Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet141/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164
Ҳимоя тактикаси. Ҳимоя тактикаси тўпни бошкармаётган жамоанинг харакатларини рақиблир ҳужумини бир ёқлик қиладиган нейтраллайдиган қилиб уюштиришни назарда тутади.
Ҳимояда уйнашнинг умумжамоа методи шахсий, зона ва аралиш бўлиши мумкин. Бироқ қисман бўлса хам бошқа метод елементлардан фойдалнмасдан биргина методда уйнайвериш хато. CҲунки бу хол ҳимоя тактикасини қашшоклаштриб қўяди. Ҳимояда ўйнаш методларини ҳимоячларнинг индивидуал хислатлари ва имкониятларини ҳисобга олиб танлаш керак.
Ҳимояда ўйнашнинг тактик санати рақибни қачон ўз холига қўймаслик ва уни тақиб етишни, қачон шериклардан бирига бериб юборш ва қачон зонада ўйнашни билишдан иборат.
Мудофаа қилаётган жамоа харакатларининг хаммаси ҳужум тактикасининг хусусиятларига қараб уюштирилади. Мудофаанинг яхши уюштирилганлига жамоага ҳужум харакатларини хам муваффақиятли бажариш имконини беради.
Ҳимояда ўйниш хилма-хил ва кўп планли бўлиб, дарвозани мудофаа қилишга, тўпни қўлга киритиш учун актив курашиш ва ҳужум уюштиришга қаратилган бўлада. Ҳимоядаги ўйин хам ҳужумдаги сингари индивидуал, гурух ва жамоа харакатларидан иборат.
Индивидуал тактика. Мудофаадаги харакат бир гурух ўйинчиларнинг тўғри страховка қилишларига, ўзаро алмашувчанлига ва уларнинг бир бирига мос харакатларигина емас, балки ҳимоячиларнинг тўпи бор ва тўпи йўқ ўйинчига қарши индивидуал харакат килиш маҳоратига, яни ҳимоячининг конкрет вазиятда уз «хомий»лигидаги ўйинчига нисбатан канчалик туғри жой танлашига ҳам боғлиқ. Оқилона позиция танлаш мудофаада муваффақиятли харакат қилишнинг асоси ҳисобланади.
Тўп бошқараётган ўйинчига қарши харакатлар ҳимоядаги индивидуал тактик харакатларга киради.
Тўпи бор ўйинчига қарши ҳаракатлар. Тўпи бор ўйинчига қарши индивидуал ўйин илгарилама мудофаа тактикасига,яъни рақиб ўйинчисини кузатиш ва унга қарши уйнашга асосланган бўлади.
Кўп холларда мудофаадаги рақиб ўйинчиси тўп олаётганда ёки тупни назорат қилиб турганда кураш бошлайдилар. ЙАкка курашнинг муваффақиятли ёки муваффақияциз чиқиши мудофаадагиларнинг тўп олиб қўйишда, керакли восита ва усулларни танлаш ва қўллашда қанчалар тажрибали еканига боғлиқ.
Ҳимоячи тўпни рақибдан у тўп қабул қилаётган пайтда олиб қўйишга интилиши керак, чунки бу пайтда ҳужумчининг зтибори асосан техник приёмни қандай бажаришга қаратилган бўлиб, у кейинги тактик ҳаракатига каароқ етибор бераётган булади.
Тўпни бошқараётган ўйинчига қарши харакатда ҳимоячи қуйидагиларни бажаришга интилади:
А) тўпни рақибдан олиб қўйиш:
Б) тўпни узатилишига тўсқинлик қилиш:
В) тўп олиб юрилишига тўсқинлик қилиш:
Г) зарба берилишига тусқинлик қилиш.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling