Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Пардозлаш ва мустахкамлаш ишлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Пардозлаш ва мустахкамлаш ишлари 
4.26. Йўл пойи юзасига кўндаланг нишабликлар берган ҳолдаги сўнги 
текислаш ишлари, юзани қўшимча зичлаш, ён бағир қияликларини текислаш ва 
мустаҳкамлаш йўл пойини қуриш ишларини тамомлагандан сўнг бажарилади. 
Қурилиш транспортлари ҳаракати натижасида ва ёғингарчилик сабабли бузил-
ган жойларни тузатиш ишлари йўл тўшамаси қурилишидан олдин бажарилади. 
4.27. Йўл четларини текислаш ва мустаҳкамлаш ишлари йўл тўшамаси 
қурилиб битказилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда ҳамма вақтинчалик 
кириш-чиқиш йўллари тугатилади. 
4.28. Сувларни четлатувчи зовурлар ва йўл четидаги ариқчаларни юзаси 
ва тагини тайёр бўлишига қараб мустаҳкамланади. 
Сув қочириш ариқларини зичлашда нотўқима геотекстил материалларни 
қўлланганда, геотекстил материал остидаги грунт юзасини органик боғлов-
чилар билан ишлов бериш ҳисобига маълум бир вақт оралиғида грунтлардаги 
сувларни инфильтрациясини ҳисобга олмаган ҳолда уни емирилишидан химоя 
қилади.
Конструкцияларни мустаҳкамлашни белгилашда геотекстил материал-
ларни зичлаётганда юзани четки қисмларини боғлашга алохида эътибор 
берилади. Материал зичлашдан олдин кириш ёки чиқиш ариқлари остига 
боғланади ва кўтарманинг ён бағир қиялигига киритилади. Мустаҳкамлашни 
ташкил этишда бир неча сиртларда қаторларни бир-бирини оқим йўналиши 
бўйича 0,3 m дан кам бўлмаслиги лозим.
4.29. Баланд кўтармаларнинг ва чуқур ўймаларнинг қияликлари (зах 
қочирувчи қувурлар қуриш ҳам)ни текислаш ва мустаҳкамлаш уларнинг 
босқичма-босқич қисмлари (қавати) битиши билан бажарилади. 
Қияликларни геотекстил материаллар билан мустаҳкамланганда у 
вақтинчалик ёки доимий элемент ҳисобланиб, биринчи навбатда химоя 
вазифасини, қияликни сув ва шамол таъсиридан емирилишини тўхтатувчи ва 
секинлаштирувчи қатлам, қияликни юза қисмидаги грунт сувлари таъсирида 
майда зарраларни чиқиб кетишини олдини олувчи фильтр вазифаларини 


ШНҚ 3.06.03-08 13-бет 
бажарувчу ҳисобланади. Геотекстил материалларини биологик, кўтарувчи, 
ҳимояловчи каби мустаҳкамлаш усуллари билан аралаш холда қўллаш мумкин. 
4.30. Қияликларнинг юзасига ўт уруғлари сепиш билан мустаҳкам-
ланганда, зич лойсимон грунтларда қурилган ўйма ён бағирлари ҳосилдор 
грунт ётқизишдан олдин 10-15сm чуқурликда юмшатилиши лозим. 
Кўп йиллик ўтлар, сув билан пуркаш усулида олдиндан намланган, йўл 
чети ва ён бағирлар юзасига экилади. 
4.31. Қияликларни йиғма панжарасимон реконструкциялар билан 
мустаҳкамлаганда, уларни йиғиш ишлари пастдан юқорига тиргак вазифасини 
бажарувчи бетон берма ўрнатилгандан сўнг бажарилади. Йиғиш ишлари 
тугаши билан оралиқларни ўсимлик ўсувчи грунт билан тўлғизиш (сўнгра ўт 
экиш), тош материаллар ёки боғловчи билан ишлов берилган грунт билан 
тўлғизиш орқали мустаҳкамланади. 
4.32. Сув остида қолувчи қияликларни, конуслар, кўтармаларни йиғма 
плиталар билан мустаҳкамлашдан олдин текисловчи ёки қайта фильтрловчи 
(сув ўтказувчи) материалдан қатлам ётқизилган бўлиши шарт. Плиталарни 
пастдан юқорига қараб жойланади. Қиш шароитида тайёрланган қияликлар қор 
ва музлардан тозаланиши зарур. 
4.33. Йўл ёқасини қуришда унинг юзасидаги деформацияларни, 
нотекисликларни, лойиҳавий сатҳгача грунт тўкиб текислаб, зичлаб бартараф 
этиш лозим. 
Йўл ёқасини монолит бетон ва йиғма темирбетон, асфальтобетон, битум 
минерал қоришмалар, қора чақиқтош, грунт ва чақиқтошлар билан мустаҳ-
камланганда, ишлар технологияси худди шу материаллардан йўл тўшамаси 
ётқизиш каби бажарилиб, бу ишларни бажариш тартиблари мазкур 
қоидаларнинг тегишли бўлим бўйича бажарилади. 
4.34. Монолит бетондан тайёрланадиган сув четлатувчи новларни 
қуришни механизмлар машиналарга ўрнатилаган мустаҳкамланган тасмалар 
ётқизиладиган осма ускуналарда бажарилади. Нов четини бўйлама чоклари 
қоплама четидан баланд бўлмаслиги лозим. 
Новлар қурилаётганда деформация чоклари янги ётқизилган бетонда 
темир рейка орқали кесиш билан ҳосил қилинади, қотган бетонда эса чокларни 
айланувчи дискли кесувчи машиналар ёрдамида очишга рухсат этилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 14-бет 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling