Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Ўймаларни қазиб олиш ва кўтармаларни қуриш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
Ўймаларни қазиб олиш ва кўтармаларни қуриш 
4.13. Ўймаларни ва заҳира ерларни қазиб олишни одатда, рельефнинг 
пастки қисмидан бошлаш лозим. Қурилиш жараёнида иш олиб борилаётган ер 
майдонларидан юза сувларни доимо четлатишни таъминлаш лозим. Юза 
сувларини йиғиш ва уларни четлатувчи қурилмалар ҚМҚ3.02.01 талабларида-
гидек бажарилишини таъминлаш зарур. 
4.14. Ўймаларни қазиб олиш ва кўтармаларни кўтариш ишларини 
бажаришга, тоғ ён бағирларининг нишаби 1:3 бўлган ва сурилувчи қояларда 
фақат тегишли ҳимоя қурилмалари қурилгандан сўнггина рухсат этилади. 
4.15. Қоя жинслари бўлмаган ўймаларни қуриш ҚМҚ 3.02.01 талаблари 
асосида бажарилади. Охиригача олинмаган жойлар, йўл тўшамасини қуришдан 
олдин бажариладиган текислаш ишлари жараёнида тўғриланади. 
4.16. Кўтармаларининг бир қатламида ҳар-хил грунтларни ишлатиш ман 
этилади, фақат истисно тариқасида лойиҳада бу масалалар ҳал этилган 
бўлсагина рухсат этилади. Ҳар-хил турдаги грунтлар қўлланилганда уларни 
алоҳида горизонтал қатламлар билан ётқизиш лозим. Бунда кўтарманинг 
устки(0,5-0,8 m)қисмини мустаҳкам, турғун, табиий омиллар таъсири ва 
транспорт воситалари қатновига чидамли грунтлардан қуриш лозим. 


ШНҚ 3.06.03-08 10-бет 
4.17. Кўтарма грунтини дастлаб ишчи белгидан баландроқ тарзда тўкиб 
олинади, сўнг бульдозер билан унинг четларидан ўртасига қараб йўл пойининг 
бутун кенглигида, ёнбағирларни ҳам ҳисобга олган ҳолда сурилади ва 
зичлашишлари ҳам бажарилади. Ён бағирларга ёки четларига қўшимча грунт 
суриш ман этилади. 
Қияликларнинг нишаби 1:5 дан кўп бўлган ерларда, ер юзасида тўша-
манинг асоси кенглигига тенг бўлган кўтарма билан грунтни жипслаштирувчи 
ва силжишга қарши супачалар қилинади. 
Қияликларни зичлаш учун керакли бўлган асбоб ускуналар кўрсатил-
маган холларда, кўтарма четидан қияликларга ёндошган жойларни лойиҳадаги 
кўтарма энидан 0,3-0,5 m кенгроқ қилиб кўтарилади. Кўтарманинг баландлига 
2,0 m дан кам бўлиб, қияликларининг нишаби 1:2 дан кам бўлса, йирик тошли 
ва қумли грунтлардан фойдаланилганда, кенгайтириш зарур бўлмайди. 
Ортиқча грунтлар қияликлар текисланаётган пайтда, кўтармани кўтариш 
якунида олинади ва йўл пойи четларини тўлғазишда, йўлдан чиқувчи 
тармоқлар қуришда, рекультивация ва ҳоказоларда ишлатилади. 
Ҳар бир қатлам лойиҳада кўрсатилган бўйлама нишабликни таъминлаган 
ҳолда текисланади. Зичлашдан олдин ётқизилаётган қатламнинг юзаси икки 
томонга ёки бир томонга йўл пойи қирғоғи томон 20-40%
0
қияликда 
текисланади. 
Йўл пойининг қатламларини ётқизишда тупроқ ташиётган транспорт 
воситалари ҳаракатланиши йўл пойиниг кенглиги бўйлаб тартибга солиниши 
лозим. 
4.18. 
Грунтларнинг 
зичлик 
кўрсаткичлари 
ШНҚ 
2.05.02 
да 
кўрсатилгандан кам бўлмаслиги лозим. 
4.19. Тор жойларда, сув ўтказувчи қувурлар, кўприк устунлари ва 
конусларида грунтларни зичлаш махсус зарбали ёки титратма зарбали восита-
лар ёрдамида бажарилади. Сунъий иншоотларда 3 m. дан кам, қувурлар 
устидаги грунт қатлами 2,0 m дан кам бўлган жойларда шиббаловчи плиталар 
билан зичлашга рухсат этилмайди. 
Қувурлар ёнини бўйламасига тўлдириш ва бир текисда қатламлаб зичлаш 
ишларини (қувурлар жойлашишига нисбатан) бульдозер ва катоклар ёрдамида 
бажаришга рухсат этилади. Бу шароитда грунтларни тўкиш ва зичлаш 
қувурларнинг икки томонидан бир хил қатлам қалинлигида бажарилади. 
4.20. Бўш, лойсимон грунтларни зичлаш ишларини махсус бўртмали ёки 
панжарасимон катоклар ёки паст босимли шинали катоклар (масса 10-16 t) 
билан бошланади ва 25 тоннали босимли шинали катоклар ёки 16 t ва ундан 
оғир бўлган титратма катоклар билан тугатилади. 
Сунъий суғориладиган, ер ости сувлари сатҳи ер юзасига яқин бўлган йўл 
пойини суғориш ва оқинди сувлар босадиган жойларда, зичланадиган ҳар бир 
қатлам қалинлиги 20-25 cm дан, оғир шинали ғилдирак катоклар қўлланилганда 
эса 30-40 cm дан ошмаслиги керак. 
4.21. Грунтларни зичлаш ишлари намлиги оптимал намликка яқин 
бўлганда бажарилади. Грунтларни босим шиналик катоклар билан зичлашда, 


ШНҚ 3.06.03-08 11-бет 
оптимал кўрсаткичи Ўз РСТ 786 орқали аниқланади ва 4.1-жадвалда 
келтирилган кўрсаткичлардан четга чиқмаслиги керак. 
Соғ тупроқли грунтларни каток билан зичлашда энг кам йўл қўйиладиган 
намлик оптимал қийматга нисбатан 4.2 жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан 
кам бўлмаслиги керак.
Жадвал 4.1. 
Грунт 
Талаб қилинган зичлик коэффициентидаги 
намлик 
1,02-1,00 
0,98 
0,96 
0,94 
Чангсимон қумлар, йирик ва 
енгил супеслар 
1,25 дан кўп 
бўлмаган 
1,35 дан 
кўп 
бўлмаган 
1,5 дан 
кўп 
бўлмаган 
мейёрлан
майди 
Енгил ва чангсимон супеслар 
0,9-1,1 
0,8-1,20 
0,7- 1,25 
0,7-1,4 
Оғир 
чангсимон 
супеслар, 
енгил ва енгил чангсимон 
супеслар 
0,9-1,1 
0,85-1,1 
0,8-1,2 
0,75-1,4 
Оғир 
суглиноклар 
оғир 
чангсимон пойлар 
0,9-1,1 
0,90-1,1 
0,9-1,1 
0,85-1,2 
Лесслар 
0,9-1,1 
0,8-1,20 
0,7-1,25 
0,7-1,30 
Жадвал 4.2. 
Зичловчи машина 
Талаб қилинган зичлаш 
коэффициентидаги намлик 
1,02-1,00 
0,98 
0,96 
0,94 
Оғирлиги 25 t бўлган пневматик каток 
0,9 
0,8 
0,7 
0,7 
Оғирлиги 15,2-22,0 t бўлган ўзиюрар 
кулачокли титратма каток 
0,9-1,0 
0,8 
0,7 
0,7 
Оғирлиги 8-12 t бўлган ўзиюрар силлиқ 
барабанли титратма тиркамали каток 
0,9-1,0 
0,8 
0,8 
0,7 
Оғирлиги 10 t бўлган кулачокли 
ўзиюрар титратма каток 
0,9 
0,8 
0,7 
0,7 
4.22. Грунтларни зичлашда уларнинг намлиги 4.1-жадвалда кўрсатилган 
оптимал намликдан кам бўлса, катокларнинг бир жойдан ўтиш сони 
кўпайтирилади, агар намлик рухсат этилгандан кам бўлса, унда грунт қўшимча 
равишда намланади. Табиий намлиги оптималдаги 0,7 дан юқори бўлса соғ 
тупроқ грунтларни намламасдан зичланади, оптимал 0,7 дан кам бўлганда 
сунъий равишда каръерларда ёки заҳираларда намланади. 
Қумли грунтларни титратма катоклар билан зичлаганда, уларнинг талаб 
даражасидаги зичлигига қумнинг табиий намлигида эришилишини тек-
ширилиши лозим. 
4.23. Намлик рухсат этилган даражадан кўп бўлган грунтлар қуритилиши 
лозим: сунъий равишда қумлар, қуруқ сочилувчан грунтлар, куюндилар, 
ноактив қуюндилар, сув шимувчи ёки сув ўтказувчи қатлам ётқизиш билан. 


ШНҚ 3.06.03-08 12-бет 
Шунингдек фаол қўшимчалар (оҳак, гипс, учувчан кул ва бошқалар) йўл 
пойининг асоси ва юқори қисмидаги лойсимон грунтларни қуритиш учун 
қўлланилади. 
4.24. Чўкувчан ва ярим чўкувчан грунтларни лойиҳада кўрсатилган 
чуқурликкача зичлашда дастлаб шиббалаб сўнгра зичлаш лозим. 
4.25.Йўл пойини қуришда материал сифатида тоғ-руда, кўмир қазиб 
олувчи корхоналарнинг чиқиндиларидан фойдаланилса, (кул, куюнди, қурилиш 
ва хўжалик чиқиндилари) уларни зичлаш ишлари, одатда, оғир титрама ёки 
панжарасимон катоклар ва шиббаловчи машиналар ёрдамида бажарилади. 
Чангийдиган чиқиндилар ишлатилганда, чанг кўтармаслик чоралари 
кўрилади (сув сепиш ёки бирлаштирувчи ёки чангни босувчи аралашма 
сепилади). Зичлашдан олдин ёнган жинслар сув билан тўла ўчирилиши ва бир 
сутка туриши керак. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling