Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet5/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Якка ҳаракатлар. Ҳар бир баскетболчи жамоада бажарадиган вазифасидан қатъий назар, ҳужумда катта фаоллик кўрсатиши лозим. Бунинг учун у ҳужум усулларини пухта ва малакали егаллаган бўлиши, ўйин шароитини диққат билан кузатиши, аниқ вазиятга енг мос жараён ва ҳаракатларни тез ҳамда тўғри танлай олиши керак. Бунда майдонда ўз мақсадларини бажаришда қўрқмаслик ва ижодкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга егадир. Ҳужумчининг якка тактик ҳаракатлари икки вазифани ҳал қилади: ўз ҳаракатларини бажариш учун маълум шароитлар яратиш ва аниқ вазиятга қараб техник усулларни самарали қўллаш. Бу вазифаларни бажариш учун баскетболчилар тўпсиз ва тўп билан ҳаракат қиладилар.
Ж о й т а н л а ш в а ҳ и м о я ч и т а ъ қ и б и д а н қутилиш асосий тўпсиз ҳаракатлардан ҳисобланади. Тўпсиз ҳужум қилаётган баскетболчи тўп қабул қилиш, тўпли шеригига ҳимоячидан озод бўлишдан ёрдам бериш учун майдонда маълум вазиятни танлайди. Жой танлаш тўхташлар, бурилишлар билан бирга йўналишни, усулларни ва тезликни ўзгартириб, майдонда ҳаракат қилиш билан бажарилади.
К ў р с а т и л г а н у с у л л а р д а н т а ш қ а р и ч а л ғ и т и ш лар ҳам катта аҳамиятга ега. Тўп билан ҳаракат қилаётган баскетболчи енг аввал ҳимоячидан қутулишга ва саватга тўп отишга ҳаракат қилади ёки ўзига бир неча ҳимоячиларнинг диққатини жалб қилади ва ҳимоячидан бўшаган шеригига тўп узатади. Шу мақсадда баскетболчи аниқ вазиятга мувофиқ усулни: узатишни; йерга уриб юришни; тўпни саватга отишни ёки чалғитишни ишлатади.
Т ў п н и у з а т и ш - енг асосий тактик ҳаракат ҳисобланади. Чунки саватга ҳужум уюштиришнинг натижаси узатишнинг йўналишига ва ўз вақтида бажарилганлигига боғлиқ. Баскетболчи узатишдан олдин унинг қайси томонга ва қайси баскетболчига узатилиши лозимлигини ҳал қилиш билан бирга, мавжуд вазиятда яхшироқ самара келтира оладиган узатиш усулини ва вақтини танлаши лозим.
Т ў п н и й е р г а у р и б ю р и ш- тўпли баскетболчининг асосий якка жойдан-жойга кўчиш воситаси ҳисобланади. Тўпни йерга уриб юриш ҳужумчи, ҳимоячилар томонидан яқиндан тўсилганда, тўпни узатишдан ёки саватга отишдан олдин рақибни алдаб ўтишда, ҳимоячиларни ўзига жалб қилишда, вазиятни алмаштиришга тўғри келганда қўлланилгани маъқул. Ўйиннинг ўзгарувчан вазиятини кузата билиш тўпни йерга уриб юришда катта аҳамиятга ега.
С а в а т г а т ў п о т и ш катта маъсулият билан бажарилиши керак, чунки тўп саватга тушмаса, уни рақиб егаллаб олиши мумкин. Баскетболчи ҳар гал саватга тўп отишдан аввал ўзининг ва рақиб жамоаси баскетболчиларининг майдонда жойлашишини, шитга нисбатан ўзининг вазиятини ҳисобга олиши, қулай дастлабки ҳолатни егаллаши лозим. Масалан, ҳужумчи қулай туриш ҳолатини егаллаган, ҳимоячи отишнинг бажарилишига ҳалақит бера олмайдиган, шериклари еса саватга тушмай қайтган тўпни олишга тайёр бўлганларидагина, тўп ўрта ва узоқ масофаларда саватга отилгани маъқул.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling