Ургенчского филиала Ташкентского университета


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

16
«Молодой учёный» . № 29.3 (133.3)  . Декабрь 2016 г.
ижодий характерга эга, яъни у, фақат янгилик яратиб қол-
майди, балки мазмунан ўзгариб ҳам боради. Ҳар бир ва-
зият, ўқувчилар билан муносабатнинг ҳар бир онгли ўқи-
тувчиликда маълум маънода бир-бирига ўхшамайди ва 
такрорланмайди.
Ўқитувчи иш кўрадиган соҳа — ўқувчи ҳам жисмоний, 
ақлий, руҳий жиҳатдан ўзгариб боради. Ўқитувчи меҳна-
тининг қийин мураккаблиги, ўқувчи билан муомала қи-
лишнинг, унга таъсир кўрсатишнинг нозиклиги, ундан 
тарбия назариясини, психология фанини чуқур билишни 
талаб қилади.
Ўқитувчи меҳнатининг кўп қирралилиги, уни бажа-
ришга сарфланадиган вақтда ҳам кўринади. Таълим-тар-
биянинг мураккаблашуви ўқитувчи меҳнатига кетадиган 
вақт миқдорининг кўпайиб бориши билан характерла-
нади. Бу эса ўқитувчининг иши ва бўш вақти ўртасидаги 
чегара тобора йўқолиб боришга сабаб бўлмоқда.
Ўқитувчи меҳнатининг яна бир хусусияти доимо ўқи-
тувчилар назорати ва нигоҳи остида амалга ошишидир.
Ўқитувчи ўқувчиларга таълим-тарбия берар экан
унинг фаолияти турлари узлуксиз алмашиниб туради [2].
Таълим-тарбия ишларининг мураккаблашиб бориши 
ўқитувчининг вазифасини қийинлаштирмоқда ва фаолият 
соҳасини кенгайтирмоқда. Ўқитувчи билимларини ўз-
лаштириб, кейин уларни ёшларга ўргатадиган тадқиқотчи 
олим даражасига яқинлашмоқда, ўқитувчи болалар жа-
моасининг тадқиқотчиси, нозик психологик, тарбиячи си-
фатида назариётчи ва амалиётчига хос хусусиятларни ўз-
лаштирмоқда.
Биз ўқитувчининг меҳнати ўз характери билан 
тадқиқотчи олим меҳнатига яқинлашмоқда, дедик. Аммо 
бу иккала фаолият ўртасидаги умумийлик бўлсада улар-
нинг тафовути ҳам мавжуд. Бу тафовут ўқитувчи меҳнати-
нинг ўзига хос хусусияти билан белгиланади.
Ўқитувчининг мақсади фан учун янгилик очиш, пе-
дагогика назариясига тугал илмий ҳисса қўшиш эмас, 
балки ўзининг ва бошқаларнинг илғор тажрибасини чуқур 
таҳлил қилиб, таълим тарбиянинг самарали усул ва воси-
таларини топишдир. Ўқитувчиларнинг ижоди илмий педа-
гогик тадқиқот билан таълим тарбия тажрибасини бир би-
рига боғлайдиган занжир ролини ўйнайди.
Илғор мактабларнинг иш тажрибасидан кўрина-
дики, хақиқий илмий ва қимматли педагогик асар ана шу 
боғланиш туфайли юзага келиши мумкин ва шундай асар-
даги педагогик хулосалар, тавсиялар кўпчиликга маъқул 
бўлади ва мактабларда таълим тарбиянинг такомиллашу-
вига муносиб ҳисса қўшади.
Ўқитувчининг ижоди ҳамма вақт маълум тажрибага 
асосланади. Чунки ижодкор киши нимагадир интилиши 
керак. Ўқитувчи илғор метод ва усулларни эгаллаш ҳамда 
ўз ишида қўллаш йўлларини излаб педагогик, рухшу-
нослик ва таълим методикасининг ютуқларига мурожат 
қилади. Чунки ижодий ишлайдиган ўқитувчи ўзгалар та-
жрибасини таҳлилсиз тўғридан-туғри қабул қилмай, ўз 
тажрибасига таққослаб кўради. Шундан кейингина унинг 
янги томонларини қабул қилади. Демак, ижодкорлик хис-
сиёт эмас, балки ўқитувчининг узоқ ишлаши, юксак педа-
гогик маданиятининг маҳсулидир.
Ўқитувчилик шарафли, лекин мураккаб касбдир. Яхши 
ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг 
ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назария болаларни 
ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар, 
умумлаштирилган усулий ғоялар баён этилади. Ўқитувчи-
ларнинг ёш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш 
таъкидланади. Мактаб ҳаёти, амалий педагогик жараён 
эса жуда хилма-хилдир. Педагогик назарияга мос келмай-
диган вазиятлар учраб туради. Бу ўқитувчини кенг билим-
донликни, пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик 
маҳорат ва ижодкорликни талаб этади.
Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистон давлатининг 
умумий таълим мактабида ишлайдиган ўқитувчи:
– Педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишби-
лармон;
– Миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, 
дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илм-
лардан ҳам хабардор, маънавий баркамол;
– Ўзбекистон мустақил давлат сифатида тараққий 
этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри ан-
глаган, эътиқодли фуқаро;
– Иҳтисосга доир билимлари, психологик, педагогик 
билим ва маҳоратни, шунингдек, назарий илмларни му-
каммал эгаллаган;
– Ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган 
ҳар бир ўқувчи улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан 
ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон 
сифатида камол топишига кўмаклашадиган;
– Эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адо-
латли, одобли бўлмоғи даркор [3].
Фойдаланилган адабиётлар
1. Йўлдашев Ж. Г., Усмонов С. А. «Педагогик технология асослари». Тошкент. — «Ўқитувчи», 2004.
2. Агзамов А., Юсупов А. «Ўқувчиларга билим беришда инновацион усуллардан фойдаланиш». — Тошкент, 2004.
3. Ишмухамедов Р. Ж. «Инновацион тахнологиялар ёрдамода таълим самарадорлигини ошириш йўллари». — 
Тошкент, 2006.



Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling