Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
3. ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ 3.1. Тайёргарлик ишлари қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари (ИЧТЭЛ) асосида йўл пойи қурилгунга қадар амалга оширилиши лозим. Бу ишлар: трассани тиклаш ва боғлаш, ажратилган минтақани тозалашдан, йўл пойи элементларини жойида белгилашдан, сув четлатиш ва қуритиш, йўл кўтарма асосини тайёрлаш, вақтинчалик йўллар ва иншоотлар қуриш, алоқа ва электр тармоғи тортиш, энергия, сув, буғ ва газ таъминотини ташкил этиш ишлари киради. 3.2. Геодезик режалаш асосининг ҳажми ва таркиби, ҳамда қурилиш жараёнида геодезик ишларни бажаришдаги ҳақиқий ўзгаришлар ҚМҚ 3.01.03 талабларига жавоб бериши керак. Трассани тиклаш ва жойига боғлашда йўл- нинг ҳар икки томонига устунчалар ўрнатиш билан йўл минтақаси ажратиб олинади. Қурилишни жойига геодезик боғлаш асосларини, одатда, буюртмачи амалга ошириб, қурилиш-монтаж ишлари бошланмасдан олдин 10 кун муддат ичида унга тегишли техник ҳужжатларни, ҳамда қурилиш майдонидаги боғланган пунктлар ва белгиларни пудратчига топшириши керак. 3.3. Қурилаётган йўл тўшамаси такомиллашган енгил, ўтувчи ва қуйи турдаги қопламадан иборат бўлганда, баландлиги 1,5 m дан кам бўлмаган йўл кўтармалари остида баландлиги 10 cm гача бўлган тўнкаларни қолдиришга йўл қўйилади. 3.4. Йўл пойини қуриш ишлари бошланмасдан олдин тозалаш пайтида йиғилган чиқиндиларни қолдириш ман этилади. Чиқиндиларни йўл минтақасида қолдиришига йўл қўймайди. 3.5. Грунт учун заҳира ер ва каръерларни ишлатишга тайёрлаш пайтида, ажратилган ер майдонини чегаралаш, тозалаш ва грунтни ташиш йўлларини қуриш ишларини бажариш керак. ШНҚ 3.06.03-08 7-бет Грунт учун заҳира ер ва каръерларга ажратилган майдонларда сув йиғиладиган жойлар бўлса, унда тупроқ ва тозалаш ишлари бошланмасдан олдин юза сувларини четлатувчи қурилмаларни қуриш керак бўлади. Агар ишлов бериладиган тупроқнинг намлиги меъёрдан ортиқ бўлса, унда тупроқни қуритиш чоралари кўрилади. 3.6. Агар автомобил йўлининг қурилиш суръати ер ости иншоотларини қуриш ишларидан олдинда бўлса, унда тегишли идоралар билан келишган ҳолда, йўл пойининг бутунлигини сақлаш учун иншоотлар ўтказиладиган жойларда кожухлар ёки бошқа хилдаги қурилмалар ўрнатилади. 3.7. Қурилиш ишлари тугагандан сўнг вақтинча фойдаланишга ажра- тилган ер майдонлари лойиҳада кўрсатилгандек қайта ишланиб, фойдаланув- чиларга топширилиши зарур. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling