Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш
-расм. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариш динамикаси
Download 0.6 Mb.
|
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2-расм. Аҳолини уй жой билан таъминланиш даражасининг ўзгариш динамикаси 20
- Эконометрик модел натижаларининг таққослама жадвали
- Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича”
- “НАМАНГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ” кластерини
3.1-расм. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариш динамикаси19
Бунда аниқланган модель графиги билан ҳақиқатда аҳолини уй жой билан таъминланиш даражасининг ўзгаришини таққослаш мумкин бўлиб, иқтисодий таҳлил орқали кўринмаган айрим четланишларни кузатиш имконияти пайдо бўлади ва бу ўз-ўзидан илмий асосланган қарорлар чиқаришга ёрдам беради (3.2-расм). 3.2-расм. Аҳолини уй жой билан таъминланиш даражасининг ўзгариш динамикаси20 Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг 2016-2020 йиллардаги маълумотлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, қурилиш материаллари бозори фаолиятида тармоқлар салоҳиятини ўсиш даражасини кўриш мумкин. Энди ҳосил қилинган математик моделлар асосида Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичлар ҳажмининг керакли йилларгача прогноз қилиш имконияти пайдо бўлади. 5-жадвал Эконометрик модел натижаларининг таққослама жадвали
Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг 2016-2020 йиллардаги маълумотлари бўйича ҳосил қилинган математик моделлар асосида прогноз кўрсаткичларни таҳлил қилиниб, уларнинг тармоқлар таркиби бўйича 6-жадвал асосида 2022-2026 йилларгача бўлган прогноз кўрсаткичлари аниқланди (7-жадвал). 6-жадвал Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг 2022-2026 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, прогноз қилинаётган йиллар давомида Наманган вилояти қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи асосий кўрсаткичларнинг ҳажми ўсиб бориши кутилмоқда. 2022-2026-йилларда Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари чакан савдо айланмаси ва қурилиш ишлари хажми 2,3 баробарга, ахоли сони 1,1 баробарга, ахоли жон бошига умумий даромадлар тўғри келиши 1,5 баробарга ўсиши прогноз қилинмоқда. Қурилиш материаллари саноатини ривожланлантириш бўйича Наманган вилояи Иқтисодий Тараққиёт ва Камабағалликни қисқартириш бош бошқармасида 2022 - 2026 йилларга прогноз кўрсаткичлари 2022 йил 889.5 млдр сўм, 2023 йил 942,9 млрд сўм 2024 йилда 1004.2 млрд сўм 2025 йилда 1064.4 млрд сўм ва 2022 йилда 1128.3 млрд сўм бўлиб, бизни 4-жадвалдаги прогнозимиз йиллар кесимида бироз фарқ қилди. Бош бошқарма прогноз кўрсаткичлариги кўра 2022-2026-йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажми 238.8 млрд сўмга ортиши прогноз қилингин бўлса, бизнинг жадвалимизда бу кўрсаткич 1379.3 млрд сўмга ўсиши кутилмоқда. Диссерация учинчи бобининг иккинчи қисмида қурилиш материаллари кластери моделинининг ташкилий-илмий асослари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2-декабр куни “Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича” видеоселектор йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан кластерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича: “Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Уларнинг ёнида логистика, илм ва инновация марказлари, замонавий лаборатория ташкил этиб, бозорни ўрганишни бирлаштирса, экспорт ва ички бозорларда рақобатдош кластер пайдо бўлади” деб таъкидладилар. Наманган вилоятида “НАМАНГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ” кластерини шакллантириш ва иш фаолиятини ташкил этиш ўта зарур. Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш орқали мавжуд корхоналар ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланмаётганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, пишган ғишт ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ўз имкониятининг 44 фоизидан , лак бўёқ маҳсулотлари бўйича 53 фоиз, Қуруқ қурилиш аралашмаси ишлаб чиқариш 72 фоиз, керамик плитка 86 фоиз ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланмоқда. Ҳозирги кунда вилоятда 25 дан зиёд асосий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда. Наманган қурилиш материаллари саноатини “кластер” стратегияси асосида ривожлантириш учун куйидаги имкониятлар мавжуд: Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling