Урганч давлат университети “туризм ва иқтисодиёт” факультети


Download 1.67 Mb.
bet11/46
Sana08.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1177121
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
Учебная литература

Қисқа хулосалар.
Ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш эконометрика фанининг муҳим вазифасидир. Бу жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири эркли ўзгарувчилар, иккинчиси эрксиз ўзгарувчилар ҳисобланади.
Иқтисодий жараёнларни моделлаштиришда ва башорат қилишда иқтисодий статистиканинг усулларидан кўп фойдаланилади. Иқтисодий-статистик усуллар динамик жараёнларга нисбатан, яъни вақт бўйича ўзгарувчи жараёнларга қўлланилади.
Иқтисодий-статистик усуллар ёрдамида иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги боғланиш зичликларини, уларни акс эттирувчи моделларни олиш мумкин.
Ўзгарувчи белгининг миқдорлари мажмуаси вариатсион қатор дейилади. Агар вариантлар кўпайиш ёки камайиш бўйича жойлаштирилса, тартибли вариатсион қатор ҳосил бўлади.
Иқтисодий-статистик моделлаштириш иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги алоқалар ўз моҳиятига кўра стохастик бўлган асосга таянади. Иқтисодий субъектлар фаолиятини статистик моделлаштириш замон ва маконда уларнинг ривожланиш жараёнини ўрганишда асосий ўрин эгаллайди. Бу моделлар ишлаб чиқариш тенденсиялари ва қонуниятларини аниқлаш учун мослашгандир.


Мустақил ўрганиш учун саволлар
1. Иқтисодий кўрсаткичларни қандай шаклларда намоён этиш мумкин?
2. Иқтисодий маълумотларни қайта ишлашнинг қандай усулларини биласиз?
3. Талаб ва таклиф моделида қайси ўзгарувчи боғлиқ ва қайси ўзгарувчи боғлиқ эмас?
4. Эконометрик моделларни тузишда қандай талаблар қўйилади?
5. Омиллар ўлчов бирлигини танлашда қандай муаммоларга дуч келинади?
6. Эконометрик моделларнинг қандай шакллари мавжуд?
7. Эконометрик моделларда уч ва ундан ортиқ омиллар қанаша оладими?
8. Вақтли қаторлар деганда нимани тушунасиз?
9. Тўғри чизиқ тенгламасининг иқтисодий моҳиятини тушунтириб беринг.
10. Қайси ҳолларда чизиқсиз моделлар тузилади?
3-мавзу. Жуфт корреляцион-регрессион таҳлил


1. Иқтисодий-ижтимоий жараёнларда боғликликлар турларини ўрганиш.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling