Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш
Download 243 Kb.
|
ШНК 4.01.16-09 узб
6.2. Ушбу ҳолатда объектнинг шартномавий жорий нархлардаги баҳоси ресурс сметаси асосида буюртмачи ва пудратчи томонидан биргаликда ҳисоблаб чиқилади.
6.3. Объектнинг шартномавий жорий нархлардаги савдосиз баҳосини буюртмачи ва пудратчи томонидан келишилган дастлабки кўрсаткичлар асосида ҳисоблаш тавсия этилади. 6.4. Объектнинг шартномавий жорий нархлардаги баҳосини ҳисоблаш томонларнинг келишувига кўра ёки уларнинг топшириғига асосан қуйидаги ташкилотлар амалга оширишлари мумкин: - лойиҳа институти; - ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази. Лойиҳа институти, ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази томонидан объект қурилишининг жорий нархлардаги ҳисобланган баҳоси тавсия тариқасида берилади. Тавсия этилган баҳони қабул қилиш қарорини буюртмачи ва пудратчи биргаликда қабул қиладилар. 6.5. Манзилли рўйхатни шакллантириш учун объектнинг жорий нархлардаги умумий савдосиз баҳоси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: С=(Со+См+Сзп+Сэм+Сп+Пп+Пз+Ср)хКр, бу ерда:
См - транспорт ва тайёрлаш-омборда сақлаш харажатлари билан бирга ҳисобланган қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкциялари учун сарфланадиган харажатлар; Сзп – ижтимоий суғурта тўловлари билан бирга ҳисобланадиган асосий иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар; Сэм – машина ва механизмлар эксплуатациясига сарфланадиган харажатлар (машинистларнинг иш ҳақлари билан бирга ҳисобланади); Сп – ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар; Пп – пудратчининг бошқа харажатлари. Download 243 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling