Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
15
“Young Scientist” . #29.3 (133.3) . December 2016 Фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб кўриш нати- жасида педагогик этиканинг қоидалари ўқитувчининг ўз этиқодига, интилишига, ўз аҳлоқий сифатига айланади. Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тай- ёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолиятидир. Мактаб ўқитувчила- рининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қара- тилган. Ҳар бир бола ўз хулқ-атворига, характерига эга. Болаларни тарбиялашда уларнинг ана шу ўзига хос хусу- сиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккаб. Бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблигини ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан фойдаланилади. Педагогик фаолиятга тайёргарлик кўра- ётган ёшлар унинг ана шундай хусусиятларини билишлари лозим. Педагогика, психология, услубиёт ва педагогик маҳорат бир-бири билан ўзаро боғлиқ, яқин алоқадаги фанлардир. Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқи- тувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнатини сарф қилиб, катта натижага эришади, ижодкорлик унинг хамиша ҳамкори бўлади. Пе- дагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педа- гогик маҳорат бўлиши мумкин. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва риво- жланади. Қобилият малака ва уддабуронликдан фарқ қи- лади. Малака ва уддабуронлик машқ, ўқиш натижаси хисобланса, лаёқат ва зехн яъни инсон нерв тизимида ана- том-физиологик хусусият бўлиши хам зарур. Ана шу та- биий заминда қобилият деб аталувчи руҳий хусусият та- раққий этади. Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида қобилиятнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлмоғи лозим. Билиш қобилияти фаннинг — тегишли соҳаларига оид математик, физика, биология, адабиёт ва хоказоларга доир қобилиятдир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқи- тувчи фанни ўқув курси ҳажмидаги эмас балки анча ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ха- миша кузатиб боради, материални ипидан игнасигача би- лади, унга нихоятда қизиқади, оддий тадқиқот ишларини ҳам бажаради. Тушунтира олиш қобилияти — ўқув материалини ўқув- чиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчилар му- стақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қоби- лиятидир. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалларини ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга ет- каза олиши даркор. Бунда ўқувчилар руҳиятини ҳисобга олиш зарур. Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим ва камолат даражасини ҳисобга олади, уларнинг нима били- шлари ва ҳали нимани билмасликларини, нимани унитиб қўйганларини тасаввур этади. Кузатувчилик қобилияти — ўқувчининг, тарбияланувчи- нинг ички дунёсига кира олиш қобилияти, ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган педагогик кузатувчанликдир. Бундай ўқитувчи ўқувчининг руҳиятидаги кўз илғамас ўзга- ришларни ҳам тез фарқлаб олади. Ўқувчилар бундай ўқи- тувчилар ҳақида: «Қарамаётганга ўхшайдию, ҳамма нарсани кўриб туради. Ўқувчининг ҳафа бўлганини ёки дарс тайёрла- маётганлигини кўзидан билади» — дейдилар. Нутқ қобилияти — нутқ ёрдамида, шунингдек имо ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилияти. Бу ўқитувчилик касби учун жуда муҳимдир.Ўқитувчининг нутқи дарсда ҳамиша ўқувчи- ларга қаратилган бўлади. Ўқитувчи янги сабоқни тушун- тираётган, ўқувчининг жавобини таҳлил қилаётган ёки танқид қилаётган бўлса ҳам унинг нутқи хамиша ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираётган нарсага қизиққанлиги билан ажралиб туради. Фикрининг ифодаси ўқувчилар учун аниқ, содда тушунарли бўлади. Ташкилотчилик қобилияти — биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифа- ларни ҳал этишга руҳлантиришни, иккинчидан, ўз ишини тўғри уюштиришини назарда тутади. Ўз ишини ташкил этиш деганда ишни тўғри режа- лаштира олиш ва уни назорат қила билиш назарда тути- лади. Тажрибали ўқитувчиларда вақтни ўзига ҳос, хис эти- шини вақтга қараб тўғри тақсимлай олиш, белгиланган муддатга улгуриш хусусияти ҳосил бўлади. Обрў орттира олиш қобилияти — ўқувчиларга бево- сита эмоционал-иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда обрў қозона олишдир. Обрў фақат шу асосдагина эмас, балки ўқитувчининг фани яхши бўлиши, меҳрибонлиги, назокатлиги ва ҳоказалар асосида ҳам қозонилади. Бу қо- билият ўқитувчи шахсий сифатларининг бутун бир йиғин- дисига, чунончи унинг иродавий сифатларига дадиллиги, чидамлилиги ва хоказоларга, шунингдек ўқувчиларга таълим ҳамда тарбия бериш масъулиятини ҳис этишга ўзининг ҳақ эканлигини ишонишга, бу ишончни ўқувчи- ларга етказа олиш қобилиятларга ҳам боғлиқ. Тўғри муомала қила олиш қобилияти — болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш, педа- гогик назокатнинг мавжудлигини билдиради. Келажакни кўра билиш қобилияти — ўз харакатла- рининг оқибатини кўра билишда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлиши тасаввур қила олишида, тарбияла- нувчида қандай фазилатларни тараққий эттириш лозим- лигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади. Диққатни тақсимлай олиш қобилияти — ўқитувчи учун диққатнинг барча хусусиятлари, ҳажми, кучи, кўрувчан- лиги ирода қила олиши, сафарбарлиги кабиларнинг та- раққий этиши билан изоҳланади. Педагогик меҳнатни, яъни таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилиш фақат иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлмай, балки таълим-тарбиянинг сифа- тини оширишда, уни такомиллаштиришда ҳам катта аҳа- миятга моликдир. Фаолиятни тўғри, тежамли ташкил қилиш кишининг ўзи учун ҳам, у билан бирга ишлайдиган кишилар учун ҳам қулайлик туғдиради. Ўқитувчи меҳнатининг ўзига хослиги унинг кўп қирра- лилиги ва мураккаблигидир. Шу билан бирга бу меҳнат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling