2. Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас ташқи юкларга ҳисоблаш.
Кўп оралиқли статик аниқ шарнирли балкаларни қўзғалмас ташқи юклар таъсирига қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Кўп оралиқли статик аниқ балкадаги шарнирлар сони (4.1) формула ёрдамида текширилади ва уларнинг жойлашиши кинематик таҳлил қилинади.
Балка қисмларининг ўзаро боғланиши, қаватлар схемаси тузилиб, асосий, ёрдамчи, осма балкалар белгилаб олинади.
Ҳисоблаш, яъни таянч реаксияларни аниқлаш, эгувчи момент ва кўндаланг куч эпюраларини чизиш осма балкадан бошланади.
Асосий ва ёрдамчи балкалар учун эгувчи момент ва кўндаланг куч эпюраларини чизишда унга қўйилган ташқи юклар қаторида, унинг учларига таянган осма балкаларнинг таянч реаксиялари тескари йўналтириб ҳисобга олинади.
Асосий, ёрдамчи ва осма балкаларнинг эгувчи момент ва кўндаланг куч эпюралари чизилгандан сўнг улар бир координаталар системасига
келтирилиб, кўп оралиқли балка учун умумий эгувчи момент ва кўндаланг куч эпюралари қурилади ва текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |