Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Download 0.75 Mb.
bet22/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

А - коэффициент, сейсмиклиги 7, 8, 9 баллга мос равишда: ер сирти учун - 0,1; 0,2; 0,4; ер ости учун - 0,12; 0,25; 0,5 қабул қилинади;
К0 - ўтказувчи қувурларнинг масъуллигини ҳисобга олувчи коэффициент, 4.9-жадвалдан аниқланади;
КП - зилзиланинг такрорийлигини ҳисобга олувчи коэффициент, 2.4-жадвалдан аниқланади;
Е - қувур материалининг эластиклик параметри (Юнг модули), МПа;
Ср - бўйлама сейсмик тўлқинларнинг грунт массивида тарқалиш тезлиги, м/сек;
nд - динамик коэффициент
4.7.22. Сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги Республика ҳудудини сейсмик туманлаштириш харитаси (1 илова) бўйича қабул қилинади.
4.9-жадвал



Ўтказувчи қувур характеристикаси

К0 коэфициент қиймати

1.

Ишчи босими 2,5 дан 10,0 МПа (25-100 кгк/см2) гача, жумладан, 10 МПа бўлган газ ўтказувчи қувурлар; шартли диаметри 1000 мм дан 1200 мм гача бўлган нефть ва нефть маҳсулотларини ўтказувчи қувурлар.
Масъуллиги юқори объектларнинг ишлашини таъминловчи ишчи босимга боғлиқ бўлмаган газ ўтказувчи қувурлар, шунингдек, турли диаметрдаги нефть ва нефть маҳсулотларини ўтказувчи қувурлар.
Дарё сатҳининг энг паст кўрсаткичида бўлган сув сиртининг кенглиги 25 м ва ундан ортиқ бўлган сув тўсиқларини кесиб ўтадиган ўтказувчи қувурлар.

1,5

2.

Ишчи босими 1,2 дан 2,5 МПа (12-25 кгк/см2) гача бўлган газ ўтказувчи қувурлар; шартли диаметри 500 дан 800 мм гача бўлган нефть ва нефть маҳсулотларини ўтказувчи қувурлар.

1,2

3.

Диаметри 500 мм дан кичик бўлган нефть ўтказувчи қувурлар.

1,0

Изоҳ: Майдон сейсмиклиги 9 балл бўлганда, 1 бандда кўрсатилган ўтказувчи қувурлар учун К0 коэффицентни қўшимча равишда 1,5 га кўпайтирилади.


4.7.23. Ер остида ётқизиладиган ўтказувчи қувурларни сейсмик таъсирларга ҳисоблаш 1 бўлим талабларига мувофиқ бажарилиши керак.


4.7.24. Ер ости ва ер сирти (тўкма грунтлар) да ётқизиладиган тўғри чизиқли ўтказувчи қувурлардаги кучланишлар қувур бўйлама ўқи бўйлаб йўналган сейсмик куч таъсирига қуйидаги формуладан аниқланади:
, (4.14)


бу ерда m0 - ўтказувчи қувурларнинг грунтда сиқилиш коэффициенти, 4.10-жадвалдан аниқланади;
К0 - ўтказувчи қувурлар масъуллигини ҳисобга олувчи коэффициент, 4.9-жадвалдан аниқланади;
ас - сейсмик тезланиш, см/сек2, сейсмик туманлаштириш ва микротуманлаштириш маълумотларига кўра, 4.10-жадвал талабларини эътиборга олган ҳолда аниқланади;
Е0 - эластиклик модули, МПа;
Т0 – муҳандислик-қидирув орқали аниқланадиган грунт массивидаги сейсмик тебранишларнинг аҳамиятга эга даври, сек;
Ср - бўйлама сейсмик тўлқинларнинг муҳандислик-қидирув ишлари орқали аниқланадиган грунт массивидаги ўтказувчи қувурларнинг бўйлама ўқи бўйича тарқалиш тезлиги, см/сек; лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқариш босқичида 4.10-жадвалдан қабул қилишга рухсат этилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling