Қурилиш механикаси


пролёти 300 метрли арка типидаги ёғоч кўприкни


Download 0.9 Mb.
bet3/7
Sana20.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1713111
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-01-maruza(i)

пролёти 300 метрли арка типидаги ёғоч кўприкни
  • ҳисоблаш назариясини яратди. Арка моделини
  • (10 марта кичрайтирилган) 3500 пудли юк билан текшириб синаб қурди.
  • Рус кўприкшунос инженери Д. И. Журавский (1821 — 1891) ўз назариялари ва экспериментал ишлари билан қурилиш механикасининг ривожланишига катта хисса қўшди. У 1855 йилда ташқи кучлар таъсирида ферма элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларнинг конунини аниқлади ва ферма моделида текшириб қўрди. Биринчи бўлиб балкаларни мустахкамлигини факат нормал кучланишларига эмас балки уринма кучланишларига ҳам боғликлигини, уларни аниқлаш назариясини яратади.
    • Муаммо:
    • Қурилиш механикаси фан сифатида асосан қайси вақтда шаклланди?
    • 5 Фан: Курилиш механикаси ( I - кисм ), 1-маъруза.
    • XIX асрнинг охирида ва XX асрнинг бошларида конструкцияларнинг мураккаблашуви мос ҳолда уларнинг ҳисоблаш схемаларини муракаблашувига сабаб бўлди. Бу соҳада маълум бўлган график метод кўп масалаларни ечиш имконини бера олмас эди. Бундай системаларни ҳисоблаш учун янги аналитик методлар яратила бошлади.
    • Бу даврда қурилиш механикасининг ривожланишига буюк олимлар Д. Максвелл (1831 — 1879), О. Мор (1835 — 1918), Д. Релей (1842 — 1919),
    • С. П. Тимошенко (1878 — 1972) ва бошкалар катта хисса кўшдилар.
    • Профессор Х. С. Головин (1844 — 1904) аркаларни ҳисоблашда эластик назариясини тадбик этди қурилиш механикасига оид китобини нашр килди. Булардан ташқари Х. С. Головин кўп панжарали фермаларни такрибий ҳисоблаш усулини ва қурилиш механикасида энг кичик иш принципини яратди.
    • Профессор Ф. С. Ясинский (1856 — 1899) яратган стерженларининг устуворлик назарияси ва фазовий ҳамда панжарали симметрик фермаларни ҳисоблаш сохасидаги ишлари, олим ва педагог В. Л. Кирпичевнинг графостатикага тегишли ва статик аниқмас системаларни ҳисоблаш назарияси, профессор Л. Д. Просқуряковнинг (1859 — 1926) график ва графоаналитик ҳисоблаш методлари ва Россия фанлар академиясининг фахрий аъзоси В. Г. Шуховнинг (1853 — 1939) кўпгина асарлари гиперболик шаклидаги пўлат миноралари ва бошка ишлари қурилиш механикасининг ривожланишига катта хисса кўшди.
    • Статик аниқмас системаларни ҳисоблаш назариясининг ривожланишда Б. Г. Голёркин, И. М. Рабинович, Н. С. Стрелецкий, А. А. Гвоздев, Б. Н. Жемочкин, Н. И. Безухов, И. П. Прокофьев, А. П. Филин, В. А. Киселёв ва бошқа кўпгина олимларнинг асарлари, Ўзбекистонлик олимлар М. Т. Ўрозбоев, Х. А. Рахматулин, В. К. Қобулов, Т. Р. Рашидов, Т. Ш. Ширинкўлов, К. С. Абдурашидов ва бошқаларнинг ишлари салмокли бўлиб кўшилдилар.
    • Иншоотларнинг динамикаси ҳамда устуворлик назарияларига таълуқли масалалар А. Н. Динник, К. С. Завриев, Н. В. Корноухов, Н. К. Снитко, А. Ф. Смирнов, В. В. Болотин, И. П. Прокофьев, Я. М. Айзенберг, А. И. Цейтлин ва бошқа олимларнинг асарларида ривожлантирилди.

    • Download 0.9 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling