Қурилиш механикаси фанига кириш режа


Download 285.04 Kb.
bet3/6
Sana15.06.2023
Hajmi285.04 Kb.
#1480287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза

SA = - W = CT + - 3Д, (3.6)

бу ерда SA - ортиқча боғланишлар сони бўлиб, система статик ноаниқлик даражасини ҳам ифодалайди.


W < 0 ёки У < 0 шартларга аналитик шарт дейилиб, иншоотларни геометрик ўзгармас ва қўзғалмас бўлиши учун улар зарурий шарт бўлиб, етарли шарт эмасдир.


Масалан, 3.4-расм, б да тасвирланган балканинг эркинлик даражаси W
= 34-2-0-3=0 бўлса ҳам геометрик ўзгарувчандир, чунки бу ерда балка геометрик ўзгармаслигининг зарурий шарти бажарилгани билан етарли шарти бажарилмайди, у учта ўзаро параллел шарнирли қўзғалувчан таянчларга махкамланган бўлиб, горизонтал йўналишда ҳаракатга келиши мумкин.




Демак, иншоотларни ҳақиқатан ҳам геометрик ўзгармас ва қўзғалмас эканлигини аниқлаш учун уларнинг тузилишини ҳам таҳлил қилиш зарур.


2. Иншоотлар ҳисоблаш схемалари тузилишининг таҳлили.


Иншоотларнинг тузилишини таҳлил қилиш учун дисклардан энг оддий геометрик ўзгармас системалар ташкил қилиш шартларини билишга тўғри келади. Улар қуйидагилардан иборат:




  1. Геометрик ўзгармас системага бир тўғри чизиқда ётмаган иккита стержен бир шарнир орқали ўзаро туташтирилса, бу системанинг эркинлик даражаси ўзгармайди (3.5-расм, а), яъни геометрик ўзгармас система ҳосил бўлади.


  2. Учта дискни ўзаро бир тўғри чизиқда ётмаган учта шарнир ёрдамида туташтириб, геометрик ўзгармас система ҳосил қилиш мумкин (3.5-расм, б).

3.
  1. Иккита дискни ўзаро геометрик ўзгармас қилиб, битта шарнир ва бир стержен ёрдамида туташтириш мумкин. Бу ерда стержен шарнир марказидан ўтмаслиги лозим (3.5-расм, в).


  2. Иккита дискни ўзаро геометрик ўзгармас қилиб, бир нуқтада кесишмайдиган ва бир-бирига параллел бўлмаган учта стержен ёрдамида туташтириш мумкин (3.5-расм, г).




Бу шартларни таҳлил қилиб қарасак, уларнинг асосини учбурчак ташкил қилишини кўрамиз. Демак, энг оддий геометрик ўзгармас система учбурчак ҳисобланади.
Агарда иншоот элементлари юқоридаги шартлар асосида бириктирилган бўлса, у геометрик ўзгармас бўлади. Ҳар бир қаралаётган иншоотни ҳисоблаш схемаси геометрик ўзгармас система эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун W< 0 зарурий шартнинг бажарилишидан ташқари, система элементларининг бир-бири билан ўзаро боғланишини юқоридаги қайд қилинган шартларга асосан таҳлил қилиш лозим.

Download 285.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling