш учун у ёқдан бу ёққа югуришаверади.
Футболни юз йилдан ортиқ тарихи мобайнида ўйинчиларни аниқ жойлаштириб, улар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимланишини назарда тутган кўплаб тактик системалар яратилган. Ҳужумдаги жамоа тактикасининг, яъни конкрет ўйин шароитида пайдо бўладиган вазифаларни хал қилишда бутун жамоа коллектив харакатларини уюштиришнинг асосий принцпларини кўриб чиқмиз. Хар қандай тактик системада хам жамоа тактикаси икки тур харакат яъни тез ҳужум ва тадрижий воситасида амалга оширилади.
Тез ҳужум. Тез ҳужум жамоа ҳужум харакатларининг енг самарали усули ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, унда 1-3 узатишда ўйинчилардан бирини дарвозани забт етиш учун қулай позицияга чиқарадиган ҳужум ёки жавоб ҳужуми уюштирилади. Ҳужум – бу жамоанинг рақиб дарвозасини забт етишга қаратилган харакатларни уюштириш. Тез ҳужумнинг афзаллиги шундаки, бунда мудофаадаги кучларини қайта уюштириб олишга рақибларни вақти бўлмайди.Ҳужумдагиларнинг хамма харакатлари кутилмаганлик елементларига бой бўлиб, юқори тезликда бажарилади. Ўйинчилар майдонда кўп манёвр қиладилар ва тўпни узатиш билан енг қисқа вақт ичида шерикларидан бирини зарба бериш позициясига чиқариш имконини яратадилар. Тез ҳужум жавоб атакалар вақтида, яъни ўйин епизоди давомида тўпни қўлга киритган жамоанинг харакатларини уюштириш вақтида енг кўп самара беради. Ҳозирги футболда жамоа тўпни қўлга киритгандан кейин, ўйин епизоди давомида атаканинг(ҳужум) учта фазаси бўлади.
Биринчи фаза “ўтиш”, яъни мудофаадан тез ҳужум усулида ҳужумга ўтишдаги тайёргарлик харакатлари. Бу харакатлар тўпни олдиндаги ўйинчига тез узатиб бериш ва мудофаада қатнашган ҳужум ўйинчиларининг ҳужум қаторидаги ўз жойларига қайтишни ўз ичига олади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling