Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Асослар (қопламалар) қуриш
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
Асослар (қопламалар) қуриш
8.10. Ноорганик боғловчи материаллар билан ишлов берилган тош материаллардан асосларни (қопламаларни) одатдагидек қуруқ ҳавода, кунлик ўртача ҳарорат +5 0 С дан паст бўлмаганда бажарилади. 8.11. Зичланган ҳолатдаги қатламнинг энг катта қалинлиги 7.1. банд талабларига биноан осон зичланувчи материаллар учун қабул қилинади. 8.12. Материал қатламини зичлашни, одатда, пневмошинали ёки титровчи катоклар билан бажарилади. Бир из устидан катокни ўтиши тахминан ўзига қараб 16-20 марта бўлиши мумкин. Зичлаш тугалланиши билан юзани автогрейдер ёки текисловчилар билан текислаб массаси 6-8 t бўлган валецли катоклар билан бир из устидан 2-4 марта ўтиш орқали зичлаб якунланади. 8.13. Цементлардан фойдаланиб қурилган асосларга (қопламаларга) 7.14. банд талабларига биноан қаралади. Юқори қатламда жойлашган йўл қопламаси асос (қоплама) ётқизилган куни ётқизилса, у ҳолда қаров ишларни бажариш- нинг ҳожати бўлмайди. Асос қатлами қаров ишларида полиэтилен пленкалар қўллашга рухсат этилади. 8.14.Асоснинг юқори, куюнди ва кул қўлланиб, қурилган қатламида қурилиш транспортлари ҳаракатланишига зичлаш ишлари тугаши билан рухсат этилади. Ҳаракатланишга, асоснинг (қопламанинг) юқори қатламни қуриш асосий боғловчи цемент ёки қўшимчалардан қўлланиб қурилган қатлам устига ётқизилса, фақат лойиҳада кўрсатилган мустаҳкамликни 70% кам бўлмаганда ёки асос қурилган куни рухсат этилади. ШНҚ 3.06.03-08 37-бет Паст ёки совуқ об-ҳаво шароитларида ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари 8.15 Ноорганик боғловчилар билан ишлов бериб тош материалларни тайёрлаш ва ётқизишни, ҳавонинг кунлик ўртача ҳарорати -5дан -15 0 С гача бўлганда асосни, сув ва тўлдирувчиларни иситиш, қоришмага хлорли сув эритмалари қўшиш чора тадбирлари бажарилади. 8.16. Қоришмага ҳлорлик тузларни ҳавонинг ҳароратига қараб тахминан 8.2-жадвалда кўрсатилгандек қабул қилинади. Жадвал 8.2 Ишлаб чиқаришда ҳавонинг ҳарорати Тузларнинг ҳажми сувга нисбатдан % қоришма таркибида 0+ -5 Na Cl Ca Cl Ca Cl 2 Na Cl 5 3 2 3 -5+ -7 Ca Cl 2 Na Cl 3 4 -7+ -10 Ca Cl 2 Na Cl 3 7 -10+ -15 Ca Cl 2 Na Cl 6 9 8.17. Натрий ва кальций хлорлик тузлар билан кучайтирилган эрит- маларни тайёрлашда, уларнинг зичлиги 1.29 g/сm 3 данкўп бўлмаслиги, (0.427 kg тузни 1 dm 3 сувга эритиб), хлорлик натрийни эса 1.15 дан кўп бўлмаган (0.25 kg тузни 1 dm 3 сувга эритиб) миқдорда тайёрлаш лозим, бу орада охиргиси иссиқ сувда эритилади. 8.18. Эритмаларни вақти-вақти билан аралаштириб тайёрланади, насослар ёрдамида ҳаражат идишларига қуйилиб, 8.2-жадвалда келтирилган ҳаво ҳаро- ратига қараб кучайтириб тайёрланади. 8.19. Қум ва чақиқ тошларнинг уюмлардаги намлиги совуқ об-ҳаво шароитида 3-4% дан ошмаслиги керак. Музлаб қолган қумларни ишлатиш учун, уларни элаб 10,0 mm дан катта бўлган кесаклари ажратиб олинади. 8.20. Тузлик қўшимчалар қўшилмаган қоришмаларни аралаштирувчи ускуналарда, одатда, ёпиқ хоналарда иситилган сув ва тўлдирувчилардан фойдаланиб тайёрланади. Сувнинг энг юқори рухсат этилганҳарорати 80 0 С, тўлдирувчиларники 50 0 С. Қоришманинг қориштиричлардан чиқишдаги ҳарорати камида 25 0 С бўлиш керак. Ташқи ҳавонинг ҳарорати -15 0 С гача бўлганда, ташиш учун кетадиган вақтни ишлаб чиқариш олдидан аниқланади, лекин 60 минутдан ошмаслиги керак. Қоришмаларни автомобил чиқараётган газлар билан иситиш ва самосвал кузовларини ёпиб ташиш лозим. 8.21. Қоришмани зичлаш ва устини ёпиш музлаш бошланишидан олдин тугатилади. 8.22. Мустаҳкамланган материаллар лойиҳада кўрсатилган мустаҳкам- лигини камида 70% га етиштириш учун, асосларнинг юзасини 10 cm. дан кам ШНҚ 3.06.03-08 38-бет бўлмаган сув ёки сунъий қатламлари билан ёпиб, ёки бошқа иситгичлар билан ёпиб иситилади. 8.23.Секин қотувчи (куюнди, кул ва бошқ.) боғловчилар билан тайёрланган қоришмалардан қурилган асослар зичлаш тугагунча музламаслиги керак, бу ҳолда қўшилаётган тузлар йиғиндисини камайтирмасдан натрий хлор қўшиш мумкин. Бу материаллардан қўшилган асосларни иситмаса ҳам бўлади. Эригандан сўнг зарур бўлса қатламни текислаб қўшимча зичлаш мумкин. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling