Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Ҳимоя тактикаси
Ҳимоянинг асосий мақсади саватга тўп отишнинг аниқлигини, имкони борича, камайтиришдир. Бунда асосий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади: 1) қисқа вақт ичида рақибдан тўпни олиб қўйиш; 2) жамоанинг айрим баскетболчилари ва бўлимлари орасидаги ўрганилган алоқаларни бузиш; 3) саватга тўп отишларга қаршилик кўрсатиш; 4) ўз шити остида тўп учун курашиш ва тўп егаллагандан кейин ҳужумни ташкил қилиш. Ҳимояни ташкил қилиш кейингги ҳужум ҳаракатларнинг тавсифига катта таъсир кўрсатади. Жамоа ҳимоядан қанчалик фаол бўлса, у шунча кўп тўп егаллаш ва қарши ҳужумга ўтиш имкониятига ега бўлади. Й а к к а ҳ а р а к а т. Ҳужумчиларнинг ўйин давомида ишлатаётган усулларига шахсан қаршилик кўрсатишда баскетболчининг қўллайдиган ҳаракатлари – якка ҳимоя ҳаракатларга киради. Рақиб тўпли ёки тўпсиз бўлишига қарамай, узлуксиз таъқиб қилинади. Лекин тўпли ёки тўпсиз рақибни таъқиб қилишда ҳимоячи олдида ҳар ҳил вазифалар туради. Шунинг учун ҳам ҳимоячининг ҳаракатлари тўпсиз ва тўпли баскетболчига қарши ҳаракатларга ажратилади. Иккала ҳолда ҳам тўғри жой танлаш муҳим аҳамият касб етади. Ҳимоячи тўпни егаллаш учун тортиб олиш, уриб чиқариш, олиб қўйиш, тўсиб қолиш, шитдан қайтган тўпни илиш, чалғитиш каби техник усулларни қўллайди. Т ў п с и з б а с к е т б о л ч и г а қ а р ш и ҳ а р а к а т л а р. Ҳимоянинг фаол шаклларида таъқиб қилувчи, даставвал, ҳужумчининг майдонда тўғри ҳаракат қилиши ва тўп қабул қилиб олишини қийинлаштиришга ҳаракат қилади. Бунинг учун у таъқиб қилаётган баскетболчининг ён-орқа ёки ён-олди томонидаги ёки тўп узатилиш йўлидаги позицияни егаллайди. Бу еса ҳимоячидан катта тайёргарликни, чунончи, майдонда кўпроқ ҳаракат қилиш, бўлаётган курашни кузата билиш ҳамда оёқларни тўғри ишлата олиш маҳоратини талаб қилади. Т ў п л и б а с к е т б о л ч и г а қ а р ш и ҳ а р а к а т л а р. Тўпли баскетболчини таъқиб қилишда ҳимоячи асосий диққатни унинг сават томонга силжишига ва саватга тўп отишига қаршилик кўрсатишига қаратади. Бунда у ҳар доим ҳужумчи билан ўз шчити орасига ўтиб туради. Ҳимоячи ҳужумчининг (унинг баъзи усулларини яхши қўллай олишини ҳисобга олган ҳолда) майдонда муайян жойлашишига қараб, унга нисбатан яқин масофада жойлашиши ва мақсадга мувофиқ туришни қўллаши лозим. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling