Урганч 2022 Курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича методик қўлланма Ушбу курс ишини ёзиш қоидалари умумийдир ва урду физика-математика факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси тафсиялари билан мувоффиқлаштирилган
Курс ишини расмийлаштириш талаблари
Download 117 Kb.
|
16382 КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА
Курс ишини расмийлаштириш талаблариТитул вароғи қуйидаги маълумотни ўз ичига олади: ўқув муассаси, факултет, кафедранинг тўлиқ номи; курс ишининг мавзуси; талабанинг ФИШ, курси; илмий раҳбарнинг ФИШ, унинг илмий унвони ва даражаси; шаҳарнинг номи, курс ишининг ёзилиш йили. Ушбу маълумотнинг титул вароғида жойлашиши тартиби қуйидаги қоидаларга асосланади: ўқув муассаси, факултет, кафедранинг тўлиқ номи юқоридаги учта қаторни эгаллайди (шрифт Times New Roman, 14, тўғрилаш марказдан) курс ишининг мавзуси вароғнинг марказида жойлашади (шрифт Arial, 20, полужирный, бош ҳарфлар билан ёзилади; сўзлардаги кўчиришлар ва қисқартиришларга йўл қўйилмайди); талаба тўғрисида маълумот (уч қаторда) илмий раҳбари тугрисида маълумот (икки қатор) мавзунинг қйи ўн томонида жойлашади (шрифт Times New Roman, 14, ҳат бошини тўғрилаш чап томонидан 8,5 см. ўнг томонига ўлчанилиб, талаба ва илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш. полужирный шрифт билан ёзилади); шаҳарнинг номи ва курс ишининг ёзилиш йили титул вароғининг пастида жойлашади (шрифт Times New Roman, 14, выравнивание по центру). Титул вароғининг расмийлаштириш намунаси - Илова 1. Мундарижа курс ишининг титул вароғидан сўнг ва асосий матиндан олдин жойлашади (шрифт Times New Roman, 14; кенлик бўйича тўғрилаш; биринчи қаторнгинг ҳат боши – 0 см. ) Мундарижанинг расмийлаштириш намунаси - Илова 2. Курс ишининг Асосий қисми қуйдагича форматлаштирилади: Бетнинг ўлчамлари: ўнг майдони – 3 см, чап майдони – 1,5 см, юқори ва қуйи майдони – 2 см. Шрифт – Times New Roman, 14; бобларнинг номи - Arial, 14, полужирный, бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн – кенглик буйича, бобларнинг номи – марказ буйича тўғриланади. Асосий матннинг биринчи катори ҳат боши – 1,25 см. Қаторлар орсидаги интервал – (1,5) бир яримли бўлади. Бир бетдаги каторлар сони – 28-30 та, бир катордаги белгилар сони – 64 та. Кўрсатиладиган фамилияларга тегишли исм ва шарифининг бош ҳарфлари пробел билан ажралади, масалан М. В. Ломоносов; саналарнинг ёзилиши – 1922 й.,; қисқартиришлар – ва ҳк., . Бетларнинг рақамлари (араб рақамлар) бетнинг юқори ўнг томонида кўрсатилади, биринчи бет (титул вароғи) га рақам қўйилмайди. Илмий ишлар (монография, мақола), журнал, рўзноманинг номи бундай «…» қўштирноққа, цитата эса бундай “…” қўштирноққа олинади. Агар қўштирноққа олинган иборанинг ичида қўштирноққа олинган сўзлар мавжуд бўлса, ташқи қўштирноқлар «…», ички қўштирноқлар “…” ушбу тарзда қўйилади. Адабиётлар рўйхати қуйидагича тузилади: аввал ўзбек тилда ёзилган адабиётлар, сўнг рус тилда, ундан кейин чет эл тилдаги асарлар кўрсатилади. Кўрсатиладиган адабий манбалар алифбо тартибида келтирилади. Муаллифларнинг фамилияси курсив билан ажратилади. Асарлар номи қўштирноқларсиз ёзилади. Рўйхатга киритилган мақолалар тўпламда эгаллаган бетлари билан кўрсатилади. Адабиётлар рўйхатининг форматлаштирилиши: шрифт Times New Roman, 14; қаторлар орасидаги интервал – бир яримли; биринчи қаторнинг ҳат боши – 0 см. Намунаси – Илова 3. Download 117 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling