Ургенчского филиала Ташкентского университета


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

14
«Молодой учёный» . № 29.3 (133.3)  . Декабрь 2016 г.
ижодкорлик манбаи — бўлган педагогик тажрибадир. 
Педагогик тажриба муаммоли вазиятларга жуда бойдир. 
Илғор педагогик тажриба деганда биз ўқитувчининг ўз пе-
дагогик вазифасига ижодий ёндашишини, ўқувчилар таъ-
лим-тарбиясининг янги, самарали йўл ва воситаларини 
қидириб топишни тушунамиз.
Илғор педагогик тажриба ўқитувчи томонидан қўлла-
надиган иш шакли ва усуллари, услуб ва воситаларидир. 
Улар воситасида ўқув-тарбиявий ишларни энг юқори на-
тижаларига эришилади.
Илғор педагогик тажрибани ўрганиш, унга асосланиб 
янги педагогик ҳодиса ва қонуниятларни очиш, ўқув-
тарбия жараёнига яхши сифатли ўзгаришлар киритиш, 
ўқувчиларнинг билим фаолиятини бошқариш, янги кўри-
нишдаги ўқув жараёнини моделлаштириш муаммоларини 
ечишга сабаб бўлади.
Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина болаларни 
муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор ўқитув-
чилар тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қол-
масдан тадқиқотчилик кўникма малакаларига ҳам эга бў-
лиши зарур [1].
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчи-
нинг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари 
юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини 
ўқувчиларга етказа олишини тақозо этади.
Бу аҳлоқий эътиқод ўқитувчининг дарс бериш жараё-
нида, тарбиявий ишларда, ўқувчилар ва бошқа кишилар 
билан муносабатларида, муомаласида, кундалик тур-
мушда ўзининг шахсий намунаси билан аҳлоқий таъсир 
ўтказилишида кўзга ташланади.
Педагогик этиканинг асосий тушунчалари умумин-
соний аҳлоқ категорияларига мос келади ва уларни ўқи-
тувчи фаолияти билан боғлиқ тарзда бир қадар аниқлайди. 
Педагогик этикада гуманизм, адолатлилик, виждонлилик, 
ҳалоллик, яхшилик қилиш кабилар ўқитувчилик фаолияти 
билан боғлиқ равишда таҳлил қилинади.
Аҳлоқ назариясида яхшилик энг муҳим категория ҳи-
собланади. Яхшилик-аҳлоқий ижобий фазилат бўлиб, 
норматив этиканинг идеалини, индивидуал аҳлоқда ижо-
бий-хулқий фазилатларни мазмунини инсон фаолияти ёки 
бирор ҳатти-ҳаракатига ижобий муносабатининг йиғин-
дисини акс эттиради.
Яхшилик кишининг онги ва аҳлоқий амалиётида жа-
мият ва шахс манфаатларининг бирлигини акс эттириб 
жамият ва шахсга манфаат келтирадиган, ижтимоий та-
раққиётга мос келадиган тушунчалар.
Педагогик этикада яхшилик тушунчаси ўқитувчи фа-
олияти билан боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади. Унда ўқи-
тувчи ва ўқувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, 
муаллим ва ўқувчи мақсадининг бирлиги, таълим ва тар-
биянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Ях-
шилик фазилати иккала томоннинг ҳам яхши ниятли, хай-
риҳоҳ, меҳрибон бўлишини тақозо қилади. Яхшилик қарор 
топиши учун ёмонликка муросасиз бўлиши лозим.
Яхши истак билан хуш муомалалик, яхши қилиқ, яхши 
ҳатти-ҳаракатнинг бирлиги зарур.
Шахс ахлоқини характерлайдиган белгилардан бири 
масъулиятдир. Ўқитувчининг масъулияти — масъулият 
тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда муал-
лимнинг фаолияти ва таълим-тарбия жараёнининг аниқ 
вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчи зиммасига 
бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти 
юкланди. Муаллим ўқувчига чуқур назарий билимлар бе-
риши, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаши лозим.
Шу билан бирга, у боладаги мавжуд лаёқат ва қоби-
лиятларни пайқаб, индивидуал муносабатда бўлиши, унда 
мавжуд бўлган ижобий аҳлоқий сифатларни авайлаб ўсти-
риши даркор.
Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида ўқитув-
чилар жамоаси билан ёлғиз ўзи иш олиб боради. Бундай 
шароитда ўқитувчининг масъулияти унинг хуқуқини тар-
тибга солиб турадиган бошқарадиган куч, ўқитувчиларга 
таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони ҳисобла-
нади..
Педагогик фаолият кўрсатаётган ўқитувчи маҳоратли 
равишда ўтаётган дарснинг таълимий-тарбиявий томон-
ларни тушунарли қилиб болаларни фаолиятини дунёқа-
рашда табиат ва жамият фаолиятидаги ўзгаришлардаги 
кўникмаларни малакаларга айлантиради.
Эътиқод, одоб, фуқаролик бурчини англаш ўқитув-
чининг асосий сифатларидан биридир. Мактаб ўқитув-
чисини ўзи тарғиб қилаётган идеалнинг фазилатларини 
шахсий намунасида кўрсатиш керак.
Болаларга меҳр-муҳаббат ўқитувчининг энг муҳим фа-
зилатидир. Бу болаларнинг ҳамма қилиқ-қилмишларини 
кечириш уларга хушомадгуйлик қилиш эмас, балки та-
лабчанлик ва қаттиққўллик, адолатлилик билан қўйилган 
меҳр-муҳаббат бўлиб ана шу сифатга эга бўлган шахс 
ўзининг кўп вақтини ва кучини болаларга бағишлайди. 
У зарур вақтида истакларини қурбон қилиб, болалар ман-
фаати йўлида эҳтиёжларини чеклашга тайёр туради.
Ижтимоий фаоллик ва фуқаролик бурчини англаш ўқи-
тувчи шахсига хос сифат, зеро хақиқий педагог тўла маъ-
нодаги жамоатчи бўлиб, болаларга ҳаётда ижтимоий фаол 
ҳолда туришининг амалий намунасини кўрсатади.
Ўқитувчининг муҳим фазилати кишилар билан тез 
эл бўла олиш, кўпчиликка аралаша билиш, дилкашлик 
бўлиб, бу унда муомала маданиятининг юксаклигини ифо-
далайди. Чунки ўқитувчига ҳамиша одамлар билан алоқа 
қилишга, улар билан ишлашга тўғри келади. Ўқитувчи 
ишидаги муваффақиятни кундалик фаолиятида катталар 
ва болалар, айрим гуруҳ ва якка шахслар билан алоқага 
кириша олиш қобилиятини таъминлайди.
Ўқитувчи одоби умуминсоний аҳлоқнинг категория-
лари, қоидалари ва нормаларини таълим-тарбия жара-
ёнига мос хусусиятлари билан уйғунлаштириш, педаго-
гнинг ўқувчилар, ўқитувчилар жамоаси, ота-оналар ва 
жамоатчилик вакиллари билан муносабатида ифодалана-
диган касбий-аҳлоқий хусусиятдир.
Ўқитувчи педагогик этиканинг нормаларини ўз-
лаштириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунё қа-
раши ва аҳлоқий тажрибаси билан таққослаши лозим.



Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling