Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
4. ЙЎЛ ПОЙИНИ ҚУРИШ 
 
4.1. Автомобил йўли йўл пойини қуришда комплекс механизациялашган 
услублардан фойдаланиш лозим. 
Сув ўтказувчи қувурлар, кичик ва ўртача кўприклар йўл пойини кўтариш-
дан олдин қуриб тугалланиши керак, йўлнинг пойи асосан бутун йўл бўйлаб 
узулуксиз равишда қурилиши лозим. Йўл пойининг узилиши фақатгина 
мураккаб муҳандислик иншоотлалари қурилишида ва алоҳида шароитлар учун 
технологик ёки мавсумий танаффусларни ўз ичига олган лойиҳа асосида, ўзгача 
хусусиятга эга бўлган грунтлар (ботқоқликлар, сурилиш мавжуд бўлган ерлар, 
чуқур тошли ўймалар ва бошқалар)да рухсат этилади. 
Суғориладиган ерларда йўл пойини имкон қадар ернинг устки қисмида 
(нуль белгисида, грунт сувларини пасайтирувчи турли хил дренажлар қўллаган 
ҳолда қуриш керак). 
4.2. Йўл пойини қуриш ишлари, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари 
майдонлари қуриладиган шароитлардан ташқари ҳолларда, кейинги навбатда 
бўладиган ишлардан олдинроқ бажарилиши лозим, миқдори лойиҳанинг қури-
лишни ташкил этиш қисмиида кўрсатилганидек аниқланади ва йўл тўшамаси-
нинг асоси ва қопламасини узулуксиз, бир текисда қурилишини таъминлайди. 
Йўл пойининг тайёр қисми узунлигини, ҳар бир муайян ҳолатда йиллик 
йўл қопламаси қурилиш ишлари ҳажмига нисбатан аниқланиши лозим: 
Қоплама ётқизиш бўйича йиллик иш ҳажми, km 
<20 
20-50 
50 < 
Йўл пойига ишлов бериш
50 
75 
100 
Жамланма ишлар 
30 
50 
75 
Чизиқли ишлар 
30 
50 
75 
Автомобил йўллари саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг 
текисланган майдонларида қурилганда, йўл пойи бевосита йўл тўшама асосини 
ётқизишдан олдин қурилади. Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги сув-
иссиқлик режимини йўлга қўювчи муҳандислик ишлари мажмуи: юза ва грунт 
сувларни четлатиш, йўл тўшама қуйи қисмини грунт сувларининг ҳисобий 


ШНҚ 3.06.03-08 8-бет 
горизонтидан баландда қуриш, грунтларни талаб даражасида зичлаш ва бошқа 
ишларни бажариш билан таъминланади. 
4.3.Йўл пойининг тайёр қисмида лойиҳавий белгигача, юза қисми 
ёнбағирлари билан бирга текисланган ҳолда мустаҳкамланиб, сув четлатувчи 
қурилмаларининг яхши ишлаши таъминланиши лозим. 
Ёмғир жадал ёғаётган пайтларда лойсимон грунтларда бажарилаётган 
ишлар тўхтатилади. 
4.4. Чангсимон ва лойсимон оғир грунтлардан баландлиги 3 m. дан катта 
кўтармаларни қуриш ишлари, одатда, асфальт ва цементбетон қопламалар, 
ёпишқоқ битумлар, цементли боғловчилар билан мустаҳкамланган қопламалар 
ва асослар қурилишдан бир йил олдин тугатилиши зарур. 
4.5. Агар кўтармалар бўш асосларда, йўл пойи ўта намланган, муздан 
эриган грунтлардан қурилган бўлса, ҳамда йўл пойи қурилиши бутунлай қиш 
фаслида бажарилган бўлса, йўл қопламаси ва асоси қурилгунга қадар, 4.4. 
бандда айтилгандек, йўл пойи барқарор бўлгунга қадар технологик танаффус 
белгиланади. 
Технологик таннафус пайтида қурилишдаги транспорт ҳаракати тезлиги 
ва оғирлиги чекланган ҳолда ташкил этилади. 
Технологик танаффус тугаши билан йўл пойининг юзаси текисланади
керак бўлган жойларга қўшимча грунт тўкиб зичланади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling