Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш


-боб. ЛОЙИҲАНИ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТИ БАҲОСИНИ АНИҚЛАШ


Download 243 Kb.
bet6/16
Sana06.04.2023
Hajmi243 Kb.
#1331560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ШНК 4.01.16-09 узб

3-боб. ЛОЙИҲАНИ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТИ БАҲОСИНИ АНИҚЛАШ


3.1. Лойиҳанинг дастлабки босқичларини (ДТИА, ДТИҲ, ТИА, ТИҲ) амалга ошириш жараёнида қурилиш объектининг жорий нархлардаги баҳосини аниқлаш учун амалга оширилган ўхшаш лойиҳаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимларга боғлиқ равишда ўхшаш объектларни танлашда қувват бирлиги учун сарфланган капитал маблағларнинг солиштирма миқдорини ҳисобга олиш зарур.
3.2. Ўхшаш объект бўйича маълумотлар бўлмаган ҳолларда, лойиҳа ва қурилиш ташкилотларининг архивлари ёки буюртмачиларнинг маълумотлар базасидан олинган ва аввалроқ лойиҳалаштирилган ва қурилган объектлар бўйича кўрсаткичларга асосланган ҳолда ўхшаш лойиҳа танланиши мумкин.
3.3. Қурилиш объектининг жорий нархлардаги баҳосини дастлабки босқичларда буюртмачи (инвестор)нинг ўзи мустақил ёки танлов асосида танлаб олган лойиҳа (инжиринг, консалтинг) ташкилоти аниқлаши мумкин.
Лойиҳа (инжиринг, консалтинг) ташкилоти томонидан объект қурилишининг ҳисоблаб берилган нархи тавсия тариқасида берилади.
Лойиҳани дастлабки босқичда амалга оширишда тавсия қилинган нархдан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни буюртмачи қабул қилади.
3
.
.4.
Таққослаш ва таҳлил натижалари асосида ишларнинг тури бўйича қурилиш нархининг тузилмасига тузатишлар киритилади ва объектнинг жорий нархлардаги баҳоси аниқланади.
3.5. Қурилишнинг жорий нархлардаги баҳоси дастлабки босқичда бинонинг алоҳида элементларининг нархи асосида ҳам аниқланиши мумкин.
“Бино элементи” тушунчаси турли лойиҳаларда бир хил вазифани бажарувчи бинонинг қисмини англатади. Пойдеворлар, деворлар, том, пардозлаш ва ҳоказолар учун “элемент”лар ажратиб кўрсатилади.
Бунда бинонинг тури ва вазифасига боғлиқ равишда қўлланиладиган элементларнинг сони ўзгариши мумкин.
Ушбу методнинг татбиқ қилиниши бинонинг айрим элементлари нархи тўғрисидаги маълумотларни мунтазам кузатиб боришни ва уларнинг банкини яратишни талаб қилади.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling