Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Ишлар сифатининг назорати


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
Ишлар сифатининг назорати 
4.60. Йўл пойини қуришда, аввал лойиҳада кўрсатилган каръерлардаги, 
заҳиралардаги, ўймалардаги, табиий асослардаги грунтларнинг ҳақиқий кўрсат-
кичлари (зарра катталиги, лойсимон грунтлар пластиклиги), ҳамда ҳолати-
(намлиги, зичлиги) текширилади. 
Иш бажариладиган жойларда нишаблиги 1:3 дан катта қияликлар ва 
ёнбағирларлар мавжуд бўлса, қурилиш жараёнида йўл пойининг сурилиш ва 
чўкиш хавфи бор-йўқлиги нивелир ёрдамида текшириб олиниши лозим. 
4.61. Йўл пойи қурилиши сифатини технологик жараёнга мувофиқ 
назорат қилишда қуйидагиларни текширилиши лозим: 
-йўл пойининг ўқи бўйлаб режада ва баландликда тўғри жойлашганини; 
- олинадиган грунтни унумдор қатлами қалинлигини; 
- йўл пойи асосидаги грунт зичлиги; 
- ишлатиладиган грунтнинг намлиги; 
- ётқизилаётган қатлам қалинлиги; 
-кўтарма қатламларида грунтнинг бир хиллиги; 
- кўтарма қатламларидаги грунтнинг зичлиги; 
- юза равонлиги; 
- йўл пойи кўндаланг кесими (ўқ билан йўл чети орасидаги масофа
кўндаланг нишаблиги, ён бағир қиялиги); 
- зах қочирувчи қувур ва сув қайтарувчи қурилмалар, қатламлар, йўл 
ёқаси ва ёнбағир қияликларини мустаҳкамлигининг тўғри бажарилганлиги. 
Грунтнинг назорат этиладиган геометрик ўлчамлари ва зичлигининг йўл 
қўйиладиган лойиҳадан четга чиқишлари В- илова (мажбурий)да келтирилган. 
Қиш ойларида тупроқ ишлари сифатини жараёнли назорат қилишда 
музлаган кесаклар ва уларнинг катталиги, ундан ташқари юзани қор ва 
музлардан тозаланганлиги қўшимча равишда текширилиши зарур. 
4.62. Йўл пойининг ўқи, баландлиги, кўндаланг кесими, йўл ёқаси, сув 
қайтарувчи ва заҳ қочирувчи қурилмалар, қатлам қалинлигини тўғри жойлаш-


ШНҚ 3.06.03-08 18-бет 
тирилганлигини, асосан иш жараёнида белгилар ўрнатилган жойлар яқинида 
ҳар 100 метрдан кам бўлмаган масофада (кўндаланг кесимда 3 нуқтада) 
геодезик асбоблар ва жиҳозлар билан текширилади. 
Грунт зичлигини ҳар технологик қатламни ётқизишда йўл пойи ўқида, 
четидан 1,5-2,0 масофада, қатлам кенглиги 20 m дан ортиқ бўлганда оралиқ 
нуқталарда текширилади. 
Грунт зичлиги, бир сменада зичловчи машиналар бажарадиган қисмда, 
кўтарма баландлиги 3 m гача бўлганда ҳар 200 m да, кўтарма баландлиги 3 m 
дан кўп бўлганда эса кўпи билан ҳар 50 m масофада аниқланади. 
Юқори қатламнинг зичлиги ҳар 50м дан кўп бўлмаган масофада 
текширилади. Зичликни қўшимча равишда назорат қилиш, қувур атрофини 
тўлдиришда ҳар бир қатламда, қувурлар устини ёпишда, конуслар ва кўприклар 
билан уланиш жойларини қуришда олиб борилади. 
Устки қатлам зичлиги қалинлигининг 1/3 ёки камида 8 cm дан кам 
бўлмаган қисмида текширилиши керак. 
Зичлик коэффициентининг талаб қилинган даражадан четга чиқиши, 
ҳамма бажарилган ўчовлар умумий сонининг 10% дан кўп бўлмаслиги, аммо 
0,04 дан ортмаслиги керак. 
4.63. Фойдаланилаётган грунтларнинг намлиги асосан олинаётган ерда 
(заҳира, каръерда) сменада камида 1 марта ва ҳар ҳар ёғингарчиликда албатта 
текширилиши шарт. 
4.64. Грунтнинг намлиги ва зичлиги ГОСТ 5180 бўйича аниқланади. Иш 
жараёнида назорат қилишда тез аниқловчи, экспресс қўлланма ва асбоб-
анжомлардан фойдаланиш мумкин. 
4.65. Грунтнинг бир ҳиллик хусусияти кўз билан чамалаш асосида 
текширилади. Агар грунтнинг бир ҳиллиги ўзгарса, ЎзРСТ 25100 бўйича унинг 
фарқли кўриниши ва тоифаси аниқланади. 
4.66.Йўл пойи юзасининг равонлиги нивелир билан кўндаланг кесимда, 
ўқи ва икки четидаги уч нуқтада камида ҳар 50 m масофада ўлчов олиш билан 
назорат қилинади. Йўл пойининг асоси ва оралиғидаги кўтарма қатламлари 
юзасида қурилиш пайтида сув тўпланиб қоладиган майда чуқурчалар 
бўлмаслиги керак. 
4.67. Вертикал дренаж учун ишлатиладиган қумнинг тузилиши лойиҳа 
талабларига жавоб бериши заҳирада смена давомида бир марта аниқланади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling