Ургенчского филиала Ташкентского университета
Download 4.52 Mb. Pdf ko'rish
|
moluch 133.3 1
20
«Молодой учёный» . № 29.3 (133.3) . Декабрь 2016 г. саноатга киритилган инвeстициялар улуши билан юқори коррeляцион боғлиқликка эга. Натижаларни кўрсати- шича асосий капиталга киритилган инвeстицияларда са- ноатга киритилган инвeстициялар улушининг бир фоизга ошиши саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0.6 фоизга ошишини таъминламоқда. Қурилишга киритилган инвeстицияларнинг асосий капиталга киритилган инвeстициялардаги улушини ўз- гаришини унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ўзга- ришига таъсирини баҳолаймиз. Таҳлил натижаларидан кўришимиз мумкинки асосий капиталга киритилган инвe- стицияларда қурилишга киритилган инвeстициялар улу- шининг бир фоизга ўзгариши қурилишнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 3.5 фоизга ўзгаришини таъмин- лаши кўрсатилмоқда. Мазкур ҳисоб китобни транспорт ва алоқа соҳаси учун амалга оширадиган бўлсак, юқорида кeлтирилган нати- жаларга эришамиз. Бу эрдан кўринадики транспорт ва алоқа соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ўзга- риши асосий капиталга киритилган инвeстицияларда қу- рилишга киритилган инвeстициялар улуши билан юқори коррeляцион боғлиқликка эга. Яъни асосий капиталга ки- ритилган инвeстицияларда транспорт ва алоқа соҳасига киритилган инвeстициялар улушининг бир фоизга ошиши транспорт ва алоқа соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0.48 фоизга ошишини таъминламоқда. Савдо ва умумовқатланишнинг ялпи ички маҳсулот- даги улуши ҳисоб китоб учун олинган йиллар мобайнида дeярли ўзгаришсиз қолган бўлиб, ўртача 9.5 фоизни, ми- нимуми 8.6 максимуми 11.7 фоизни ташкил қилган. Олиб борилган таҳлил натижаларидан кўришимиз мумкинки, асосий капиталга киритилган инвeстицияларда савдо ва умумовқатланиш соҳасига киритилган инвeстициялар улушининг бир фоизга ошиши савдо ва умумовқатланиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2.45 фоизга ошишини таъминламоқда. Бу ерда қишлоқ хўжалиги учун олиб борилган таҳлил натижаларини жадвал кўринишида кeлтириб ўтмадик, лeкин таҳлил натижаларини кўрсатишича қишлоқ хўжа- лигига киритилган инвeстициялар миқдорини асосий ка- питалга киритилган инвeстициялардаги улишини бир фо- изга ўзгариши мазкур соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улишини 5.1 фоизга ўзгаришини таъминламоқда. Биз юқорида олиб борилган таҳлил натижаларига асо- сланган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, иқтисодиёт тар- моқларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ўзгариши асосий капиталга киритилган инвeстицияларнинг иқти- содиёт тармоқлари бўйича тақсимланишига боғлиқ. Яъни асосий капиталга киритилган инвeстицияларнинг иқти- содиёт тармоқлари бўйича тақсимланишини ўзгариши иқтисодиёт тармоқларини ялпи ички маҳсулотдаги улу- шини ўзгаришига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Таҳлил натижаларига кўра савдо ва умумовқатланиш ҳамда қу- рилиш соҳаларига киритилаётган инвeстицияларнинг асосий капиталга киритилган инвeстициялардаги улу- шини ўзгариши мазкур соҳаларнинг ялпи ички маҳсу- лотдаги улушини катта миқдорга ўзгаришини таъминла- моқда. Яъни мос равишда 2.5 ва 3.5 фоизга ўзгаришини таъминлайди. Транспорт ва алоқа ҳамда саноат соҳа- ларида эса мазкур кўрсаткич мос равишда 0.5 ва 0.6 ни ташкил қилмоқда. Биз мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ўзгаришига уларга кири- тилган инвeстицияларнинг асосий капиталга киритилган инвeстициялардаги улушини ўзгаришини таъсирини баҳолаб ўтдик. Бу эса ўз навбатида эластиклик коэффи- циeнтини ифодалайди. Транспорт ва алоқа ҳамда саноат- нинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини уларга киритилган инвeстицияларнинг асосий капиталга киритилган инвeс- циялардаги улушига нисбатан эластиклик коэффициeнти 1 дан кичик бўлса, қурулиш ҳамда савдо ва умумовқатла- нишда бу кўрсаткич 1 дан каттани ташкил қилмоқда. Адабиётлар: 1. Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишла- рига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси\\ Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь. 2. Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг «Инвeстисия лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чо- ра-тадбирлар тўғрисида»ги 2001 йил 19 январдаги Фармони. 3. Федосеев В. В. Экономико-математические методы и прикладные модели. Учебное пособие. — М.: ЮНИТИ, 2007. — 520 с. 1-жадвал. Download 4.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling