Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
ШНҚ 3.06.03-08 19-бет 5. АСОСЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ҚАТЛАМЛАРИ ВА ҚАВАТЛАРИНИ
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
ШНҚ 3.06.03-08 19-бет 5. АСОСЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ҚАТЛАМЛАРИ ВА ҚАВАТЛАРИНИ (ЗАҲ ҚОЧИРУВЧИ, ҲИМОЯЛОВЧИ, ЛОЙҚА БОСИШИГА ҚАРШИ, КАППИЛЯР УЗУВЧИ ҚАТЛАМЛАРНИ) ҚУРИШ 5.1. Чақиқтош, шағал ва қумлардан тузилган қўшимча асосларнинг қатламини қуришни 7.9 ва 7.10. банд талаблари, мустаҳкамланган грунтдан эса 6 боб талаблари асосида бажарилади. 5.2. Енгил тўлдирувчилардан иборат бетон қоришмалари, боғловчилар билан аралаштирилган ғовак тош материаллар, мустаҳкамланган грунтлар ва енгил тўлдирувчилардан иборат кул куюнди қоришмаларни аралаштирувчи қориштириш ускуналарида тайёрлаш лозим. Қоришмаларнинг ётқизишда ҳарорати 5 0 C дан кам бўлмаслиги шарт. Енгил тўлдирувчилардан иборат бетон қоришмаларни тайёрланган йўл пойига бетон ётқизувчи машиналар ёрдамида ётқизилади. Бўйлама ва кўндаланг чоклар рейка ёрдамида ёки кесувчи ёрдамида янги ётқизилган бетонда бажарилади. Қурилиш транспортлариннг харакатланишига иссиқ сақловчи қатлам ётқизилган юзада бетон ўзининг камида 70% мустаҳкамлигига эришгандан сўнг рухсат этилади. 5.3. Иссиқ сақловчи плита материалларнинг (пенопласт ва бошқалар) бир текисда йўл пойига ётқизишни таъминлаб ўрнатилади. Зарур ҳолларда йўл пойи юзаси қум билан текисланади. Икки ва уч қават иссиқни сақловчи қатламда пастда жойлашган қатлам чокини, юқоридаги билан ёпишилишини таъминлаш лозим. Йўл биринчи қатлами плиталар устига 0.25 m дан кам бўлмаган қалинликда “Ўзидан қарши томонга” усулида ётқизилади. 5.4. Йўл тўшамаси қатламига нотўқима синтетик материалли заҳ қочирувчи ва капилляр узувчи ва ҳар хил материал (изол, полиэтилен плёнка ва бошқалар) ҳимояловчи қатламларни оддий ишларни бажариш технологиясини ўзгартирмаган холда бажариш лозим. Йўл пойининг пастки қатламларига синтетик нотўқима қатламларни қуриш билан боғлиқ жараёнлар ўз ичига: - ётқизиладиган асосни тайёрлаш; - синтетик нотўқима материалларни ётқизиш ва боғлаш; - сув оқишига қарши йўналишда пастдан юқорига қараб синтетик нотўқима материалларни ётқизиш жараёнларидан иборат. Нотўқима синтетик материалларни ётқизиш, ўрамларни йўл пойи ўқи бўйлаб пастки томон (сув оқими нисбати бўйича)дан ёйиш йўли билан бажарилади. Алоҳида қатламлар йўл пойи четидан ўқи томонга қараб 0,2 m бир-бирини беркитган холда ётқизилади. Ётқизиш билан бир вақтда қатламни четки қисмлари ва эзилган жойлари анкерлар (скобалар) билан грунт асос юзасига боғланади. Боғлашдан олдин йўл пойи аниқ бир қисмида (15-20 m узунликда) теккисланган ва енгил тортиш билан ётқизилган бўлиши лозим. Анкерлар қатлам узунлиги бўйича ҳар 8-10 m ва кенглиги бўйича 2 нуқтада ўрнатилади. Ётқизилган ва боғланган қатлам кўз билан текширилади ва ишлар сифати натижаси ёпилиб кетувчи ишларни бажариш баённомаси тузилади. ШНҚ 3.06.03-08 20-бет Гидроизоляция материаллар текисланган грунт асосига ётқизилади, бунда унинг зичлиги камида 0,95 бўлиши лозим. Транспорт ёки қурилиш машиналарининг ётқизилган материаллар устидан юришига йўл қўйилмайди. Юқори қисмда жойлашган қатламларнинг материаллари ёки грунтлари “Ўзидан қарши томонга” усули билан сурилади. Грунтдан ёки бошқа мате- риаллардан иборат йўл тўшамаларида транспорт восталари ва қурилиш машиналари харакатланишига қатламнинг зич ҳолатдаги умумий қалинлиги камида 0,25м бўлганида рухсат этилади. 5.5. Изол қўлланганда қаватнинг устида камида 10 cm ва остида ётқизилган грунт қатламида 40 mm дан катта зарралар бўлмаслиги, ўлчами 50- 40 mm бўлган зарралар миқдори рухсат этилган зарра таркибидан ошмаслиги керак. Полиэтилен пленкалар қўлланилганда грунтда 20 mm дан катта зарралар бўлмаслги керак, 5-20 mm доналарнинг миқдори рухсат этилган зарра таркибидан ошмаслиги лозим. Нотўқима синтетик материаллар орасига гидроизоляция қатлами жойланганда грунтнинг йириклигига талаб қўймайди. 5.6. Қатламдаги баъзи бир қаватлар ётқизилганда улар ёпиштирилади ёки пайваландланади. Гидроизоляция қатлам сифатида полиэтилен пленка ётқизилганда, обойма ичидаги грунт конструкцияси ёки ер ости, юза сувлар билан қопланувчи грунтлардан ташқари, уларнинг тўшамаси бир-бирин қоплаган ёки буклаган ҳолда уланишига рухсат этилади, бунда тепасидаги грунт ёки йўл тўшамасидан тушаётган босим кучи 9,8 MPa дан, бир-бирига улашнинг эни эса 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак. Пленкани оҳиста, тортмасдан ётқизиш, шамол бўлаётганда чеккаларини бостириб қўйиш лозим. Полиэтилен пленка тўғри тушаётган қуёш нурлари остида 2-3 соатдан ортиқ турмаслиги керак, грунтларни тўкиш ёки суриш ишлари кичикроқ юза- ларда бажарилади. Изолнинг усти ётқизилган куни ёпилиши шарт. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling