Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ривожланган давлатлар амалиётида мезонларга асосланган хизматларнинг таснифлари
37
“Young Scientist” . #29.3 (133.3) . December 2016 -жамият учун фойдали хизматлар (электр, сув ва газ таъминоти); -оммавий фаолият хизматлари (чакана ва улгуржи савдо); -молиялаштириш, суғурталаш, шу жумладан кўчмас мулк билан ишлаш хизмати; -бевосита сервис (отеллар, шахсий тавсифдаги хиз- матлар, оммавий тадбиркорликни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар ва бошқалар); -бошқа сервис турлари. Шулар билан бирга, жаҳон мамлакатлари амали- ётида турли ҳудуд ва давлатларида қабул қилинган тас- нифлаш схемаларини турлича талқин қилиниши ва ўзаро таққослаш мумкин эмаслиги билан боғлиқ бўлган қийин- чиликларни енгиб ўтиш усуллари ахтарилмоқда. Бу бо- рада ривожланган давлатларнинг статистика органлари томонидан ҳисобга олинадиган хизматлар таққослана- диган статистик маълумотлар билан ўзаро солиштириш ва ўрганиш учун жуда мос масала саналади ҳамда бу хиз- матлар қуйидаги турларга ажратилади: -ишбилармонлик хизматлари; -алоқа хизматлари; -қурилиш ва инжиниринг хизматлари; -дистрибьютер хизматлари; -умумтаълим хизматлари; -молиявий хизматлар; -соғлиқни сақлаш ва социологик хизматлар; -туризм ва саёхат қилиш хизматлари; -транспорт хизматлари; -бошқа хизматлар. Шуларга асосланиб, ривожланган мамлакатларни давлатлараро амалиётида иккита ўзаро боғланган мезон- ларга асосланган таснифлар ишлатилади. Бу ўз навба- тида хизмат тури ва унинг фойдаланиш доирасидан келиб чиқиб, қуйидагича амалга оширилади: Ривожланган давлатлар амалиётида мезонларга асосланган хизматларнинг таснифлари Хизмат тури Фойдаланиш доираси Ишлаб чиқариш хизматлари инжиниринг, лизинг, жиҳозларга хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ва бошқалар Тақсимлаш хизматлари савдо, транспорт ва алоқа Жамият хизматлари телевидение, радио, таълим ва маданият Жавдалга асосланиб, ривожланган мамлакатларда хизматларни таснифлаш тармоқли ёндашишга асосланган бўлиб, тарихий хўжалик юритиш амалиёти ва хизмат соҳасидаги давлат бошқаруви билан бевосита боғланган бўлади. Айнан, шунга ўхшаш таснифлаш схемаси Россия мамлакати хўжалик юритиш амалиётида қўлланилади ва бунинг асосида ахолига хизмат кўрсатишнинг классифи- катори ишлаб чиқилган. Натижада, Россия ва Шимолий Америка мамлакатлари хизматларининг таснифи модел- ларини ўзаро таққослаш мумкин. Яъни, Россия модели баъзи хизматларнинг турлари бўйича чуқур таснифланади ва бошқа хизмат турлари унчалик тўла акс эта олмайди. Шу билан бирга, таснифнинг қўшимча бўлимда алоҳида йўналиш сифатида ажратилмаган янги хизматлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган ва улар умумий ҳолда «бошқа хизматлар» гуруҳида тўла акс эттирилган. Бунда янги хизматлар қуйидагича гуруҳланади: -кўчмас мулк битимидаги воситачилик хизматлари; -мулк нархини баҳолаш бўйича хизматлар; -информацион ва компьютер хизматлари; -реклама соҳасидаги хизматлар; -ўйингоҳлар фаолияти ва хизматлари; Дарҳақиқат, бугунги кунда давлат томонидан ҳисобга олиш ва статистика амалиётида ишлатилаётган умумаҳа- миятга эга бўлган гуруҳлар билан биргаликда иқтисодий таҳлил учун қулай бўлган хизматларни таснифлаш йўна- лишлари ва гуруҳлари ишлаб чиқилмоқда. Ҳамда, хиз- матлар таснифи амалиётида хизматларни материал ва но- материал хизматларга ҳам бўлинади. Аммо, хизматларни бундай бўлиниш шартли бўлиб, у ёки бу турдаги хиз- матлар материал ва маънавий хизмат кўрсатиш элемент- ларисиз амалга оширилмайди. Шунингдек, сервис ишлаб чиқариш ва иқтисодий амалиёти учун муҳим ҳисобланган ва ўзаро мувофиқлаштирилган мезонларга асосланган таснифлаш варианти ҳам мавжуд бўлиб, бунда бир хил хизмат турли сифатларига кўра турли гуруҳларга тегишли, деб топилади. Умуман олганда, хизматларни таснифлаштириш та- жрибалари ва уларнинг миллий ҳисоблар тизимидаги ўр- нини такомиллаштиришда марказий ва маҳаллий ҳоки- мият органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни қамраб олган тасниф катта аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Адабиётлар: 1. Каримов И. А. Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари. — Т.: Ўзбекистон, 1996. 2. «Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожланишини жа- даллаштириш чора-тадбирлари» ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президент Қарори, 2006 йил 17 апрел. 3. Арупов А. А. Казахстан в системе мировых торговых рынков. — Алматы: Университет «Туран», 2000. — с. 63. 4. Киреев А. П. Международная экономика. Ч. 1. — М.: Международные отношения, 2000. С. 265. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling