Ургенчского филиала Ташкентского университета


Хизматларни таснифлаштириш тажрибалари ва уларнинг


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

Хизматларни таснифлаштириш тажрибалари ва уларнинг 
миллий ҳисоблар тизимидаги ўрнини такомиллаштириш
Худайберганов Д. Т.
Ургенчский государственный университет. Узбекистан
Маткаримова Интизор Атабаевна, ассистент
Ташкентский университет информационных технологий Ургенческий филиал. Узбекистан
В данной статье рассматриваются опыты классификации, обслуживание и рекомендации по разработки 
её совершенствования, роли в системе национального учёта.
Ключевые слова: обслуживание, индикатор, классификация, мезон, классификационные модели, типо-
логия, учёт, статистика.
In the article practices of classification jobs are shown and recommendations are created about development role of 
national system counts of it


36
«Молодой учёный» . № 29.3 (133.3)  . Декабрь 2016 г.
Key words: Job, indicator, classify, classification, criteria, classify’s models, typology, count, statistics.
Б
озор муносабатларига асосланган иқтисодиёт орқали 
жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатларида хиз-
матлар соҳаси иқтисодиётнинг таркибий ва асосий қис-
мини ташкил қилади. Чунки, хизмат киши, хўжалик юри-
тувчи субъект, давлат ва жамиятнинг маълум бирор-бир 
эҳтиёжини кондиришга йўналтирилган кишиларнинг наф 
келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли фао-
лияти саналади.
Шулар асосида иқтисодиёт соҳасини бир меъёрда ри-
вожлантириб, тартибга солиш таснифлашни тақозо қи-
лади. Таснифлаш асосида объектлар тўплами уларнинг 
ўзаро ўхшаш ёки фарқли белгилари бўйича бошқа кичик 
тўпламларга ажратилади. Таснифлаш турли соҳалар-
даги кўрсаткичлар ҳисобини ифодалайдиган таснифлагич 
асосида амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Ре-
спубликаси мулкчилик шакллари таснифлагичи мавжуд 
бўлиб, бунда республика ҳудудидаги давлат, тижорат ва 
нотижорат ташкилотлари таснифланади ва кодлаш учун 
ундан кенг фойдаланилади.
Умуман олганда, хизматларни таснифлашда уларни 
маълум даражада тартибга келтиришда Бирлашган Мил-
латлар ташкилоти томонидан мавжуд хизматларнинг 
160 та турини 12 хил гуруҳга ажратилади [3]. Яъни, иш-
чанлик хизмати 46 турда, алоқа хизмати 25 турда, инжи-
ниринг ва қурилиш хизмати 5 турда, дистрибьюторлик 
хизмати 5 турда, умумтаълим хизматлари 5 турда, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш хизмати 4 турда, молиявий ва 
суғурта хизматлари 17 турда, соғлиқни сақлаш ва ижти-
моий хизматлар 4 турда, туризм ва сайёҳлик хизмати 
4 турда, дам олдириш, маданий ва спорт билан боғлиқ 
хизматлар 5 турда, транспорт хизматлари 33 турда ҳамда 
бошқа маиший хизматлар 7 турда таснифланади.
Халқаро валюта фондининг фикрича, барча хизматлар 
савдо қилинадиган ва савдо қилинмайдиган турларга бў-
линади [4]. Бундай таснифда савдо қилинадиган хизмат-
ларга ушбу жараённи амалга ошириш мумкин бўлган 
хизмат турлари ва савдо қилиши мумкин бўлмайдиган хиз-
матлар фақат миллий давлатларнинг ўзида амалга ошири-
лади. Бироқ, ушбу хизматлар давлат ичида сотилади ва 
истеъмол қилинади. Бунга коммунал ва у билан боғлиқ 
хизматлар киритилади. Демак, фонднинг тавсияси бўйича 
сотиладиган савдо хизматларига қуйидаги хизматлар ки-
ритилади [4]:
-транспорт хизмати;
-бориб келиш хизмати;
-алоқа хизмати;
-қурилиш хизмати;
-суғурта хизмати;
-молиявий хизматлар;
-компьютер ва ахборот хизмати;
-роялти ва лицензия тўловлари хизмати;
-бошқа бизнес хизматлари;
-шахсий, маданий ва рекреацион хизматлар;
-ҳукумат хизматлари.
Умуман олганда, хилма-хил хизмат турлари асо-
сида хизмат кўрсатиш ва сервис фаолиятининг таснифи 
бўйича таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилган. Тас-
нифлаш мезонларни ишлаб чиқиш хизмат ва сервис фа-
олиятининг муҳим типологик белгиларини аниқлаш ва 
танлашга йўналтирилган ва бу уларни йўналиш, турлари 
ва гуруҳлари бўйича таркибий қисмларга бўлишга ёр-
дамлашади. Ушбу сифат мезонлари тасодифий ёки кам 
аҳамиятли бўлмаслиги, сервиснинг муҳим хусусиятла-
рини акс эттиради ва бир қатор реал хизматлар асосида 
муҳим типологик бирликларни шакллантиришга имкон 
беради.
Аввало, хизматларни таснифлаш мезонларини ишлаб 
чиқиш муҳим устувор масала ҳисобланади. Чунки, бир-
бири билан мураккаб солиштириладиган таснифлаш 
ёки классификациялаш схемаларини тузишда жуда кўп 
ёндашишлар мавжуд. Бу эса ҳар бир мамлакатда ҳам 
сервис фаолиятини таҳлил этишни мураккаблаштиради. 
Тадқиқотчи олимлар томонидан таснифлаш мезонлари-
нинг назарий муаммоларини ечишга эътибор қаратилади, 
турли вазиятларга мослаштириб ишлаб чиқилади ва бунда 
сервис фаолиятини гуруҳлашни енгиллаштирувчи амалий 
талаблар ҳисобга олинмайди.
Таснифлашда хизматлар соҳасининг тармоқ ичи-
даги алоқалари амалиёти давлат ва давлатлараро му-
носабатлар хўжалик алоқалари жараёнида осон ишла-
тиладиган умумқабул қилинган таснифлаш схема ва 
ёндашишлардан фойдаланишни талаб қилади. Бунда 
меҳнат хусусияти, хизматларни фойдаланиш соҳалари, 
уларни мўлжалланиши билан боғлиқ бўлган сервис фао-
лиятининг энг муҳим белгилари ҳисобланадиган мазмуний 
ва функционал мезонларга кўра хизматлар тақсимланади. 
Натижада, доимий равишда янги сервис турлари кўпайиб 
боради ва хизматлар ўз табиати ва функционал мўлжалла-
нишига кўра мураккаблашиб боради. Демак, турли риво-
жланаётган мамлакатларда бир хил бўлмаган миллий та-
снифлаш моделларидан фойдаланиш қуйидаги икки хил 
жиҳатга эгалиги билан ажралиб туради:
-модалар сервис фаолиятининг турли ва ёпиқ тав-
сифларини акс эттиради ҳамда замонавий сервисни ўзга-
раётган дунёга мослашиш имкониятларини тўла намоён 
қилади;
-ўзаро солиштириб бўлмайдиган моделлар асосида 
халқаро даражада хизматлар соҳасини таққослаш йўли 
таҳлил этишни қийинлаштиради.
Аввало, Шимолий Америка ҳудудида қабул қилинган 
хизматлар таснифи модели мазмунли ва функционал 
мезон асосида тузилган ва қуйидаги йирик сервис фаолия-
тининг йўналишларини ўз ичига олади:
-транспорт хизматлари (темир йўл, авиация, юк ташиш 
ва йўловчи ташиш);
-коммуникация хизмати (телефон, телеграф ва радио);



Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling