Урганч 2022 Курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича методик қўлланма Ушбу курс ишини ёзиш қоидалари умумийдир ва урду физика-математика факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси тафсиялари билан мувоффиқлаштирилган


Курс иши устида ишлаш боскичлар жадвали


Download 117 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1229416
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16382 КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

Курс иши устида ишлаш боскичлар жадвали:

  1. Керакли адабиётлар йиғиш – семестрнинг 1- ҳафтаси;

  2. Адабиётлар рўйҳатини тайёрлаш – 2- ҳафтаси;

  3. Манба ва адабиётларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва обзор этишга тайёргарлик – 3-4- хафталари;

  4. Курс ишининг асосий қисмини баён этиш – 5-8- хафталари;

  5. Кириш қисмини тайёрлаш – 9-хафтаси;

  6. Хулосалар қисмини тайёрлаш – 10- хафтаси;

  7. Иловалар ва адабиётлар рўйхатини тузиш – 11- хафтаси;

  8. Курс ишини тамомила расмийлаштириш – 12-13 хафталари;

  9. Курс ишининг ҳимояси – 14 хафтаси.



Курс ишининг тузилиши ва мазмуни


Курс иши кириш, асосий ва хулоса чикариш кисмлар хамда адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмининг асосий максади асосий матнни идрок этишга тайёрлаш, курс ишининг бош масаласига эътиборни каратиш. Бу қисм қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Курс иши мавзуси билан маъновий ва услубий (стилистик) богланган даврнинг кискача тавсифи;

  2. курс иши мавзусининг муҳимлиги, долзарблиги ва илмий асосланганлиги;

  3. мавзунинг илмий тадкик килинганлиги даражаси, яъни мавзу мамлакат ва чет эл адабиётида тадқиқ қилингалиги даражасининг тахлили, масаланинг тарихий ривожи жиҳатидан қисқача обзори (умумлаштирувчи қисқача маълумот);

  1. максади ва асосий вазифалари;

  2. курс ишининг структураси: масалан, «курс иши кириш, асосий ва хулоса чиқариш қисмлар ҳамда адабиётлар рўйхатидан иборат. Биринчи боб ……...га багишланган, иккинчи бобда ……. хакида гапирилади» .

Мавзунинг долзарблиги - бу танланган мавзуни муҳимлиги исботи.
Кириш қисмнинг ҳажми 1 – 2 бетдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Асосий кисм 2 ёки 3 та бобдан иборат бўлиб, бобларга ажралиши материалнинг баён этилишида мантиққа мувоффиқ бўлиши керак. Ҳар бир боб оралиқ хулосаси билан якунланиши лозим; курс иши пировардида (хулоса кисмида) умумий хулосалар аниқ ифода қилинади.
Курс ишида таржимасиз қолган чет эл сўзлар ва иборалар бўлмаслиги лозим (чет эл сўзлар изоҳи саҳифа пастига берилади, қовусни ичида мазкур сўз ёки иборанинг қайси тилга мансублиги кўрсатилади).
Курс иши материалининг баёнида ўзбек тилнинг грамматика, имло ва тиниш белгиларини қўйиш қоидаларига риоя қилмоқ зарур.
Асосий қисмнинг ҳажми 15-17 бетдан ортик бўлмаслиги лозим. Бобларнинг ҳажми тахминан бир хил бўлиши мақсадга мувоффиқ.
Хулоса чикариш қисми ишнинг баҳосини акс этади ва унинг якунини чиқаради. Хулосанинг ҳажми – 1-2 бет.
Адабиёт рўйхати курс иши ёзилиши жараёнида фойдаланилган адабиёт ҳақида тушунча беради.
Курс ишининг хар бир кисми (кириш, асосий, хулоса кисмлари, адабиётлар рўйхати) янги бетдан бошланади. «Боб» сузи, унинг номери ва номи янги бетнинг юкори каторининг уртасида ёзилади. Параграф белгиси, номер ива номи олдинги тугаган матндан кейинги каторнинг уртасида ёзилади.



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling