Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Ишлар сифатининг назорати


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
Ишлар сифатининг назорати 
6.38. Асос ва қопламалар мустаҳкамланган грунтлардан қурилганда 1.13-
бандга қўшимча равишда қуйидагилар назорат қилинади: 
- камида бир сменада бир марта: 
- йирик бўлакли ва қумлик грунтларнинг гранулометрик таркиби ГОСТ 
12536 га биноан; 
- гилли грунтларни ГОСТ 5180 бўйича пластикли сони; 
- гил грунтларнинг майдаланиш даражаси, 5 ва 10 mm тешикли элакда 
эланганда; 
- органик боғловчилардан фойдаланилганда олдинги ҳарорати; 
- эмульсияларнинг бир ҳилда, қатлам-қатлам бўлмаган ҳолдаги 
кўриниши; 
- намунани сиқилишга мустаҳкамлиги синаш усули орқали олинган 
қоришмаларнинг сифати; 
- штабелда сақланаётган қоришмаларнинг қўшимча 0,2-0,5 m чуқур-
ликдаги ҳарорати, камида ҳар 200 m да: 
- ишлов берилаётган грунтлар ва тайёр қоришмаларнинг зичлашдан 
олдинги намлиги ва зичланган материалнинг кўндаланг кесим бўйича 3 нуқтада 
(ўқи ва қатлам четидан 0,5 m масофада)ги зичлиги ва уларнинг 4.79- банд 
талабларига жавоб бериши: 
Камида 5 сменада 1 марта: 
- шўрхок грунтларда эрувчан тузларнинг массаси ГОСТ 25100 бўйича; 
- учувчан куллар ва кул куюндилари қоришмаларнинг яроқлиги; 
- қаров ишлари талаблари доимий равишда. 
6.39. Учувчан кул ва кул куюнди қоришмалари ёки майдаланган 
оҳактошларни боғланмаган грунтларга қўшимча сифатида ишлатишга яроқли-
лиги, уларда 0,071 mm дан майда бўлган зарраларнинг сони камида 60% ва 2 
mm дан йириги 5% дан кўп бўлмаслиги аниқланади. Материаллар ташилганда 
камомад 10% дан кўп бўлмаслиги керак. Боғланган грунт учун кул-куюндилар 
қоришмаларининг йирикроғини ҳам ишлатилишига йўл қўйилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 29-бет 
6.40. Қоришмаларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш учун, улардан қазиб 
олиниб 250m
3
қоришма учун 3 та намуна тайёрланади. 
Талаб қилинадиган мустаҳкамликдан чекинишларга қуйидаги ҳолларда 
рухсат этилади: 
- заҳирадаги қоришма тайёрловчи ускуналардан фойдаланилганда – 8% 
гача; 
- бир ўтишда аралаштириладиган машиналарда қоришма тайёрланганда – 
15% гача; 
- қоришмаларни йўл фрезаси билан тайёрланганда, 25% гача. 
6.41. Ноорганик боғловчи материаллар билан ишланган грунтларнинг 
зичлик коэффициентини, зичланган қатламдан олиб қуритилган мустаҳкам-
ланган грунтнинг намунасининг зичлигини, Ўз РСТ 786 бўйича зичланиб қури-
тилаган қоришманинг зичлигига нисбати бўйича аниқланади.
Органик боғловчи материаллар, портландцемент билан қўшимчаларсиз 
мустаҳкамланган грунтларнинг зичланиш коэффициентини, зичланган қатлам-
дан олинган ва қуритилган намунанинг зичлигининг оптимал намликда 30 MPa 
юкланиш билан зичланган боғловчи билан қоришманинг зичлигига нисбати 
билан аниқланади: агар органик боғловчили грунт қоришмасига портланд-
цемент ёки карбомид смола қўшилса, намуналарни 15 MPa юкланиш билан 
зичлаш лозим. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling