Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
17
“Young Scientist” . #29.3 (133.3) . December 2016 Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари Матжонов Бекжон Равшонбекович, старший преподаватель; Юсупова Феруза Йулдошевна, ассистент Ургенчский государственный университет. Узбекистан Урганч давлат унивeрситeти, Урганч, Ўзбeкистон Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъ- минлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган. В данной статье разработаны и проанализированы меры по организации новых рабочих мест в Республике Узбекистан и обеспечению занятости населения. Б озор ислоҳотлари шароитида меҳнат ресурсларининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммолари дол- зарб аҳамият касб этади. Чунки меҳнат ресурсларидан са- марали фойдаланиш орқалигина ижтимоий-иқтисодий та- раққиётга эришиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мумкин. И. А. Каримов таъкидлаганидек, ишлашни хоҳловчиларнинг ҳаммасини иш билан таъминлабгина қолмасдан, энг мақбул, ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида мукаммал меҳнат бозорини шакллан- тириш, ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни тўла ҳисобга олиш ғоят муҳим аҳамият касб этади [1]. Бандлик ривожланган ва ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг асосий ва долзарб муаммоларидан биридир. Биринчи рақамли деб айтилаётган мазкур муаммони ҳал қилишнинг бирдан бир йўли янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаол аҳоли таркибида иш билан банд аҳоли сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари таркибини диверсификация қилиш, мала- кали мутахассислар тайёрлаш ва шунингдек, 12 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш борасида кўрилган чора–тадбирлар аҳолининг бандлик даражасини янада ошириш имконини берди. Юртимизда мавжуд меҳнат ре- сурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қа- ратилган: – қишлоқ хўжалигидан ташқари тармоқларда янги иш жойларини яратиш; – меҳнат қўлланиладиган амалдаги минтақаларни техник қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ва қайта таъ- мирлаш; – ишлаб чиқаришга хорижий сармояларни кўпроқ жалб қилиш; – ўзлаштирилмаган янги ерларни ўзлаштириш; – қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш ва шахсий меҳнат фаолияти кўламини кенгайтириш; – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлан- тириш ва қўллаб-қувватлаш; – аҳоли бандлигининг янги шаклларини жорий этиш ва ўзини ўзи иш билан таъминлашни рағбатлантириш; – ишсизларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури- нинг қуйидаги асосий йўналишлари бўйича чора-тадбир- ларни амалга оширилиши тасдиқланган прогноз параме- трларининг бажарилишига кўмаклашди [2]: 1. Саноат соҳасидаги асосий дастурларнинг амалга оширилишини давом эттириш, бу эса йирик янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, фаолият кўрса- таётган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгай- тириш ҳисобига 58 мингга яқин иш ўрни яратилишини таъминлади. Экспорт қилувчи корхоналарнинг рағбат- лантирилишини кучайтириш ва рақобатбардош маҳсу- лотларнинг экспорт қилинишини кенгайтириш, тўғри- дан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ушбу йўналишда иш ўринлари яратишнинг муҳим омиллари бўлиб хизмат қилади. Ху- сусан, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, фаолият кўрса- таётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва тех- нологик янгилаш, Тошкент вилоятида «Ангрен» махсус индустриал ҳудудининг ташкил этилиши, 2012–2016 йил- ларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта таъминлаш Дастурининг тасдиқланиши ва бошқа тадбирлар фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларда иш ўринларини янада кўпайтириш баробарида тармоқлараро алоқадор (транс- порт, қурилиш ёки ижтимоий инфратузилма соҳалари) ти- зимларга боғлиқ иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қи- лади. 2. Кичик бизнес корхоналари, хусусий ва оилавий тад- биркорликни жадал ривожлантиришни янада қўллаб-қув- ватлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, айниқса, қишлоқ жойларида, ривожлантириш, уй меҳнати шаклла- рининг, шу жумладан, йирик корхоналар билан биргалик- даги шаклларининг имкониятларини кучайтириш. Кичик бизнесни ривожлантириш ҳудудий дастурларининг амалга оширилиши 485,6 мингта иш ўринлари ташкил қилиш им- кониятини яратди. 2015 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш орқали қўл- лаб-қувватлашни юқори даражада сақлаб қолиш режа- лаштирилмоқда. Бунда имтиёзли кредит ресурслари асосан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling