Урганч давлат университети кимёвий технологиялар факультети «енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари» кафедраси ўҚитувчиси комилов ахмаджон қаландар ўҒлига
Download 36 Kb.
|
ФИКРНОМА КОМИЛОВ А.Қ. (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хоразм вилоят Ёшлар ишлари агентлиги .......................... имзосини тасиқлайман
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАКУЛЬТЕТИ «ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ» КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ КОМИЛОВ АХМАДЖОН ҚАЛАНДАР ЎҒЛИГА ФИКРНОМА Комилов Ахмаджон Қаландар ўғли 2013-йилда Қорақалпоқ давлат университетининг “Енгил саноат маҳсулотлари конструциясини ишлаш ва технологияси” таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган. Ўқиш давомида ўзининг наъмунали ҳулқи, одоб-ахлоқи, билими ва интилувчанлиги билан тенгдошларидан ажралиб туриб устозлари орасида ҳурматга сазавор бўлган. 2017-2019 йилларда магистратурада ўқиш давомида ҳам ўзининг илмий тадқиқодларга бўлган ўта қизиқувчанлиги сабабли «Иккиламчи хом ашёдан янги таркибли тўқима лойиҳалаш» мавзусидаги магистрлик диссертация ишини юқори даражада бажариб, аъло баҳоларга ҳимоя қилган. 2020 йилдан Урганч давлат университетида ўз иш фаолиятини давом қилдириб таълим соҳасида янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда талабалар билимини оширишда катта хисса қўшиб келмоқда. Илмий тадқиқот ишига бўлган қизиқиши сабабли иш фаолияти давомида иккиламчи хом ашёдан олинган иплардан янги ассортиментдаги матолар ишлаб чиқариш устида илмий ишини давом қилдириб келмоқда. Илмий тадқиқот ишида олинган иплардан махсус кийим (спесодежда)лар тикишда ишлатилиб анъанавий усулдагиларидан ўзининг сифати, нарҳи билан ижобий фарқ қилишини исботлади. Бу тадқиқотларининг корхоналар томонидан ўз тасдиғини топганлиги асосида хозирги вақтда Комилов А.Қ. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инситути “Тўқимачилик матолари технологияси” кафедрасида профессор Сиддиқов П.С. раҳбарлигида мустақил изланувчи (PhD) сифатида “Ресурстежамкор технологиялар асосида янги таркибли тўқималарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб боришга киришди. Тадқиқот ишларининг олинган амалий натижаларини кўплаб республикамиздаги ҳамда чет эллардаги илмий анжуман тўпламларида, маҳаллий ва ҳорижий журналларда нашр қилдириб келмоқда. Комилов Ахмаджон Қаландар ўғли талабалик давридан, 2016 йилдан буён ўтказилиб келаётган ёш олимлар, магистр ва талабалар иштирокидаги “Инновацион ғоялар” Республика кўрик-танловида иштирок қилиб ҳудудий босқич ғолиблигини қўлга киритган. Ҳозирги кунгача у томонидан яратилган маҳсулотлар республика миқёсидаги кўплаб ярмарка ва танловларда қатнашиб нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда. Бугунги кунгача Комилов А.Қ. томонидан вақтли матбуотда ва республикамиз ҳамда чет эл илмий конференциялар тўпламларида 15 тадан ортиқ тезис ва мақолалар ҳамда 30 тагача патентлар чоп қилинган. 2022 йил 24 декабрдаги “Best publication” илмий тадқиқотлар марказининг 32-сонли қарорига асосан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (MDH) миқёсида ташкил этилган “Интелектуал изланувчи” эсталик нишони билан тақдирланган. Комилов Ахмаджон Қаландар ўғли етакчи ҳамда педагог сифатида ҳам моҳир, ўз соҳасини етук мутахассиси, ўз устида изланувчан, ташаббускор, талабчан, меҳрибон ва ғамхўр устоз сифатида тан олинди. Талабалар ва жамоа орасида катта ҳурматга эга. Мазкур фикрнома «МАРД ЎҒЛОН» давлат мукофати танлови комиссиясига тақдим қилиш учун берилди. Хоразм вилоят Ёшлар ишлари агентлиги .......................... имзосини тасиқлайман УрДУ ўқув ишлари проректори Ходжаниязов С.У. Download 36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling