Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Финт қилиб айланиб ўтишнинг умумий принцплари


Download 1.64 Mb.
bet139/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   164
Финт қилиб айланиб ўтишнинг умумий принцплари. Айланиб ўтиш икки характатдан – сохта ва чин харакатлардан иборат бўлади. Сохта харакат «ҳар бир мазкур ҳимоячининг тезлигида» бажарилишини, яъни финтни рақиб «кўриши» керак, йўқса у соҳта харакатга еътибор бериб аксинча чора кўриб улгурмайди. Ваҳоланки ҳужумчи рақибни соҳта йўналишда қаршилик кўрсатишга мажбур етишни, бинобарин айланиб ўтишни давом еттириш учун керакли йўналишни бўшатиб олишни мўлжаллаб харакат қилади.
Финт иложи борича табиий блиши керак, шундагина ҳимоячи бажарилаётган харакатнинг чинаккам еканига ишонади. Ҳимоячидан айланиб ўтиб олгандан кейин тўпни гавда билан тўсиб олиб, рақиб тўпни олаолмайдиган холатга ўтиш лозим. Айланиб ўтишдан мақсад уни намойиш қилишдангина иборат бўлмаслиги керак. Айланиб ўтиш ҳамма вақт зарба бериш, тўп узатиш, майдоннинг айрим қисмида миқдор ортиқлиги ҳосил қилиш ва ҳакозалар учун қулай шароит яратиш имконини берадиган восита бўлиб қолиши лозим.
Дарвозани мўлжаллаб зарба бериш. Бу барча ҳужум харакатларини амалга оширишнинг енг асосий воситаси ҳисобланади. Ана шу «пировард» харакатлар тактик жиҳатдан моҳирона ишлатилмаса , жамоанинг ютиб чиқишига қаратилган барча уринишлар бекор кетади.
Дапрвозани мўлжаллаб зарба бериш тактикасининг умумий асослари:
1. Зарба бериш олдидан дарвозабоннинг позициясини моҳирона баҳолаш ва унинг яхши кўрган харакатларини билиш керак.
2. Аниқ ўйин вазиятига қараб зарба бериш усулини тўғри танлаш лозим.
3. Бажариш характери ( кучлилиги, аниқлиги, бурамалиги, пастлатилганлиги ва хакоза) жиҳатидан айнан шу вазиятда қулай бўлган зарбадан фойдаланиш зарур.
4. Зарба дарвозабон учун иложи борича кутилмаган бўлиши даркор.
5. Дарвозани забт етиш учун қулайроқ позицияда турган шерикка тўп ошириб берган маъқул.
6. Ўйинчи турли усулларда зарба беришни билиши керак.Дарвозани мўлжаллаб бош билан зарба беришни билиш ниҳоятда муҳим, чунки тўп холати узатилганда ҳужумни якунлаш учун бу жуда қўл келади.
Тўп узатиш. Тўп узатиш ики ўйинчининг бири иккинчисига тўп йўналтираётгандаги ўзаро хамкорлик бўлиб, буни футболдаги индивидуал ва гурух харакатлари ўртасидаги оралиқ гурух деса бўладию Кимга, қачон ва қанақа қилиб тўп узатиб бериш масаласини хал қилаётган, шунингдек бу мақсадни амалга ошираётган футболчи индивидуал махоратини намойиш қилади. Айни вақтда тўп узатиш икки-уч спортчининг биргаликдаги харакатларини амалга ошириш воситаси ҳисобланади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling