«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Шаҳарсозлик лойиҳалаш тизими ва босқичлари


Download 169.92 Kb.
bet7/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

2.3 Шаҳарсозлик лойиҳалаш тизими ва босқичлари.
Ўзбекистонда қуйидаги лойиҳалаш босқичлари қабул қилинган:
- шаҳар ривожланишининг бош тархи (шаҳар режалаштириш лойиҳаси) шаҳарни тўла қамраб олади. Бунинг таркибига транспортни, муҳандислик тармоқларини, кўкаламзорларни ва бошқаларини ривожлантиришнинг шартли чизмалари ҳам киради. Шаҳар бош тархи 20 йил муддатга ишланади. М 1;10 000; - батафсил режалаштириш лойиҳаси 7-10 йил муддатда ишланади. Таркибига шаҳарнинг йирик бир қисмини (марказ саноат қисми аҳоли жойлашган қисми ва бошқалар) қамраб олади. М 1;2 000
- қурилиш лойиҳаси муддати 3-5 йил . Бу шаҳарнинг айрим кичикроқ бўлак-ларини қамраб олади (кичик туман ,майдон, анҳор бўйи, дам олиш маркази ва бошқалар). М 1;1 000, 1;500.
Шаҳарсозлик лойиҳалаш тизими

Масштаб

Лойиҳалаш муддати

Қамраб олинадиган ҳудуд

25-30 йил

5-10 йил

2-3 йил



1:50 000

Мамурий туман Агломерация

Туманни режалаштириш







1:25 000

Саноат тумани Курорт тумани

Шартли чизмаси ва туманни режалаштириш лойиҳалари







1:10 000

Шаҳар , ишчи қишлоқ, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари

Шаҳар режалаш лойиҳаси

Биринчи навбатда қурилишни жойлаштириш шартли чизмалари




1:2000

Шаҳар тумани турар жой, саноат , коммунал хўжалик




Батафсил режалаштириш лойиҳаси

Қурилиш лойиҳаси алоҳида обектлар қурилиш лойиҳаси







Амалга ошириш-режа ва лойиҳаларни техник, архитиктуравий ҳамда ижтимоий иқтисодий, молиявий, ташкилий ва ҳ.к ларда ҳаётда тадбиқ этишдир.
Шаҳарсозлик лойиҳаларини кўп босқичли иерархик тузилиш тизими бу умумий ва узоқ лойиҳлардан аниқ ва қисқа даврни қамраб олган лойиҳаларга ўтишдир. Туманни режалаштириш тузилмалари ва лойиҳалари борасида Ўзбекистонда олимлар ва шаҳарсоз –лойиҳачилар бирга анчагина ишлар бажаришган. “Ўзбекистон ҳудудида Регионал аҳоли жойлашуви тузилмаси”, “Ўзбекистон туманларини режалаштириш комплекс тузилмаси”, “Тошкент агломирацияси туманни режалаштириш комплекс тузилмаси” 2005 –йилда “Тошкент бош план ЛИТИ” томонидан лойиҳаланган, “Тошкент вилояти туманни режалаштириш схемаси 2020- йилгача” ва бошқа вилоятлар туманни режалаштириш тузилмаси томонидан кўпчилик маъмурий туманларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилган.
“Тошкент агломирацияси туманни режалаштириш комплекс тузилмаси” Тошкент воҳасини келажакда ривожланиши масалаларини комплекс ечиш устидаги биринчи уриниш бўлди. Бу ишда бажарилган Тошкент вилояти ҳудудида аҳоли тақсимланиши ва аҳоли жойлариаро алоқаларнинг таҳлили ўзаро боғлиқ аҳоли жойлари гуруҳларини, шу жумладан Тошкент агломирациясини ажратиб олиш имконини берди. Тошкентнинг ривожланишини тартибга солишнинг асосий консепсияси сифатида Тошкент аҳоли жойлари гуруҳини режали бошқариладиган аҳоли жойлашуви тизимига айлантириш қабул қилинган. Аҳоли жойлашуви тизимининг демографик сиғими –6 млн киши бўлиши аниқланган. Табиат муҳофазаси ва ландшафтларини қайта тиклаш бўйича қатор тадбирлар кўзда тутилган.

Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling