2. Корреляция коэффициентининг турлари ва ҳисоблаш усуллари.
Корреляцион таҳлил корреляция коэффициентларини аниқлаш ва уларнинг муҳимлигини, ишончлилигини баҳолашга асосланади.
Чизиқли корреляция коэффициентининг ҳисоблаш формуласи:
(1)
бу ерда,
- Х белгининг квадратик фарқининг ўртачаси;
- У белгининг квадратик фарқининг ўртачаси.
; (2)
. (3)
Детерминатсия коэффициенти корреляция коэффициентининг квадратига тенг.
Корреляция коэффициенти (r) –1 дан +1 оралиғида бўлади. Агар бўлса омиллар ўртасида боғланиш мавжуд эмас, бўлса, тўғри боғланиш мавжуд - тескари боғланиш мавжуд функционал боғланиш мавжуд.
Боғланиш зичлик даражаси одатда қуйидагича талқин этилади. Агар гача – кучсиз боғланиш;
– ўртача зичликдан кучсизроқ боғланиш;
– ўртача боғланиш;
– ўртачадан зичроқ боғланиш;
– зич боғланиш.
Корреляцион тахлил ўтказилганда қуйидаги корреляция коэффициентлари ҳисобланади:
1. Хусусий корреляция коэффициентлари. Хусусий корреляция коэффициенти асосий ва унга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғланиш зичлигини билдиради.
2. Жуфт корреляция коэффициентлари асосий омил инобатга олинмаган нуқтада ҳисобланади. Агар жуфт корреляция коэффициенти 0,6 дан катта бўлса, унда омиллараро боғланиш кучли деб ҳисобланади ва эркин омиллар маълум даражада бир бирини такрорлайди. Агар моделда ўзаро боғланган омиллар қатнашса, модел ёрдамида қилинган ҳисоблар нотўғри чиқиши мумкин ва омиллар таъсири икки баровар ҳисобланиши мумкин. Ўзаро боғланган таъсир этувчи омиллардан биттаси моделдан чиқариб ташланади. Албатта моделда кучлироқ ва мустаҳкамроқ омил қолади.
3. Кўп омилли моделларда агар натижавий омилга бир неча омиллар таъсир кўрсатса, унда омиллар орасида кўпликдаги корреляция коэффициенти ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўртасида боғланишларни ўрганишда қуйидаги функциялардан фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |