Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Йўл пойи асосини тайёрлаш
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
Йўл пойи асосини тайёрлаш
4.6. Йўл пойини режалашда йўл ўқи йўналиши тикланиб, барча пикетлар ва қўшимча нуқталарда, бурилиш бурчаги учларида, асосий ва оралиқдаги эгри нуқталарида ва ернинг паст-баланд жойларида ҳар 500 m да, баланд (3 m дан ортиқ) кўтармаларда ва чуқур (3 m дан зиёд) ўймаларда, сунъий иншоотлар яқинида, шунингдек йўл ва транспорт хизмати бино ва иншоотлари мажмуи жойлашган қисмларда қўшимча реперлар ўрнатилади. Режалаш белгилари қурилиш ишлари бажариладиган минтақадан ташқарида ҳам такрорланади. Кўтармаларнинг ва ўймаларнинг контурлари, бошқа иншоотларнинг баландлик белгиларини, ёнбағирлар юзасининг нишаби ва ҳоказоларни ишчи режалашни ўрнатилган пикетлар, белгилар ва реперлардан йўлнинг тўғри йўналишида ҳар 50 m. да, эгриларда ҳар 10-20 m масофада тегишли технологик операциялар олдидан бажарилади. 4.7. Ернинг ҳосилдор қатлами лойиҳада кўрсатилган қалинликда йўл пойи жойлашадиган, заҳира ерлар ва бошқа қурилиш майдонлари юзасидан тўла йиғиштириб олинади, ҳамда йўл учун ажратилган минтақа чегараси бўйлаб узунасига ёки алоҳида ажратилган ерларга тўплаб жойлаштирилади. Қурилаётган кўтарма баландлиги 1,5-2,0 m бўлса, ер юзаси билан баробар қирқилган дарахтлар ва буталарнинг илдизлари, кўтарма 2 m дан юқори бўлгнда баландлиги 10 cm гача бўлган тўнкаларнинг қолдирилишига йўл қўйилади. 4.8. Йўл минтақасини жала, тошқин ва эриган қор сувларидан ҳимоя қилувчи ва четлатувчи тоғ ён бағир ариқлари, сув йиғувчи қудуқлар, тўғонлар ва бошқа иншоотлар қурилиши, асосан йўл пойини қуришдан олдин ШНҚ 3.06.03-08 9-бет бажарилаши лозим. Сувларни четлатувчи қурилмаларни қуриш ишлари, унинг энг пастки нуқтасидан бошланади. 4.9. Зах қочирувчи қувурлар ва ҳар-хил мухандислик коммуникация- ларини қуриш йўл пойининг асосида, одатда, йўл пойи кўтармасини қуриш ишлари бошланмасдан олдин бажарилади. Коммуникация қурилган қазилмаларга қайта ётқизилган грунтларнинг зичлик коэффициенти йўл пойининг тегишли қатламлари талабларидан кам бўлмаслиги шарт. 4.10. Кўтарма асосининг юзаси, ўлчами ётқизилаётган қатлам қалинлигининг 2/3 қисмидан катта бўлган тош ва кесаклардан, ҳамда бошқа нарсалардан тозаланиши керак. Асос юзасини текислаш лозим. Сув ўтказмайдиган грунтлар юзасига икки томонлама ёки бир томонлама кўндаланг нишаблик берилади. Чуқурлар, ариқлар, ҳовузлар ва бошқа ернинг пасайган сув тўпланиш хавфи бор жойлар, текислаш жараёнида сув ўтказмайдиган грунтлар билан тўлдирилиб зичланади. 4.11. Йўл пойи кўтармаси ва ўймаларининг асосини талаб этилган қалинликда зичлаш ишларини уларнинг устига ётқизилувчи қатлам олдидан бажариш лозим. Агар зичлаш талаб этилгандаги қатламнинг қалинлиги, зичловчи ускуналарнинг зичлаш имкониятиятидан катта бўлса, ортиқча грунт йиғиб олинади ва бошқа жойга ёки вақтинчалик кавальерга сурилиб, пастки қатлам зичланади, сўнгра, сурилган грунт қайтариб пастки қатлам устига ётқизилади ва талаб даражасига етгунча зичланади. 4.12. Автомобил йўлларини қайта қуришда йўл пойи кўтармаси ёнбағир- ларининг юзаси юмшатилади, баландлиги 2m дан ошган кўтармаларнинг ён бағирларида эни 2 m дан кам бўлмаган супалар қурилади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling