«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Шаҳар лойиҳасининг асосий принциплари ва хусусиятлари


Download 169.92 Kb.
bet9/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

2.5 Шаҳар лойиҳасининг асосий принциплари ва хусусиятлари.
Шаҳарнинг режавий структурасини шакллантиришда, аввало, асосий функционал ҳудудлар — саноат ва яшаш ҳудудларига боғлиқ ҳолда, унинг келажакда ривожланишини ҳисобга олинади. Агар шаҳар аҳоли жойлари гуруҳли тизимининг ташкил этувчиси сифатида қаралса, бу шаҳарнинг келажакда ривожланишини ҳисобга олиш туманни режалаштиришдан бошланади.
Шаҳарнинг асосий ҳудудларини ривожлантириш қўшни шаҳарлар ривожланишига халақит бермайдиган ва улар билан ҳудудий қўшилиб кетмайдиган йўналишда амалга оширилади.


Шаҳарнинг асосий қисмлари ҳудудий маконий ривожланиш схемаси:

  1. секторли; б - параллел: д- иккита ишлаб чиқариш аҳоли яшайдиган комплекслар; е- аҳоли жойларининг гуруҳли тизими

Шаҳарнинг кенгайиши учун махсус ҳудудлар ажратилади. Шаҳарни ташкил этувчи асоснинг кенгайиши тахминлари, бир кишига турар-жой майдони меъёрининг ўсиши, табиий-иқлимий омиллар таосири, шаҳарнинг иқтисодий-географик жойлашиши, унинг маъмурий-маданий ва илмий аҳамиятидан келиб чиқиб ушбу ҳудудларнинг ўлчамлари ва шаҳарнинг умумий режавий тузилишидаги ўрни аниқланади. Шаҳарнинг асосий ҳудудлари учун келажакда талабларнинг меоёрлари мавжуд. Улар минг киши ҳисобига аниқланади. Шаҳарнинг асосий қурилиш массиви ичида барча қурилиш турлари учун ҳудуд 15—20 га/минг киши, яшаш ҳудуди учун 10-12 га/минг киши ҳисобида ажратилади.
Амалиётда шаҳарнинг асосий ҳудудларининг бир нечта ўзига хос ҳудудий-фазовий ривожланиш схемаси шаклланди. Булар: секторли, буғаллел, иккита саноат-яшаш мажмуалари ва аҳоли жойларининг гуруҳли тизимидир.
Эски шаҳарларда келажакда ривожланиш схемаси кўр жиҳатдан шаҳарнинг тарихий шаклланган структураси билан белгилинади. Янги шаҳарларда ҳудудий-фазовий ривожланиш схемаси юқоридакелтирилган омилларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади.


Шаҳарнинг бош тархи схемаси (ёпиқ композиция):
1-турар-жой туманлари; 2— шаҳар маркази; 3— оғир саноат;
4-енгил саноат; 5—спорт маркази; 6 -соғлиқни сақлаш маркази;
7—савдо маркази; 8—шаҳар чегараси.



Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling