Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
НООРГАНИК ВА ОРГАНИК БОҒЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР БИЛАН
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎШАМАСИНИНГ АСОСИ ВА ҚОПЛАМАЛАРИНИ ҚУРИШ
6. НООРГАНИК ВА ОРГАНИК БОҒЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНГАН ЙИРИК ТОШЛИ, ҚУМЛИ, ГИЛЛИ ГРУНТЛАРДАН ВА САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРДАН ЙЎЛ ТЎШАМАСИНИНГ АСОСИ ВА ҚОПЛАМАЛАРИНИ ҚУРИШ 6.1. Грунтларни ва саноат чиқиндиларини боғловчилар билан аралаш- тириш ишлари қуйдагича бажарилади: - йўлда, махсус майдонларда ва каръерларда йўл фрезаси ва грунт аралаштиргич машиналар ёрдамида; - аралаштиргич ускуналарда мажбурий тарзда аралаштириш билан. Катта бўлакли грунтлар ва саноат чиқиндиларни ёки уларнинг қоришмасини (камида 20-30% ҳажмда) майда қумлар ва боғловчи материаллар билан аралаштиришни эркин ҳаракатлантирувчи ускуналарда аралаштирилади. 6.2. Мустаҳкамланган грунт йўл тўшамага ишлатилганда, уларнинг бир ёки бир неча қатлам бўлиши асос ёки қопламанинг қалинлигига, шунингдек қўлланилаётган машинага боғлиқ равишда қурилади. Бунда асоснинг ёки қопламанинг юқори қатламига ишлатилаётган қоришма, одатда, қориштирувчи ускуналарда тайёрланган бўлиши керак. 6.3. Йирик тошли грунтлар боғловчи материаллар билан қоришма тайёрловчи ускуналарда аралиштирилганда, грунтлар таркибида 40 mm дан катта зарралар бўлмаслиги шарт (40 mm дан катта зарралар ишлов беришдан олдин саралаб олинади), катта бўлакли грунтларда 25 mm дан катта бўлган зарраларнинг бўлмаслиги, унда 2-25 mm гача бўлган зарраларнинг миқдори грунт умумий массасининг 70% дан кўп бўлмаслиги керак. Йирик тошли грунтларнинг таркибига кирган 0,5 mm дан кичик бўлган майда донали ШНҚ 3.06.03-08 22-бет грунтларнинг пластиклик (чўзилувчанлик) сони 12 дан кўп бўлмаслиги лозим. Катта бўлакли грунтларни боғловчилар билан йўлда аралаштирилганда, грунтларнинг катта зарраси 25 mm дан ошмаслиги керак. 6.4. Лойсимон грунтлар пластиклик сони 12 дан кўп бўлганда, боғловчи материаллар билан аралаштиришдан олдин фрезалар ёки грунт аралаштиргич машиналарда майдалаб олинади. Майдалангандан сўнг грунтда 5 mm дан катта бўлган зарралар массанинг 25% дан, шунингдек 10 mm дан катта бўлган зарралар эса массанинг 10 % дан ошмаслиги керак. Оғир суглинок ва лойсимон грунтларни, намлик оқувчанлик чегарасида, очиқ ва қуруқ ҳаво ҳарорати 20 0 С да 0,3 ни ташкил қилса, майдалаш жараёнида грунтга юзани фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшилади: сульфит-дрожжа бражкаси; ОП-7 ёки ОП-10 суюлтиргичлар, гидрофобиация қилувчи суюқлик ГЖ-136-41, нейтраллаштирилган гудрон ГВД. Уларнинг миқдори 6.1-жадвалга асосан қабул қилинади. Эрувча қўшимчалар эритма шаклида, эримайдиганлари эмульсия ҳолида қўшилади. Жадвал 6.1 Қўшимчалар Қўшимча ҳажми цемент грунт ёки бошқа қоришма массасига % хисобида Гидрофиб қилувчи суюқлик (ГЖ 136-41) 0.1-0.2 Сульфит-дрожжа бражкаси (СБД) 0.05-0.5 Ҳўлловчи ОП-7 ёки ОП – 10 0.05-0.5 Нейтралловчи гудрон (ГНД) 0.015-0.03 6.5. Грунтнинг боғловчи билан қоришманинг ётқизиш ва зичлашни намлиги оптималга яқин бўлганда, 6.16. банд талабига мувофиқ бажарилади. Мустахкамланган материалнинг зичлиги камида ЎзРСТ 786 бўйича 0,96 дан кам бўлмаслиги шарт. Агар боғловчи материал сифатида цементни органик боғловчи билан бирга, ёки фақат органик боғловчилар ишлатилса, унда сувнинг ҳажмини қоришманинг оптимал намлик талабига мувофиқ, органик боғловчи ҳажми, ёки эмульсиядаги сув камайтирилади, мободо органик боғловчи эмульгаторланган бўлса. Агар оҳак ёки актив учган куллар билан мустаҳкамланса, опти- малдагидан ташқари қўшимча (2-4%) сув қўшилади. Боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган грунт қатламларини зичлигини талаб даражасига етказиш учун, грунт ётқизувчи машинанинг вибробруси билан ва ўзиюрар титровчи ёки пневма катоклар билан бажарилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling