Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш
Download 0.75 Mb.
|
КМК 2.01.03-19 узбек март
4.10-жадвал
4.7.25. σпр нинг ҳисобий қиймати сифатида (4.13) ёки (4.14) формулалар бўйича ҳисобланадиган қийматлардан энг каттасини қабул қилиш тавсия этилади. 4.7.26. Агар магистрал ўтказувчи қувурда вужудга келадиган кучланиш рухсат этилганидан 3% га ошса, зилзилабардош қурилишнинг асосий талаби бузилади, яъни грунтнинг тебраниш даври, ўтказувчи қувурнинг материали, диаметри ва қўйилиш чуқурлигини эътиборга олган ҳолда ўтказувчи қувур бўртиб чиқишининг олдини олиб бўлмайди. 4.7.27. Магистрал ўтказувчи қувурлар ҳам бўртиб чиқишига қарши текширилиши керак. Бунда уларни устуворликка қуйидаги тартибда ҳисоблаш орқали эришилади: 1) бўйлама куч аниқланади: N = σпрF, (4.15) бу ерда σпр - асосий юк эътиборга олиниб аниқланадиган ҳисобий бўйлама кучланиш; F - ўтказувчи қувурнинг кўндаланг кесим юзаси. 2) ўтказувчи қувурнинг нисбий деформацияси ε аниқланади: , (4.16) бўлганда ҳисоб ишлари давом эттирилади, бўлганда ҳисоб тугатилади; бунда [ε]=0,2 % - ўтказувчи қувур материали (пўлат) нинг оқувчанлик чегарасида рухсат этилган нисбий деформация ε қиймати. Критик юк Nкр қуйидаги формуладан аниқланади: , (4.17) бўлганда, ўтказувчи қувур деворининг қалинлиги ёки материалига аниқлик киритилади. 4.7.28. Ўтказувчи қувур атрофидаги грунтнинг зичланиши қувурда бўртиб чиқишларни камайтиради, чунки грунт ўтказувчи қувур ўқига перпендикуляр йўналишда сиқувчи куч вазифасини бажаради, бу ўз навбатида, қувурнинг бошланғич деформациясига катта таъсир кўрсатади. 4.7.29. Тектоник бузилишларни кесиб ўтадиган ҳудудларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурни чўзилишга ва ўрта меъёрда эгилишга ишлайдиган ҳолга келтириб жойлаштириш керак. Имкон борича ўтказувчи қувур фақат сиқилишга ишлайдиган ҳолатда ўрнатилмаслиги керак, чунки ўтказувчи қувурларнинг бўртмасдан сиқилиш деформацияларни қабул қилиш қобилияти чегараланганлигини инобатга олиш зарур. 4.7.30. Доимий ва даврий сув келтириладиган ёки сув остида қоладиган участкаларда, шунингдек, ортиқча намланган грунтларда ўтказувчи қувурлар ер остига ётқизилганда, ўтказувчи қувурларнинг ҳолати устуворликка ҳисобланиши керак, зарурат бўлганда, улар балласт (посанги) билан юкланиши ёки анкерлар билан маҳкамланиши лозим. Ўтказувчи қувур участкасининг устуворлигини таъминлаш учун қуйидаги бир ёки бир нечта тадбирлар бажарилиши керак: - кўмиш чуқурлигини ошириш; - трасса бурилиш бурчагининг бажарилиш схемасини ўзгартириш; - ўтказувчи қувур участкасини юклар билан юклаш; - ўтказувчи қувур участкасини анкер мосламалари қўллаб маҳкамлаш. 4.7.31. Кучли зилзилаларда грунтларнинг оқувчанлигидан канализация қудуқларининг кўтарилиши мумкин. Унинг олдини олиш чоралари сифатида қуйидагилар тавсия этилади: - қайта кўмиш учун ишлатиладиган грунтни максимал даражада зичлаш; - траншеяни қум билан эмас, балки майда шағал билан тўлдириш; - қумли-цемент қоришмасини қўллаш. Кам миқдорда бетон билан яхлитлаш, ўз навбатида иншоотнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини оширади; - қозиқларни монтаж қилиш, бунда қозиқлар оқувчан грунтнинг ҳаракатланишни чеклайди. 4.8. ПЛАСТМАССА ЎТКАЗУВЧИ ҚУВУРЛАР 4.8.1. Пластмассадан тайёрланган ўтказувчи қувурлар ҚМҚ 2.04.11-98 “Пластмассали қувурлардан тайёрланган технологик ўтказувчи қувурларни лойиҳалаш бўйича йўриқнома”га мувофиқ лойиҳаланиши лозим. 4.8.2. Ўтказувчи қувурлар бўйлама йўналишда мустаҳкамликка, шаклнинг ўзгаришига ва деформацияга ҳисобланиши шарт. 4.8.3. Ўтказувчи қувурлар бўйлама йўналишда 4.2.13.6 бандга мувофиқ ҳисобланади. Бунда KN коэффициент қиймати KN=∞ га тенг, яъни ўтказувчи қувурнинг келтирилган бикирлиги Впр=ЕF қабул қилинади. 4.8.4. Шаклнинг ўзгаришига бўлган қаршилик ҚМҚ 2.04.11-98 да келтирилган (27) формула бўйича ҳисоблаб топилади. Бунда тўлиқ ҳисобий келтирилган юк сейсмиклик коэффициентига кўпайтириб аниқланади (4.2.13.5 бандга қаранг) . Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling