«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»
Лойиҳаларни баҳолашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тизими. Ҳисоблаш усуллари. Баҳолаш усуллари
Download 169.92 Kb.
|
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар номенклатураси.
Лойиҳаларни баҳолашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тизими. Ҳисоблаш усуллари. Баҳолаш усуллари.
Юқорида таъкидланганидек, лойиҳавий ечим эффективлигини аниқлаш асосида танланган вариант авваламбор республика хўжалик фаолияти учун эффектив бўлиши лозим деган ёндошув ётади. Кўрсаткичлар номенклатураси. Лойиҳавий ечимларни баҳолаш учун техник-иқтисодий кўрсаткичлар тизими қўлланилади, чунки қандайдир бир кўрсаткич билан лойиҳавий ечим иқтисодий эффективлигини кўрсатиш мумикн эмас. Акс этиш услуби бўйича кўрсаткичлар натурал, баҳоли ва нисбий кўрсаткичларга бўлинади. Натурал кўрсаткичлар (материаллар сарфи, меҳнат сиғими, энергия сиғими, қурилиш давомийлиги ва бошқалар) одатда харажатлар таркиби ёки бу харажатларни белгилайдиганшароитлар тўғрисида хабар беради. Кўпинча лойиҳавий ечимларнинг турли вариантлари бўйича бу кўрсаткичларни сифат тафовутлари туфайли бир-бири билан солиштириб бўлмайди. Натурал ресурсларнинг соний ва сифат сарфини умумлаштирувчи бўлиб баҳоли кўрсаткичлар хизмат қилади. Шунинг учун одатда техник-иқтисодий баҳолаш амалиётида натурал кўрсаткичлар, қурилиш давомийлиги кўрсаткичларидан ташқари (вақт омилининг ўта муҳимлиги туфайли) қўшича кўрсаткичлар, баҳоли кўрсаткичлар эса – асосий кўрсаткичлар категориясига киради. Нисбий кўрсаткичлар (ҳажмий-тархий коэффициентлар, турли вақт ҳаражатларини келтириш коэффициентлари ва бошқалар) одатда харажатлар катталиги тўғрисида хабар бермай, лойиҳанинг тежамлилигини айланма йўл билан тавсифлайди. Улар нормативлар сифатида ёки қўшимча тахлил воситаси сифатида қўлланилади. Техник-иқтисодий баҳолашдаги ранг бўйича кўрсаткичлар асосий ва қўшимча кўрсаткичларга бўлинади. Асосий кўрсаткичлар, биринчи навбатда баҳолилари, одатда вариантлар танлашда мезон бўлиб хизмат қилади (қурилишнинг смета баҳоси, эксплуатацион харажатлар, моддий-техник базага капитал маблағлар). Қурилиш давомийлиги каби муҳим натурал кўрсаткичга ҳам баҳоли ифода берилади ва у вариантларни баҳолашда келтирилган харажатлар таркибида ҳисобга олинади. Қолган натурал ва нисбий кўрсаткичлар одатда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобланадилар ва фақат алоҳида ҳолларда (у ёки бу материал, энергетик, меҳнат ресурсларининг етишмаслигида) лойиҳа ечимларини баҳолашда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Ва ниҳоят, кўрсаткичлар умумий ва хусусийга бўлинади. Биринчилари лойиҳанинг умуман тежамлилигини тавсифлайди, иккинчилари – лойиҳада ечиладиган алоҳида хусусий масалаларнинг тежамлилигидир (ҳажмий-тарҳий, технологик, бош режа ва бошқалар). Умумий кўрсаткичларга қуйидагилар киради: қурилиш ва турдош соҳалар моддий-техник базасига капитал маблағлар; йиллик эксплуатацион харажатлар; лойиҳавий ечим билан аниқланадиган амалга ошувв давомийлиги ва бошқалар. Хусусий кўрсаткичларга қурилмаларнинг бош режасини ёки қурилиш майдонини, лойиҳанинг қурилиш қисмини тавсифловчи кўрсаткичлар киради. Бош режа тежамлилиги кўрсаткичлари сифатида: ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти – иморат ва иншоотлар, йўллар, очиқ омборлар эгаллаган майдонларнинг майдоннинг барча ҳудудига нисбати; қурилмалар коэффициенти – қурилмалар майдонининг майдон ҳудудига нисбати; ер ишларининг вертикал режалаштириш бўйича ҳажми ва унинг қиймати; баҳоланаётган ҳудудда барча турдаги коммуникациялар узунлиги ва уларнинг қиймати; компактлилик коэффициенти – майдон периметрининг унинг юзасига нисбати; ҳудудни ўзлаштиришга кетадиган харажатлар (сув сатҳини памғсайтиришга, қурилмаларни бузишга, эгаларига ерларни олганлик учун компенсация ва ҳ.к.) Download 169.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling