Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТОШКЕНТ 2008
- Умумий қоидалар
ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ШНҚ 3.06.03-08 РАСМИЙ НАШР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТОШКЕНТ 2008 УДК 625.7/8 (083) ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилишқўм” Т. 2008 й.130 бет ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ: “Ўзавтойўл” ДАК Автомобиль йўллари илмий-текшириш институти – т.ф.н А. У. Эшонқулов, мухандислар: Ж.Ч.Ғофуров, К.К.Пак, К.Камолов, А.Бойларов, У.Ражабов, З.О.Ўроқов, Жиззах политехника институ- ти – т.ф.н. , проф. И.С.Содиқов – мавзу раҳбари, профессор А.Р.Қодирова, т.ф.д. А.Д.Қаюмов, мухандислар: А.Ўроқов, А.Артиқов. КИРИТИЛДИ: “Ўзавтойўл” ДАК Автомобиль йўллари илмий-текшириш институти МУҲАРРИРЛАР: А.Артиқов, А.Бойларов, У.Ражабов ТАСДИҚЛАШГА ТАЙЁРЛАНДИ: Ўзбекистон Республикаси “Давархитект- қурилишқўм” лойиҳа ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармаси ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” амалга киритилиши билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҚМҚ 3.06.03-96 “Автомобиль йўллари” ўз кучини йўқотади. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси рухсатисиз тўлиқ ёки қисман кўпайтарилиши ва расмий нашр сифатида тарқатилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Давархитектқурилишқўм) Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ШНҚ 3.06.03-08 Автомобил йўллари ҚМҚ 3.06.03-96 ўрнига Умумий қоидалар 1.1. Ушбу қоидалар умумий фойдаланишдаги ва хўжалик автомобил йўлларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишда қўлланилади, бундан корхоналарнинг вақтинчалик йўллари ва синов йўллари мустасно. 1.2. Автомобил йўллари қуриш ва реконструкция қилишда ушбу қоидалардан ташқари ШНҚ 2.05.02 нинг 3 қисми, ҚМҚ 2.05.11 нинг 7 қисми, шунингдек хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрий ҳужжатларининг талабларини бажариш зарур. 1.3. Автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда атроф- муҳит муҳофазаси чора-тадбирларини кўриш лозим. Ишлаб чиқаришда технологик ечимларни қабул қилишда атроф-муҳитга зарар етказмасликни, табиат мувозанатини бузмасликни, экологик, геологик, гидрологик ва бошқа табиий шароитларнинг ўзгариш хавфи туғилмаслигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш лозим. Йўл қурилишига ажратилган минтақадан ташқарида ўт-ўланлар ўсиш қатламига зарар етказувчи дренаж қуритиш ва текислаш ишлари олиб бориш ман этилади. Йўл қурилиш учун ажратилган минтақада вақтинчалик иншоотлар ва қурилиш транспорт йўллари қуришдан, шунингдек машиналар турадиган, материаллар сақланадиган жойларда ва бошқа шу каби мақсадлар учун ажратилган ерларда атроф муҳитга етказилган зарарлар йўл фойдаланишга топширулгунга қадар бартараф этилиши лозим. Ишлаб чиқариш услубларини ва механизмларни танлашда тегишли санитария меъёрлари, атроф-муҳит ва сув ҳавзаларини ифлослантирувчи чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган меъёрларига риоя қилган ҳолда, атроф-муҳит ва ерларнинг бузилиши, ифлосланишини келтириб чиқарувчи бошқа зарарларни бутунлай йўқ қилиш ёки мумкин қадар камайтиришни кўзда тутиш зарур. 1.4. Органик боғловчи материаллар сақланадиган омборлар, у ерда сақланаётган, битум қувурлар ва кранлардаги, битум насослар ва битум қайнатувчи қурилмаларидаги боғловчи материалларни, мойларни қиздириш, ҳамда ҳароратини бир хилда сақлаб туриш учун иситкич қурилмалари билан таъминланган бўлиши зарур. 1.5. Тош материаллар (чақиқтош, шағал) мумкин қадар рельс атрофидаги бункерли (ярим бункерли) қурилмаларга ёки ёпиқ омборхоналарга туширилиши лозим. “Ўзавтойўл” Давлат акционерлик компанияси Автомобил йўллари илмий текшириш институти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 май № 63 буйруғига асосан тасдиқланган Амалга киритилиш санаси 2009 йил 1 июлдан ШНҚ 3.06.03-08 3-бет 1.6. Асфальтобетон, цементобетон (АБЗ, ЦБЗ) заводлари, қоришма тайёрловчи қурилмалари ҳовлисида, рельс олди ва қирғоқ бўйи омборларда минерал материаллар сақланадиган майдончаларнинг юзаси сув кетиши таъминланган ҳолда қаттиқ қоплама билан қопланган бўлиши лозим. 1.7 Йўл тўшамаси қатламларини қуриш ишлари фақатгина тегишли тартибда қабул қилинган, тайёр, намлиги ортиб кетмаган ва мустаҳкам йўл пойи қатламига қурилиши лозим. Йўл тўшамасининг асоси ва қопламаси боғловчи материаллар билан ишлов берилиб таёрланганда, у қуруқ ва тоза қатлам юзасига ётқизилади, органик боғловчилар билан ишлов берилганда, пастки қатлам музламаган бўлиши шарт. 1.8. Йўл тўшамасининг ҳар бир қатламлини ётқизишдан олдин, уларнинг чегара қисми ва баландлик белгисини ўлчаб қозиқлар билан жойига боғлаб олиш зарур. Автоматлашган кузатув қисмлар билан жиҳозланган машиналар қўлланилганда, баландликни ва чегарасини белгилашни ётқизилаётган қатламнинг икки ёки бир томонидан таранг тортилган симлар орқали белгиланади. Белгилларни жойига боғлаш ва уларни тўғри бажарилганлигнини назорат қилиш геодезик асбоблар билан амалга оширилади. 1.9. Қиш фаслида йўл тўшамаси қатламлари қуриш ишларини, фақатгина совуқ ҳаво бошлангунга қадар тўла бажарилган ва қабул қилинган йўл пойида бажаришга рухсат этилади. 1.10. Йўл тўшамасини қишки шароитда ётқизишдан олдин, йўл пойи ёки тўшама қуйи қатламининг сменалик бажариладиган оралиқ иш ҳажми майдони юзасини қор ва музлардан тозалаш зарур. Қор ёғаётганда ва қорбўрон юз берганда, шунингдек музлар эриши бошланганда кўрсатилган ишларни бажариш ман этилади. 1.11. Йўл тўшамасининг асоси ва қопламаси қатламларини ётқизиш учун қўлланиладиган материалларни ҳар бири учун тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ танланади. 1.12. Йўл пойи, йўл тўшама қопламаси ва асосининг қатламларини зичлашда ишлатиладиган катоклар йўлнинг четидан бошлаб ўртасига қараб ҳаракат қилиши ва шу ҳаракат жараёнида катокнинг изи олдинги юрган изининг камида 1/3 қисмини босиб ўтишини таъминлаш зарур. Катокнинг дастлабки 2-3 ўтишларидаги тезлиги, агар мазкур қоидаларда махсус кўрсатмалар берилмаган бўлса, соатига 1,5-2 km ни ташкил этиб, сўнгра секин аста тезлашиб зичлашнинг оҳирида катокнинг паспортда кўрсатилган иш тезлигига тенг бўлиши лозим. Катокнинг ўтишлар сони ва зичланувчи қатлам қалинлиги,зичлашдаги заҳира коэффициентлари қўшимча синов тариқасидаги ўтишлар билан аниқланиб, уларнинг натижалари иш журналларда қайд этилади. 1.13. Йўл тўшамасининг қурилиш жараёнидаги сифат назорати ҳар бир ётқизиладиган қатламин навбатма-навбат текшириб, камида ҳар 100 m масофада қуйидаги ўлчовларни олиш билан амалга оширилади: - йўл ўқи бўйлаб баландлик ўлчови; - эни (кенглиги); ШНҚ 3.06.03-08 4-бет - ўқ бўйлаб материалнинг зичланмаган қатлам қалинлиги; - равонлиги (3 метрлик рейка остидаги йўл қоплама, асоси четидан 0,75- 1,0 m масофада 5 та нуқтада, рейка учларидан ва бир-биридан 0,5 масофада жойлашган рейка остидаги тирқишлар). Бошқа текшириладиган ўлчовлар рўйхати ва уларни назорат қилиш, ушбу қоидаларнинг тегишли бобларида келтирилган. Назорат пайтида, кўрсаткичлари доимий қўлланиладиган асбобларнинг ўлчовига тўғри келувчи, янги, тезкор ўлчов асбоблардан фойдаланиш мумкин. 1.14. Таъмирланаётган йўл тўшамасини кенгайтиришда, янги ётқизилаёт- ган қопламани эски қоплама билан зич ва бир текис боҳланишини таъминлаш зарур. 1.15. Йўл ёқасидаги каръерларида ишлаганда тоғ жинсларини тўплаш ва керак бўлса турлича мустаҳкамликдаги майдаланган тоғ жинсларини мустаҳ- камлиги, йириклиги ва тозалиги бўйича тош материаллари билан бойитишни кўзда тутиш зарур. Йил давомида ишланадиган каръерларда тоғ жинсларини музлашдан ва бир-бири билан қотишиб кетишидан сақлайдиган чора-тадбирлар кўриш лозим. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling