Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Органик боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган грунтли асослар


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
Органик боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган грунтли асослар 
ва қопламалар 
6.21. Қуйидаги боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлар техник ва 
технологик таркибини яхшилаш учун: 
- сюқ битум ишлатилганда, оҳак, сланецли кул, қуруқ учувчан куллар, 
оҳак қўшимчали ёки қўшимчаларсиз кул-куюнди қоришмалар, майдаланган 
кукунлаштирилган оҳак ишлатиш; 
- сланецли битум, битум эмульсиялари ишлатилганда, оҳак, оҳак чанги, 
цемент, учувчан куллар ишлатиш; 
- органик боғловчилар (карбомидоформальдегид смоладан ташқари) - 
катионактив ва анионактив моддалар (Э-1 турдаги СЖКнинг қолдиғи, иккилам-
чи ёғ гудрони, госсипол смола ва бошқалар) ишлатиш лозим. 


ШНҚ 3.06.03-08 26-бет 
6.22. Органик боғловчи материаллар ва комплекс боғловчи материал 
(КБМ)лар билан мустаҳкамланган грунтдан асос ва қопламаларни қуруқ ҳаво 
ҳарорати 10
0
С дан кам бўлмаганда қуришга рухсат этилади. КБМ битум, хом 
нефть ва госипол смоласидан иборат. Грунтни битум эмульсияси билан 
аралаштириш ҳавонинг ҳарорати 5
0
С дан кам бўлмаган шароитда амалга 
оширилади. Йирик бўлакли ва қумлик грунтларнинг органик боғловчиларни 
қўшишдан олдин намлиги 2-5% оралиғида бўлиши, гилли грунтларнинг 
намлиги эса грунт оқувчанлик чегарасининг 0,2-0,4 намлиги даражасида 
бўлиши зарур. 
6.23. Йирик бўлакли грунт ва қум ёки супесларни суюқ битум, битум 
эмульсияси фаоллаштирувчи моддалар, ундан ташқари грунтларни битум 
эмульсияси ёки суюқ битум билан биргаликда цемент боғловчи моддалар, 
қўшимчалар (майдаланган сўндирилмаган оҳакдан ташқари)ни қўшган ҳолда 
сувни грунтга бир пайтда ва тўла ҳажмда қуйиб стационар қориштиргичларда 
аралаштирилади. 
6.24. Сўндирилмаган майдаланган охакни фаоллаштирувчи қўшимча 
сифатида қўлланилганда, уни грунт устига ёйиб аралаштириш керак. 
Қориштирувчи ускуналардан органик боғловчилар билан ишлов берилган 
грунтларни охак қўшилганда 12 соатдан сўнг ва 24 соатдан кечиктирмасдан 
навбатдаги ишлов бериш учун фойдаланиш тавсия этилади. 
Грунтларнинг намлиги сўндирилмаган оҳак қўшишдан олдин, унинг 
гидротациясини таъминлаш керак. 
6.25. Йирик бўлакли ва қумли грунтларни ёки супесларни органик 
боғловчи материаллар билан йўл устида аралаштирилганда, боғловчилар 
грунтга грунт аралаштирувчи машинанинг бир бор ўтиш жараёнида тўла 
ҳажмда қўшилиши зарур. Унда грунтнинг намлиги 7.22-бандда кўрсатилган 
талабларга, қоришманинг зичлашдан олдинги намлиги 6.5 ва 6.15 бандлар 
талабига асосланиб оптимал бўлиши керак. 
Грунтни боғловчи материал билан аралаштириш фрезанинг бир издан 2-3 
марта ўтиши билан амалга оширилади. Ишлов берилган қатлам қалинлиги энг 
зич ҳолатда 16 cm дан ошмаслиги керак. 
6.26. Гилли грунларни органик боғловчи материаллар билан аралишти-
ришда бир марта ўтиш ёки кўп марта ўтиб аралаштирувчи грунт аралаштирув-
чи машиналар қўлланилишиш лозим. 
6.27. Мустахкамланадиган грунтлар суюқ карбомидоформальдегид 
смоласига битум эмульсияси ёки нефт гудрони қўшиш билан мажбурий тарзда 
ишлайдиган қориштиргич ускуна ёрдамида аралаштирилади. Смола боғловчи 
битум, қотирувчи моддасиз 3 суткадан ортиқ сақланмаслиги керак. Тайёр 
боғловчи қотирувчи модда қўшилгандан кейин 3 соатдан кечикмасдан грунтга 
қўшиб аралаштирилиши лозим. 
Сақлаш муддати 2 ойдан ортиқ бўлган смолалар (агар улар техник 
талабларга жавоб берса) қўлланилганда, ҳамда ҳаво ҳарорати 25
0
С дан юқори 
бўлганда аввал смолага боғловчи битум, сўнгра қотирувчи қўшилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 27-бет 
Агар грунтларни карбомидоформальдегид смолалари билан мустаҳкам-
ланганда қўшимча сифатида хом нефть ёки СДБ ишлатилса, уларни қўшиш 
навбатини қўлланилаётган механизмлар турига қараб аниқланади. 
6.28 Органик боғловчи материалларга жумладан КБМ га оҳак ва цемент 
қўшиш билан мустаҳкамланган грунтларни, қоришмани аралаштиргандан сўнг 
кўпи билан 2 соат ичида зичлаш лозим. Ҳаво ҳарорати 15

С дан кам бўлмаган 
ҳолатда аралаштиришдан сўнг зичлашгача бўлган орадаги вақтни 4 соатгача 
узайтиришга рухсат этилади. 
Органик боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган грунтларни 
зичлаш смена давомида тугалланиши лозим. Зичлаш жараёнида ёғингарчилик 
бўлиб, ҳаво ҳарорати 15

С дан пасайиб кетса, цемент қўшилган грунтларни 2 
сутка ичида, оҳак қўшилганларини эса 4 сутка ичида қайтадан зичланади. 
Органик боғловчи билан мустаҳкамланган грунтни ғилдиракли каток 
билан, бир издан 10-15 марта ўтиш орқали зичланади. 
6.29. Битум эмульсияси ёки суюқ битумга цемент қўшиш билан ишлов 
берилган мустаҳкамланган грунтларда қаров ишлари, ҳаво ҳарорати 15
0
С дан 
юқори ва ёғингарчилик бўлмаган шароитда, қатлам устига 0,6-0,8 dm
3
/m

меъёрда битум эмульсиясини сепиш орқали бажарилади. Агар бир сутка 
орасида конструктив қатлам унинг устига ётқизилса, қаров ишларининг 
зарурати бўлмайди.
6.30. Қурилиш транспортларининг органик боғловчилар билан мустаҳ-
камланган грунт қатлами устидан ҳаракатланишига 6.18- банд талаблари 
бажарилгандан сўнг рухсат этилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling